ОДАМИЙЛИК СЎҚМОҚЛАРИДА [НЕЪМАТУЛЛО ТУРСУНОВ] (fb2) читать онлайн


 [Настройки текста]  [Cбросить фильтры]

НЕЪМАТУЛЛО ТУРСУНОВ ОДАМИЙЛИК СЎҚМОҚЛАРИДА


Н Е Ъ М А Т У Л Л О Н А Р З У Л Л О Ў Ғ Л И

М И Р З О Т У Р С У Н & М И Р З О И С М А Т Н А Б И Р А С И

Ҳ А К И М Б Е К М И Р З О Э В А Р А C И




(фото из личного архива)


О Д А М И Й Л И К


О Д А М И Й Л И К


Қалбимизда бўлсин поклик, иймонлик,

Бўлмасин унда қуполлик, кўролмаслик.

Қалбимиз бўлсин соф ва чиройлик,

Юракларда бўлсин тоза виждонлик,

Эзгу сўзлик, эзгу фикр, эзгу амаллик,

Доимий мехр, адолат ва одамийлик.

Унда бўлсин иффат ва туғри сўзлик,

Диёнат, оқибат ҳам биродарлик.

Саҳоват, эътибор ва меҳрибонлик.

Тарк этмасин бизни ҳаё ва орлик,

Яшнасин қалбларда доим ёруғлик,

Муқаддас оддийлик ила камтарлик.

Элга вафодорлик ҳам садоқатлик.

Ажоиб бу дунёни чиройин сақлаб,

Ҳаёт мазмунини гўзал қилайлик.



(фото из личного архива)


1940 йил Минск. Авиация билим юрти.

Турсунов Нарзулла Мирзо Турсун уғли.


С П И Т А М А Н

С Ў Ғ Д И Ё Н А Л И К

В А

А Л Е К С А Н Д Р

М А К Е Д О Н И Я Л И К

Ҳ А Қ И Д А

П О Э М А




(фото из свободного ресурса)




(фото из свободного ресурса)

Александр Македониядан чиққан кўнидан,

Унинг хар куни деярли жанг билан ўтган.

Босган излари инсонлар қонидан тўлган,

Шу тариқа дунёни босиб олмоқчи бўлган.

Доррони енгиш учун бир ой вақт кетган.



(фото из свободного ресурса)


Аслида Доррони4, сотқин икки қайниси,

Икки биқинига келиб ханжар санчишган,

Кегин Александрга уни тақдим этишган.

Ўз жонларини асрамоқда ҳоин бўлишган,

Аммо ярадор Дорро кўзи олдида,

Сотқинлар бошларидан жудо бўлишган.

Кегин Македонлар шарқ томон юрган,

Окс3 дарёси, ўларни йўлини тўсган.

Бир йил қолиб унинг чап қирғоғида,

Яшаб қадимий гўзал Балх5 шахрида,

Окс Александрия деб аташган уни.

Купайтириб жангчи сонини,

Ўргатиб уларга жанг сирларини.

Ёғочлардан қушимча кемалар ясаб,

Терилардан катта мешлар таёрлаб,

Уларни қамишлар билан тўлдириб,

Дарёдан ўтишган анча қийналиб.

Муқадас Окс хам қаршилик қилган.

Отлари, аскарлари чўкканди кўплаб.

Оксдан ўтиб шимол томон юришган.



(фото из свободного ресурса)

Ҳозирги Санггардак – Яккабоғ тоғ дарасидан,

Наутакиянинг пойтахтига ўтиб келишган.

Наутакдан кучли зарба олишган,

Оғир жанглар бўлиб дарё бўйида,

Қонлар ариқ бўлиб оққан дарёга.

Икки хафта бу жанглар чўзилган,

Кифтиоб атрофида тепаликлардан,

Оқ ва Қашқа дарё қирғоқларидан,

Шимолда ариқ ва Ризвон тепадан



(фото из свободного ресурса)


Баланд, йигирма метрли қаъласи бўлган.

Жанубда ариқ дарёга келиб қушилган.

Уларнинг чуқурлиги беш қулоч бўлса,

Қирғоғда олти қулочли қалъа пахсадан.

Беш минг йилар Наутакни ҳимоя қилган.

Икки дарё орасида шахар қаддин ростлаган.

Кифтиобга кириш учун бир ой жанг бўлган.



(фото из свободного ресурса)


Наутакни жасур халқи ва жангчиларига,

Кегин Кифтиобни қурғони ҳимоя бўлган,

Неча минг йилдан буён бўлиб паноҳгох,

Ёвдан ун беш мингли халқни асраган.

Тинч даврда у бўлган мактаб, ўйнгох,

Ибодатхона, сақлаб ўнда қуролларини.

Қамалда йиллик халқнинг озиқасини.



(фото из свободного ресурса)


Ун сакиз метр девор ташқарисидан,

Олти метр бўлган ички томондан.

Икки қаватли бинолар девор ичидан,

Айланасига пахсадан барпо қилиган.

Рангли нақшлардан безак берилган.

Тўрт четида тўртта чуқур қудуқдан,

Қамалда сув билан халқ таъминланган.

Бир ой қўрғонда ҳам улар жанг қилган,

Кегин чекинишган – Фалангдарага.

Дарадан Панжакентга ўтаётганда,

Жанг билан тоғқа чекинаётганда,



(фото из свободного ресурса)


Асирга олишганида энг гўзал қизни,

Афсонавий чиройга эга Ракшонакни,



(фото из свободного ресурса)


Гаровга қўйилганда ҳаёти сардор қизини,

Оксиард Александрга таслим бўлганди,

Қонли уруш поёнига шунда етганди.

Александр севиб қолиб ўз асирасини,

Ракшонакни бўйнига қўйиб ўлимни,

Мажбур қилганди тўрмуш қуришни.



(фото из свободного ресурса)


Деди, – “Дунёни ўзимга асир қилдиму,

Бу гўзалга юрагим банда бўлдику.”

Сардорига куёв бўлиб у Наутакни,

Минг йиллар олдин яшаб ўтганни,

Эслаб афсонавий подшоҳ исмини,

Искандар Зулқрнайн, деб, атаб уни,

Тарихга киритдилар унинг номини.

Македонлар кўрди бу буюк халқни,

Юксак маданияти ва илимлигини,

Ҳалқларини юз фойз саводлигини.

Одамийлик, имонлик, виждонлигини,

Уч ёшдан Авестони ёдлай бошлаган,

Ўн етти ёшида уни ёдлаб тугатган,

Ундаги математика, адабиётни,

География, тарих ва тиббиётни,

Хуқуқ, ершунослик, фалакиётни,

Бутун халқ ёддан билганлигини.

Ёддан билмаса муққадас “АВЕСТОНИ”

Турмуш қуришга рухсат бўлмастлигини.




(фото из свободного ресурса)


Сино ҳам тиб қонун ассосларини,

Авестодан олган илк мабаларини.

Александр олтину – кўмиш ўрнига,

Кўндириб қирқта йигит – қизларни,



(фото из свободного ресурса)


Македонияга юборган ёшларни.

Онаси, Олимпия, кўриб уларни,

Қаерда яратган тангри бўларни?

Чиройга тенгсиз йигит – қизларни, -

Дея, волидаси ҳайрон бўлганди.

Шох наслига, қўшиб уларни,

Чиройли авлод ният қилганди.


(фото из свободного ресурса)

Бўйи биру саксон беш, йигитларини,

Биру саксондан эди бўйи қизларини.

Дунёда улар чиройига йўқ эди тенги,



(фото из свободного ресурса)


Билимга-илимга улар бой эди.

“АВЕСТО”7 динига мансуб ҳалқлари,

Одамлари юз фоиз зиёли эди.

Тоза, пок, виждон-имонли эди,

Инсонлар бу юртда бари тенг эди,

Бой камбағал деган сўз ҳам йўқ эди,

Қулдорлик уларга бегона эди.

Наутака шундайн буюк юрт эди.

(Иккала Македонияда кўриб қолсангиз,

Чиройли-қоматли, доно инсонни,

Билингиз, у Наутакли ўзбекнинг насли).

Европа халқлари саводсиз эди,

Маданияти хам, анча паст эди.

Уч юз йигирма туққизинчи йил,

Милотдан олдин, кутиб баҳорни,

Александр таёрлаб ўн минг жангчини,

Босиб олмоқ бўлди у Марокандни,

Пойтахтини бетакрор Суғдиёнани.



(фото из свободного ресурса)


Шу мақсатда Панжакент8 тоғидан ошди.

Ургутдан ўтиб Афрасиёб томон у юрди.

Спитаман1 Марокандни ҳимоя қилиб,

Зулқарнайга қарши қўшин тўплади,

Зарафшон бўйда ёвни тўхтатиб,

Македонларга у зарбани берди.

Тариҳда ёзганлар, Александирни,

Ваҳшатли одатларидан бирлари.

Жангда бўлмаса у хохлаганлари,

Қурқитиш учўн аскарларини,

Бошини оларкан дўстдан бирини.

Тариҳда бўларни ёзиб қўйганлар,

Аҳмоқлигига унинг урғу берганлар.



(фото из свободного ресурса)


Бирорта ёв Афросиёбга яқин келмади.

Ўн кун чўзилган бу жангу-жадалга,

Македонлар учради мағлубиятга.

Кўп талофат кўриб Афросиёбда,

Зарафшон дарёси қирғоқларида,

Қон билан қориштириб еру-тупроғни,

Қолдириб ўлгандарни ва ярадорларни,

Наутак тоғида кўриб пистирмаларни,

Кулобга қараб бошқарди македонларни.

Қайта тиклаб бир йилда жангчиларини,

Кулобдан чиқди, олмоқда у Марокандни,

Яна олиб Спитамандан кучли зарбани,

Қолдириб ҳалоқ бўлган лашкарларини,

Қонига буланиб ётган ярадорларни,

Наутакка шошилиб тоғ ошиб қайтди.



(фото из свободного ресурса)


Босиб олган давлатларидан,

Асир олган жангчиларидан,

Ёш йигитлар ва кексалардан,

Таёрлатиб жангчи улардан,

Қушинлар у тузди қайтадан.

Бир йил ўтиб яна тоғлардан ошди,

Марокандни олишни яна ахд қилиб,

Қирқ минг аскарни жанга бошлади.

Милотдан олдин уч юз йгирма еттинчи йили,

Куз фаслининг эди айни чилласи.

Умрида биринчи бор мағлубиятни,

Спитамандан олганини унутаолмасди.

Кечалари ухлай олмай юриб чиқарди,

Ҳилма ҳил режаларни тузўб қуярди.



(фото из свободного ресурса)


Кўзи олдида сиймоси доим турарди,

Сўғдларнинг генерали Спитаманни.

Мароканд учун жанг бир ой чўзилди.

Еғма жангчилари Зулқарнайинни,

Минглаб жангда курбон бўлишди,

Сомондан ясаб ката шарларни,

Отларга боғлаб, ёқиб уларни,

Жанг майдонига хайдашар эди.

Македонлар четда, кутиб туришди.

Спитаман жангчилари камайшини,

Сўнг уларга бошларин эгишларини.

Жанга тайёр туриши македонларни,

Ухшаб кетарди кутиши Искандарни ,

Ўлаксаҳўр каби, ўлжани йқилишини .




(фото из свободного ресурса)


Спитаман жангчилари сийраклашганди,

Ярадор, толиққан, кучсизлашганди.

Қанчалари оловдан куйшган эди.

Шунда Зулқарнайн жанга киритди,

Захирада турган македонларни.

Жанга интилган жангчиларини,

Отлари ер тепиб талпинганларни,

Кўзи қизариб қон сираганларни.

Инсон улдирмоққа тайёрларини.

Дўнёни дузаҳ қилмоқ истаганларни.



(фото из свободного ресурса)


Гўё ярадор арслонга ташланди,

Македонликларни бўри тўдаси.

Сўнги жангчигача жанг қилишганди,

Мароканднга содиқ арслонлари.

Спитаманга ташланди улар қирқтаси,

Тишигача қуролланган македонлари

Кевлардан9 кийшган зирх совутларни,

Искандарнинг энг сара жангарилари.

Арслондек олишарди Спитаман,

Қирқта македонлик бўрилар билан.

Ўттизи уларнинг, ўлди қулидан,

Йиқитаолмади уни ҳеч ким отидан,

Оти тепар ёвни олди орқадан.



(фото из свободного ресурса)


Спитаман зарба берар иккала ёндан.

Атрофида айланиб ўнлаб отлиқлар,

Арқон қилиб занжир солдилар,

Тулпорни оёғларин ўраб олдилар,



(фото из свободного ресурса)


Тортиб бир ёнга, йиқитиб олдилар.

Оёққа туриб қолди, шунда Спитаман,

Яқин келаолмайн хеч бир македон,

Айланар атрофида занжирлар билан,

Тириклайн ушламоқ нияти билан…

Қирлар, адирлар, қонга буланган,

Қонга буланган минглаб жасадлар,

Қанчасини ётибди қорни ёрилган,

Юзлаб қўли узилиб қонсираб ўлган.

Қанчасини бўйнига найза санчилган,

Беҳисоб ўлганлар, камон ўқидан.



(фото из свободного ресурса)


Канча ярадорлар оғир совут, зирҳдан,

Ўзини кўтараолмай, туролмай қолган,

Отлар туёғи остида улар эзилган.

Қанча отлар ётибди найза суқилган,

Жасадлар устида юзлаб йиқилган.

Атрофда қонли – ёқимсиз ҳидлар.

Қуёш жанг майдонига оловин пуркар,

Борлиқни атрофда у ҳам кўйдирар.

Жангоҳдан эшитилар оҳу-фарёдлар.

Буни кўрган тириклар ва ярадорлар,

Девонадек бўлиб қолганлар.



(фото из свободного ресурса)


Александирдан нафратланар,

Осмону-фалак, еру-заминлар.

Шом бўлди, осмон қондек қизарди,

Гуё қуёш хам, уфқ хам қонга буланди.

Зулқарнайндан дод, – дея қуёш ботарди.

Жанг майдонидаги оху фарёддан,

Инсон асаблари портлаб кетарди.

Македон подшосидан нафратланар,

Барча инсонлар, ҳамда худолар.

Буни яхши билар Искандар,

Ўзи ҳам ўзидан у нафратланар.

Бу дахшадни гўё тушда кўргандай,

Кўзлари косасидан уни чиққудай.

Келтирган кулфатига ўзи чидолмай,

Турарди кўз ёшини у яшираолмай.



(фото из свободного ресурса)


Уни Европада буюк саркарда дерлар,

Осиё тарихида уни иблис боласи,

Қонхўр, шохли Искандар дерлар.

Келтирди халқларга қанча кулфатлар.

Бўнга чидамас ўзлигин йўқотмаганлар,

Кечирмас уни минглаб ўлганлар,

Минглаб отасиз қолган етимлар,

Фарёд чекиб қолган бевалар,

Урушда ногирон бўлган аскарлар

Бир умр юртига вафо қилганлар,

Виждон ва имонни сақлаб юрганлар.

Хоинлардан улароқ, аза тутганлар.

Халқини, маданиятини эзозлаганлар…

Арслондек жанг қилди Спитаман,

Македонлик сара бўрилар билан.

Шомга яқин йиқилди арслон,

Унлаб македонлар аранг боғлашди,

Танаси, қўл – оёғлари яраланган,

Бошидан оёғигача қонга буланган,

Мароканд арслони Спитаманни.



(фото из свободного ресурса)


Бирорта марокандлик таслим бўлмади,

Зулқарнайнга ҳеч бири бошин эгмади,

Спитаманга яқинлашиб у отдан тушди,

Ўзоқ вақт бошини эгиб унинг олдига,

Арслон терисидан зирх кийган одамга,

Қараолмай турди анча сардор кўзига.



(фото из свободного ресурса)


Спитаман бўйи бир калла баланд,

Гавдаси ҳам ундан уч карра катта,

Унта македон қилиб занжирбанд,

Оёқларини кенг қўйишиб улар,

Спитаманни аранг ушлаб туришар,

Ушловчиларни тез алмаштиришар.

Зулқарнайн бошини асло эгмаган,

Бу қадар зарбани олдин кўрмаган,

Қанча подшолар унинг олдига,

Халқини сотиб, таслим бўлишган.

Қанча халқлар, нодон подшоларидан,

Македонни ўзларига афзал кўришган.

Олти йил ичида қанча жанг қилди,

Бу қадар зарбани кўрмаган эди.

Там берди у буюк Спитаманга,

Арслон терисидан совут кийганга.

“Сени ҳудоинг қўллаб турибди,

Биламан, менга хизмат қилмайсан,

Дўст бўл десам, қабул қилмайсан,

Ёнимга ҳам, хатто турмайсан.

Мен ҳозир ўлдирсам сени,

Ҳудоинг жазолар, ўлдириб мени.

Тириклайн қўйб юборсам,

Ҳудоинг ҳам, кечирар мени,

Ҳалқинг ҳам, истарди шуни,” –

Деди Александир эгиб бошини.

“Ярадорларимни халқимга бериб,

Сўз бер! Уларга асло тегмайсан,

Кейин бошим оққан томон кетаман”,

– Деди, Спитаман айтиб сўнги сўзини.

Дафн қилди ўлган лашкарларини,

Ярадорларини топшириб халқига.



(фото из свободного ресурса)


Неча кунлар қаради оғирларига,

Узр сўраб улардан, бошин эгдида,

Миниб ўзининг содиқ отига,

Йўлга чиқди қараб шимолга,

Ота юртига, Жиззах томонга.

Анча юрди қиру-адирлаб,

Қишлоқларни ўтди у четлаб,

Кейин юрди дарё ёқалаб,

Зарафшоннинг қирғоғи бўйлаб.

Тоғ чуқисига яқин келганда,

Қор учқунлаб турарди унда,

Декабр ойининг ўрталарида,

Икки юз йигирма еттинчи йилда.

Отидан тушди, ечиб эгарни,

Арслон терисидан совутини,

Боғлади ёпиб от кўкрагини.

Тоғ тепасига қийналиб чиқиб,

Харсанг тош устига ўтириб,

Дуёни яратган якка худодан,

Узр сўради Ахура Маздан2

Узр сўради она-ҳаводан,

Узр сўради ота-заминдан.

Хаёт ўшлагувчи – Қуёшдан.

Унга қараб уч марта ибодат қилди.

Халқимни ўлдирдим, – дея дод солди.

Тик турди, қўлларини кукка кўтариб,

“Отинглар энди! – деди бақириб, -

Мен ўгирилсам қочарсиз зимдан,

Қуёш чиққанидан тушдинг изимдан.”

Шунда ўттиз камондан ўттиз уқ чиқди,

Санчилди келиб унинг ортидан.

Хар уқдан сизиб чиқар эди қон,

Спитаманни тарк этар эди жон.

Ватанда ҳоинлар борликларидан,

Соткинлар отган камон укидан,

Бир буюк Инсон, тангри яратган,

Халқи учун буюк саркарда бўлган,

Она тупроғига сўнги қони тўкилди.

Жони чиқунича тик турди, кегин йиқилди,

Туғилган юртида унинг жони узилди…

Cпитаманниг абадий кўзи юмилди…



(фото из свободного ресурса)


Қирқ уч ёшга у кирган бўларди.

Яқин келаолмай, анча кутишди,

Барлос элатидан ўттиз кўчманчи,

Кегин бориб унинг бошин олишди,

Худо паноҳидаги, буюк ИНСОНни…

Ўттизта барлос эртаси куни,

Зуқарнайни оёғи остига ташлашди бошни.

“Э фалак! Не қилай энди буларни,

Қилганларни, мен қилмаган ишни”?

–Дея Зулқарнай дод – фарёд солди.

Ўттиз барлосни у меҳмон қилди,

Едириб – ичириб, зиёфат берди.

Барлосларни ўзларига чуқур қоздириб,

Уларнинг бошларин танидан олдириб,

Шу чуқурга териб чиқтирди.



(фото из свободного ресурса)


Энг юқорига, олтиндан ҳумга,

Спитаманнинг солиб бошини,

Ўз қўли билан, кўмди бу ҳумни.

Шунда Александр афсусла деди,

– “Мен томонга жангсиз утганларини,

Жирканардим, кўплигин кўриб уларни,

Юзлаб олдим бошини мен хоинларни.

Жангда ярадор бўлиб тушганларини,

Ҳурматини қилдим мен жангчиларни.

Қуйиб бердим ўзлариига ихтиёрини,

Менга хизмат қилиш – қилмаслигини.

Лекин кўрмагандим, сакардасини,

Ҳудоси қуллаган, ўз бандасини,

Бошини олган ярамасларни…



(фото из свободного ресурса)


Аслида отам- қирол Филипни,

Тош-бурон қилиб ўлдирганларни,

Қувиб келган эдим македонларни.



(фото из свободного ресурса)


Улар Помирга қочиб, тарқаб кетишди,

Мен аламимни бошқадан олдим.

Буюк маданиятли, улуғ инсонларни,

Ҳаётига мен зомин бўлдим!” -

Дея, – бақирганча ерга йиқилди.

У жанг қилиш касалига юлиққан эди…

Кўринди асаби толиб, ақли заифлашгани.

Ўқитувчиси Арастуни берган угитларини,





(фото из свободного ресурса)


Афсуски, анча бўлганди у унутгани.

Хоразм шохидан олинган ҳадяга,

Кўплаб туя, отлар, олтин эвазига,

Юришни тўҳтатди у Хоразимга.

Етти минг йил бешиги булган,

Бормади АВЕСТОНИ яратган юртга.



(фото из свободного ресурса)


Шунда шарқ томонга у қараб юрди,

Ҳиндистонни босиб олмоқчи бўлди,



(фото из свободного ресурса)

Чегарада авлиё ҳинду, йўлда учради,

Оппоқ қордек, узун сочу-соққолда,

Учта ок чизиғи кенг пешонасида,

Кўриниб турарди нур, унинг юзида.

Александр келиб ҳинду олдига,

“Неча ёшга кирдинг”? -деб сўраганда,

“Қанча ҳоҳласам яшайман шунча”,

– Деди авлиё қария, ўз жавобида.

Мен юздан ошаман, -

Дея, кулди Зулқарнай.

“Йуқ, сен яқинда ўласан”, -

Деди хинду, жиддий оҳангда.

Нега бундай дединг сан? -

Дея, Александр сўради ундан.



(фото из свободного ресурса)


“Ўзга юрт ерига сен оёқ қўйдинг,

Бегуноғ инсонларни қонини тўкдинг,

Мажрух, майибларни элга қолдириб,

Бу юртда иблис ишини қилдинг,

Ғарбдан беномусу бехаёликни,

Жирканч иллат баччавозликни,

Эркак билан эркак яшашини,

Қулдорлик ва чуричиликни,

Инсонларни қурбон қилишни,

Бойлик кетидан қувушликни,

Греклар ва араб иллатларини,

Покиза давлатларга келтирдинг.

Худоларни қахрин келтирдинг.

Мароканнда ўлимдан қолдинг,

Қуёш ўғли, Спитаманнинг,

Ўлимига сабабчи бўлдинг.

Худолар, сени огоҳлантирган,

Яна жанг қилсанг аниқ ўласан.

Бир саволимга жавоб бергин сан,

Не фарқли ёввои ҳайвон инсондан?

Искандар жавоб қилганди бирдан,-

“Ҳайвондан юқори инсон ақлдан.”

Авлиё деди унга,-“Билмас экансан,

Ёввои ҳайвонлар ўстун сенлардан.

Сардорни қуйшмас ақли заифдан,

Хайвонот юқорида македонлардан”,-

Деб, шу он ғоиб бўлганди кўздан.



(фото из свободного ресурса)

Ҳиндистон чегарасида, кучли жанг бўлди,

Оғир найзадан Александр жарохат олди.

Ўнг сон эти хамда суяги кўп парчаланди.

Македонияга қайтишга у мажбур бўлди.

Атрофдагиларни кўпи сотқинлик қилди.

Қушин ҳам шунда пароканд бўлди.

Бошлиқлари уни, бойлик талашди,

Аскарларини ишончи унга йўқолди.

Уч юз йгирма тўртинчи йилда,

Милотдан олдин, кузнинг сўнгида,

Месопатамияга етиб у оғирлашди,

Сонидаги жарохат йиринглаб кетди,

Бутун танаси унинг захарланганди.

Уч юз йгирма учинчи йилнинг бошида,

Узоқ ётиб тушакда, қийналиб ўлди…



(фото из свободного ресурса)


Дунёдаги энг гўзал аёл уша замонда,

Александр маъшуқи Гефестионниг,

Берган буйруғини, бажариб унинг

Ўлдирилди Ракшонак ва ўғли унинг.

Дейдиларки, Спитаманнинг оти,

Эгасини танасин тошларга кўмди,

Келиб эгасини боши қабрида,

То ўлгунча шу атрофда юрди.

Икки минг икки юз йиллардан буён,

Қабр атрофида ўсар тиканлар,

Ўртада гуллар бир тўп лолалар.

Афросиёб тепалигида кўриб қолсангиз,

Атрофида тикан, ўртада бир тўп лолани,

У ерда Спитаман қабри, билингиз,

Илтимос шу ерни тавоб қилингиз,

Тиканни босиб, лолани силаб қўйнгиз.

Жиззаҳ давонида ва Афросиёбда,

Ватанга садоқатнинг бир тимсолида,

Спитаманга атаб хайкал қўйнгиз.

Минглаб инсонлар йўлдан ўтганда,

Спитаманга таьзим бажо қилсинлар.

Чет элликлар ўтганда, кўриб хайкални,

Александирдан кучли шу дир десинлар.

Босқинчини буюк саркарда деб атаганлар,

Келтирган кулфатларин ҳисоб қилсинлар,

Инсониятга душманлигин унутмасинлар.

Хақиқий саркардалигини ва буюклигини,

Дўнё тариҳида Спитаманни ёзиб қўярлар.

Босқинчиларни эса бўюк деб атамасинлар,

Ҳурланган халқ ғурурига ҳам тегмасинлар.




(фото из свободного ресурса)


Ватан ва халқ учун қурбон бўлганлар,

Абадий ҳотирада, буни билсинлар,

Ўтса ҳам яна неча минг йиллар,

Тарихда қолурлар бундай инсонлар.

Миллатимиз қаҳрамони, дея одамлар,

Замонларда Спитаманни эслаб яшарлар!

Бўнга бефарқдир қонида асли ҳоинлар,

Ҳаётда кўп бўлган бундай инсонлар,

Халқига ва Ватанига садоқатсизлар.

(фото из свободного ресурса)


Халқ манфаати, бахти учун қурбон бўлганлар,

Охиратлари обод, Шоҳистаю – Жаннатдадурлар.

Одамийликда доимо, улар намунадирлар.

Тириклар қалбида, ёрқин хотирадирлар,

Хаёт тожисида абадий Кўҳинурдирлар.


Спитаман1 – Родился Спитаман в районе нынешнего Жиззака в аристократической семье, был очень умным, грамотным во всём и культурным как все зороастрийцы. Греки назвали его Спитаменом, жил (370 г. до н. э.—327 г. до н. э.) – согдийский военачальник, генерал стоявший во главе против Александра Македонского в 329—327 годах до н. э. и дважды побеждал его. Погиб от стрел предателей.

Ахура-Мазда2 – Авестийское имя божества, которого пророк Зороастра – основатель зороастризма -провозгласил единым богом. В Авесте Ахура-Мазда – безначальный творец, пребывающий в бесконечном свете, создатель всех вещей и податель всего благого, всеведущий устроитель и властитель мира и высший объект почитания зороастрийцев, называющих себя по-авестийски mazdayasna, то есть почитателями Мазды. Ахура-Мазда является отцом Аши, то есть закона, по которому развивается мир, покровителем праведного человека и главой всех сил добра, борющихся с «ложью» – злом и разрушением, происходящими в мире против его воли. В конечном преображении бытия им вместе со всеми благими существами будет совершено окончательное очищение мира. Ахура-Мазда, бог благотворения и благодеяния, бог закононности, правдивости, честности и чистоты мира.

Амударья3 (также называется исторически известным своим латинским названием Окс) является одной из основных рек в Центральной Азии и Афганистане. Возвышаясь в горах Памира, к северу от Гиндукуша, Амударья образована слиянием рек Вахш и Пяндж в заповеднике Тигровая Балка на границе между Афганистаном и Таджикистаном и течет оттуда на северо-запад в южные остатки к Аральскому морю. В верхнем течении река является частью северной границы Афганистана с Таджикистаном, Узбекистаном и в основном Туркменистаном. В древней истории река считалась границей Большого Ирана с Тураном, что примерно соответствовало современной Средней Азии.

Дорро4 (Да́рий III), (др.-перс. Дараявауш, что означает

«Добронравный») – персидский царь из династии Ахеменидов, правивший в 336—330 годах до н. э.

Балх5 (Вазираба́д) – город в одноимённой провинции Афганистана. Расположен в 20 км к северо-западу от столицы провинции, города Мазари-Шариф.

Ризвон тепа6 – остатки крепостной стены на сервере города Китаб.

Фалангдара,-от персидского тигрово ущелье, ныне в этом

ущелье кишлак Паландара.

Авесто7 – священная книга зороастрийцев, в ней были основы знаний по медицине, алгебре, математике, литературе, музыке, астрономии, географии и других наук. С 3-х до 17-ти лет должны были наизусть выучить все зороастрийцы. Обучение было обязательным.

Перевал Панджакент8 – жители Наутака и Согдианы общались через этот перевал. А в средние века стал частью Великой шёлковой пути. В настоящее время это пешая дарога Китаб-Паландара, – Аспи духтар, -далее дарога в Панжакент, и Ургут.

Кевларовая кольчуга9 – готовилась из кожи кроликов,

кипятилось в соленой воде. Из нескольких слоев кроличьей кожи готовились непронзаемые стрелами и кинжалами, легкие кольчуги.


Рост Александра Македонского был 165 см.

Рост Спетамана 196 см.

Мароканд столица Согдианы древнее название Самарканда.

Оксиард –совет одинадцати старейшин правил Наутакией одиним из старейшин Оксиаард, отец Ракшанака был военным стратегом.


***

Бир инсонни ўлдирганни қотил дейдилар,

Хар давлатда хар хил жазолайдилар.

Хеч кимга зиён қилмаган давлатни босиб,

Минглаб тинч халқни шунда ўлдириб,

Улар тамаддуни, маданиятини сўндириб,

Еру – заминни қондан бездириб,

Юрган одамни, буюк саркарда дерлар.

Унга бошларинни эгиб сажда қилурлар.

Қани мантиқ, ғурур, виждон, ақл одамлар,

Адолат ва хақиқатни доим излагувчилар.


***

Доно инсоннинг сўзин англадим ҳўлоса қилиб,

Расво рахбар ўзидан кегин баттарини қолдириб,

Халқ чалғиб,”– Олдингиси яхши эди”-десин деб.

Кетар элига нисбатан айёрлик, душманлик қилиб.


ЭХРОМЛАР



(фото из свободного ресурса)


Гизага қарайман минг нафрат билан,

Эҳромлар миллион араб қонидан рўё,

Нон-патир қилинган араб қонидан,

Қолганидан эҳромлар қурилган гўё.

Юз йил умр кўриш ўрнига,

Аранг қирққа улар етишган.

Ҳаётда завқ олиб яшаш ўрнига,

Хеч қачон, хеч кимга керак бўлмаган,

На бино, уша замонда фойдали бўлган,

На ўқиш даргохи халқа зиё келтирган,

Тангри эмас, аслида иблис яратган,

Фръаунга, бойлигига бир қабр бўлган,

Етти ёшдан халқи эхром қуришган.



(фото из свободного ресурса)


Кечаю кундуз ишлаб сахрода,

Қумли буронда, исиқ совуқда,

Қорни тўймай еган овқатга,

Мехнат қилишган дармонсизликда.

Ўпкалари тўлган қумли ҳаводан,

Оғир тошларни кўчиришганда,

Суяк ва бўғинлари роса эзилган,

Ногирон бўлишган ўттиз ёшларда.

Бардош бераолмай касалликларга,

Ўлиб кетишган кирмасдан қирққа.



(фото из свободного ресурса)


Сахродаги эхромларни кўрганда,

Томоша қилиб хайратланганда,

Миллионлаб қийналиб ўлган,

Миср халқини бир эслангизлар.

Иблислар яратган фиръаунларни,

Халқни қирганини унутмангизлар.


***

Биринчи ахмоқликни тарқатган фиръаунлар,

Бутўн умр очкўзликда бойлик йғиб утканлар,

Ўзларига қушиб ҳам бойликларин кўмганлар.

Дея,– Бу пастликни минг йилларда кўрсинлар.


ИНСОНИЙЛИК

Учта бир ҳил ҳовли турар кўча бошида.

Эллигинчи йиллар эди ўтган асрда,

Ташқаридан кўриниши улар бир хилда,

Уй биноси, деворлари, бир баландликда.

Икки юз эллик йил бўлган қурилганига,

Учаласи ҳам ичкари ташқари ҳовлига эга,

Биринчиси тегишли нонвойлар авлодларига,

Кифтиобнинг мирзоси яшаган иккинчисига.

Фарқи шунда эди ҳовлига кирганингизда,

Мирзоникида ичкарида безак берилган,

Ўймакор устун – болорлар нақш қилинган,

Хар ҳил рангда ялтиратиб бўёқ қилинган.

Ичкари, ташқари ҳовлида ғишт ётқизилган.

Дарвоза ичкариси, эшик – ромлар ўймакорланган,

Четда чиройли қудуқ бор, ғиштдан терилган.

Учинчисида косиблар, камтарона умр кечирган.

Кўрдим шунда одамийликни, оқибатли мусулмонликни,

Доимий ҳурмат – иззат, ўзаро мехр бўлган инсонийликни.

Аммо бўздилар бетамизлар тариҳий бу иншоатларни,

Ҳатто етти минг йил турган қадимий обида, Қурғонни.

Гуё йўқ қилдилар минг йиллаб асралган тарихимизни,

Мехр окибатни, виждонни, маданиятни, одамийликни,


КИФТИОБ

Китоб менинг кичик Ватаним,

Бағрингда мен ўсиб улғайдим,

Илм олдим, дунёни сенда танидим,

Боболар билан кўп сухбат қилдим.

Беҳисоб ривоятлар мен эшитгандим,

Одамийликни ҳам сенда ўргандим.

Оқ қорани фарқин англадим.

Азиз кичик Ватаним маним.

Энг қадимий шахарлардан сан,

Беш минг ёшга кирган ўзингсан,

Табиат сени икки елкангдан,

Икки дарёни оқизиб қўйган.

Сен томондан тик қоя қилиб,

Қирғоқлари сени ҳимоя қилган.

Ёвларни шунда тўхтатиб,

Беш минг йил қалқонинг бўлган.

Форсларга сени таслим қилмаган,

Александрга ҳам қаршилик қилган.

Арабларнинг йўлини қирққан,

Муғулларга жанга отланган,

Русларга ҳам бошин эгмаган,

Азиз кичик Ватаним маним.

Болаликда кўчаларни яёв кезгандим,

Қалъа қолдиқларин мен излагандим,

Қўрғонинга доим чиқиб турардим.

Ҳар кўчадан чиққан бўлоқларингдан,

Туйб туйб сувлар ичардим.

Ҳарорати хар ҳил эди уларда,

Ширинглиги ҳам хар ҳил, эсимда.

Ёшлигимдан тарихинга қизиққан эдим,

Беш минг йил ичида қандоқ бўлгансан.

Излардим утмишингни бор манбалардан,

Сени буюк ўғлонинг бўлган Муқанна,

Хазрати Неъматуллоҳ ва Султон ота,

Хазрати Бешир, Али Қушчи ўсган бу юртда. Китобликка ҳос камтарлик ва поклик билан,

Яшамоқда олимларинг хар бир шахарда.

Нокастликни кўрсангиз Китобликлардан,

Кўрасиз атрофдан келган келгиндилардан.

Нопоклик чиқмас асли Китобликлардан.

Ватаним, бағрингда мен ўсганимдан,

Доимо хар жойда мағрурлидирман.

***


ЯШАГИН ЯХШИСИ БУЛИБ.

Яшагин одамлар ичида доимо яхшиси бўлиб,

Кунинг битганида тобутингни кўтарсин йиғлаб.

Кўрганман, қанча майитларни улар ижирғаниб,

Тобутни кўтарган ва узатган бир қадам юриб.

Тангри кечирсин сени, – деган қабрга қўйиб.

***

Тобутингни кутарар ўғлинг, ғамли, кўзин ёшламай,

Набиранг кўтарар, йиғлаб, видоликка асло чидолмай.

Шунинг учун, боболар набираларга кўп мехр бергай,

Дея, – Набиралар олдида мехрдан қарз бўлиб кетмай.


***

БОЛАЛАРИМГА.

Доно билан болам тортишманг,

Тапгрининг ўзи уни доно яратган.

Олим билан ҳам сиз баҳслашманг,

Бу йўлда унинг мехнати синган.

Амалдор билан тортишган одам,

Нокаст тусиғига кўплаб учраган.

Тортишмангиз муттаҳам билан,

Бошқалар орқали зиён етказган.

Тортишманг, узоқ бўлинг ахмоқдан,

Ахмоқ –дебо қўяр пастроқ ўзидан,

Шаллақи билан тортишманг асло,

Улар олдида скут сақлар доимо доно.

Паст инсон билан сиз тортишсангиз,

Шу он ундан пастга тўшиб қоларсиз.

Одобсиздан масофада доим бўлсангиз,

Нокастни ўзингизга тенг кўрмасангиз,

Одоб ила мулоқотни қилиб юрсангиз,

Обруйда ва ҳурматда мудом бўлгайсиз.

***


Доимо уз соғлиғингизни асраб юрсангиз,

Меҳнат, ўйқу, овқат меъёрини билсангиз,

Асабингизни хар жойда асраб юрсангиз,

Ҳам жисмоний тарбияда доим бўлсангиз

Юздан ўтиб ҳам ақл ҳўшда юраолгайсиз.

***


Тўхтатиб бўлмаскан вақтни, ҳаётни,

Узайтириш қулимизда фақат умрни.

Тоза тўтиб қалбни ва муносабатни,

Ҳам соғлом ушлаб тўрмуш тарзини.

***


Муҳаббат муқаддас, бир марта келар,

Қайта бермас тангри уни хар кимга,

У сиз ҳам инсонлар яшаб утарлар,

Кексайганда фақат қадрин сезарлар.

***


Вафодорликни ёрга, дўстга, халққа, Ватанга,

Бергандир тангри пархи баланд тоза инсонга.

Ҳиёнат, ризолат, юлғичлик ва пораҳурликни,

Қолдирган иблислар билан нархи пастларга.

***

Вафодорлик ва садоқат қимматли совға,

Бераолмаслар арзонлар бўларни бизга.

Ҳаётда ёрни ва дўстларни танлаётганда,

Арзонлардан ўзоқ бўлиш керакдир сизга.


***


Мансаб текканида куринар мақсадинг не да,

Бой бўлганингда билинар ким сан аслингда,

Кимллигинг сени кўринар жаҳлинг чиққанда,

Масликда сўзинг курсатар не дир қалбингда.

***


Йилида бир қорнини тўйдириб ночор одамни,

Ерга урадиган бор саҳоват деб аталган ишни,

Сен иш билан таъминлагин хар бир инсонни,

Камсинмасдан, боқсин хар ким уз оиласини.


***


Қайси давлатда бой бўлсалар амалдорчалар,

Халқи ночорликда камбағал доим бўлгайлар.

Инсонларни рисқи ҳисобида бойб кетганлар,

Роҳатда яшаганини дунёда кўрганмисизлар?

***


Узгадан болангни кам бўлишини хохламайсану,

Нега ўз халқинга ҳам шўни раво кўрмайсан?

Элдан давлатдан юлиб болангни бой қиласану,

Охиратини не бўлишини ўйлаб курмайсан.

***


Донолик билан бошқарилса хар қайси давлат,

Камбағаллик ва ночорлик йўқолар албат.

Нодонликни хукмдорлигида қолса мамлакат,

Бойлик ва иззат талаблик ўстундир фақат.

***


Айбдорликни сингдирмоқ бўлган инсонни,

Билгин сенга у дўст асло бўлмаслигини.

Дўстингми ҳамкасбингми ё аёлинг сени,

Қилмоқчи дир ўстингдан ҳукумдорликни.

***


Канфуций ёзганди ўз китобида,-

Қуйлар армиясини шер бошқарганда,

Қуй бошқарган шерлардан кура,

Ҳаётлари бўлган доим юксакда,

Жангларда улар қилган ғалаба.

***


Канфуцийни англа маъно сўзида,-

Сўкунат либосдир оқил одамга,

Ниқобидир ахмоқ инсон юзида.

Билгин уларнинг фарқи нимада.

***


Жуфтинг яхши бўлса бу баҳтинг сени,

Ахмок бўлса танлаганда ҳатоинг сени.

Кўриб фарзандингда енгилтакликни,

Авлодинг олдида сезарсан ҳатоингни.


***


Берган сўзинг буйнингда қарзингдир сени,

Бажармасанг оғзингдан чиққан сўзингни,

Гўноҳкордирсан олдида сен инсонларни,

Тангри ҳам ёпади шунда барча йўлингни.


***

Ёлғонни оёғи йўқ соҳта қаноти бордир,

Бир зўмда осмонга учиб тарқаб кетадур,

Соҳта қанот узоқ учмай ёниб тугайдир,

Ёлғон эса ерга тушиб чил чил бўладур.

***

Ота она меҳнатда йғиб бойликлар,

Роҳатда яшаб ўйнаб утган болалар.

Набиралар порахур гадо бўлгайлар.

***

Тўғри инсонни кам учратамиз ҳаётимизда,

Тўғри усган дарахт ҳам кам бизни дунёда.

***

Давр келса бир чивиннинг бошига,

Семург қуш ҳам таъзим қилар қошига.

Мажбур чидаб бу тақдирнинг тошига,

Маймун йиғлар бу ҳаётнинг ҳолига.

***


Қонхур чивин келса бир мамлакат бошига,

Ўлаксахўр парвонадир чивиннинг атрофига.

Адолат, виждон, ақл, ор номус йўқлигига,

Тангри хам ожиздир жонзотлар мушкулига.


***

Бири келди, ҳаёт чиройига гўзаллик қўшди,

Бири келди, кўп нарсаларни яратиб кетди,

Бири қаллоб бўлди, инсонга зиёни тегди,

Бири томошабин бўлди-ю оламдан ўтди,

Нега келганини дунёга тушунмай кетди.

***

Сочимга оқ тушганини билмай қолибман,

Юзимдаги ажинларни курмай қолибман,

Ҳаётимни утганини сезмай қолибман,

Ёнимдаги ғанимни дўст деб билибман.

***

Мен бой эмасман деб коинмагин сен,

Ўксинма деб, – Мансабга эга эмасмен.

Гар ҳалол пуқма еб, тоза бўлсанг сен,

Икки дунё аро улардин юқорида сен.

***


Бир кун оллоҳга ибодат қилиб,

Олти кун гуноҳда яшаб утасан,

Иблисларни шунда кулдириб,

Бил Тангрининг ғазабида сан.

***


Менга яратмадингиз,-дема ота онанга,

Улар борини бергадир фарзандларига.

Жонини ҳам тайёр улар сенга беришга,

Бил сен улардан абадий қарздорликда.

***


Сурамаслар у дунёда сени бойлигинг,

Ахамиятсиз ҳамда бўлган мансабинг,

Эътиборда ҳаётингда сен тозалигинг,

Ҳамда саналар қилган эзгу ишларинг.

***


Табассум ҳал қилади муаммоларни,

Сукут сақлаш олади унинг олдини.

Одат қил доим юмшоқ сўзликнгни,

Гапирганда унутма сен доноликни.

***


Тақдирни билмайсан не битган сенга,

Тангри бир нарсани сендан олганда,

Бошқа берганини қўлингдан қўйма,

Фақат ўзинга ишон оғир кўнингда.

***


Душманига доим яхшилик қилди,

Ғанимларига ҳам мехр курсатди,

Бегонадан ҳам ёрдамини у аямади,

Одий одамийликни бажариб юрди.

***


Бирига йўл берди, у ўзини юқори тўтди,

Юмшоқ гапирди, бошин эгди деб билди.

Инсонийликни билганлар уни тушунди,

У эса бажариб юрди доим одамийликни.

***


Ҳурмат қилди, бошқача бири тушунди,

Садоқатли бўлди, бири қадрин билмади,

Касбини бажарди, Бурчи,– дегани бўлди,

У бажариб юрарди оддий одамийликни.

***


Поклигига қараб шогирд танладим,

Одам ажратадилар, – деган таъна эшитдим.

Кўзи тўқ, қалби пок, зиёли бўлсин дегандим,

Одий одамийликни мен талаб қилгандим.

***


Шогирдларга фарзандимдек мехр кўрсатдим,

Ҳаётлари чиройли, мазмунли бўлсин дегандим. Нурмуҳаммад, Саттор, Хуршид, Бўронга, иним,

Одамийлик билан ҳар ишни бажаринг дердим.

***

Ҳар бир буюк одам ортида,

Турар доим икки фаришта.

Бири волидаю – муҳтарамаси,

Бири эса оқила умр йўдоши.

***

Ҳар бир хонадонда бўлсин тиб қонунлари,

Буюк Ибн Синодан қолган олтин хазина,

Ўн ёшдан ўқишсин хар уй фарзандлари,

Бир олам билим дир, тўрт томли жилтда.

Амал қилиб юз қирқга кирингиз шунда.

***


Меъйорида харакатда доим бўлганлар,

Тўқсон ёшдан ошиб ўтганларлар.

Кам ҳаракатда доим юрганлар,

Саксонга аранг яқин келганлар.

***


Тангри деркан, – сенга барака бергум,

Қариндош – уруғингни доим сийласанг.

Мен сенга қарамай тескари бўлгум,

Сабаб қидириб улардан юзинг ўгирсанг.

***


Турт овлон кўп йиллар қалин дўст эди,

Бир лагандан ҳар кун ош ейишарди,

Лаганни ғанимлари ўғирлашганди,

Дўстлик тарк этди шу он дўстларни.

***


Аҳмоқ билан ақлни таққослаганда,

Аҳмоқ бўш, акл ухшар тўлиқ челакка,

Бўш челакни чертсанг шовқини оламни бузар,

Тўлиқ челак маъноли, сокин товуш чиқазар.

***


Ҳаётни қачон тоза қиламиз?

Ким бўлса ҳам, нопок бўлганда,

Сен нопок деб айта олсангиз,

Давраларга қўшмай қўйсангиз,

Масжидга ҳам йўлатмасангиз.

***

Ишга олар, пора олиб баъзи муттаҳам,

Билади, замин яратди таъмагирликка,

Ўзининг қорни тўқ бўлганида ҳам,

Тонмайди юлишдан ночор одамдан.

***


Ҳинд қизлари керак бўлса совчи қўяди,

Европада севиб қолса, ўзи изхор қилади,

Ўзбек қизи гўзал, иффатли, унда не айб,

Палаҳмон тоши деб, уни юборсанг отиб.

***


Дангаса ишни эртага қолдирай дейди,

Доно эртангини бугун бажарай дейди,

Дангаса кексайганда афсус қилади,

Доно умр қисқа, улгурай дейди.

***


Оқ подшони ўлдирганни қоралайдилар,

Халқ ҳолини яхшила деб намойиш қилган,

Юзлаб инсонларни қийнаб, осиб ўлдирган,

Оқ подшони оқлаб, нечўн мақтамайдилар?

***


Яхши одам уйини сотмоқчи бўлди,

Бўлмасин деб, ямон, қўшниларига,

Бир доно, камтарин, тоза инсонга,

Сотди ҳовлисини, анча арзонга.

***

Хажга тенгдир, муҳтож булганда қўшнинг,

Сонига қараб тансиқ таом узатиб турсанг.

Кийим – кечакдан мободо қийналиб юрса,

Тузук кийимлардан сен тақдим этсанг.

***

Тош ёғса, менга ҳам, қўшнимга ҳам ёғмасин,

Қўшнимга ёғса, бири келиб урар бошимга.

Олтин ёғса, менга ёғмаса, қўшнимга ёғсин,

Бир-иккитаси келиб, тушар қулимга.

Деган мақол бордир қрим халқида.

***


Асл-тоза инсон, хақиқий мусулмон бўлгин,

Иморатни қўшнингникидан баланд қурмагин,

Ичкарини керак бўлса, сен олтиндан қилгин,

Дарвозанг қўшнингникидан зиёд бўлмасин.

Томингдан ҳатто ёмғир суви, унга томмасин.

Одамийликни баланд тут, соянг тушмасин.

***


Жарроҳман, дардларин айтиб келар инсонлар,

Ҳар хил касалликдан шунда даво топарлар.

Халқим ичида бордир айрим иллатлар,

Истардим ўзлари улардан фориғ бўлсалар.

***


Йигитнинг кимлигин ва ким булишини,

Кимлар билан дўст бўлгандан билинг.

Келажаги ва болалари, ким бўлишини,

Танлаган ёридан, уни наслидан кўринг.

***


Пора олиб, иш ўрин сотган муттаҳам,

Жиноятку, – десам, гувоҳ йўк, – дейди

Қандоқ бош кўтариб юрибсан, – десам,

Ҳамма ҳозир шундоқку, – дейди.

***


Пул кетидан қувган қайси инсонни,

Четдан бир кузатиб эътибор беринг,

Миясида пул дарди бундай одамни,

Кўрмайсиз унда, билим, олимийликни,

Виждон, иймон, бурч ва одамийликни.

***

Келинни сепига қараб муомала қилган,

Молпараст қайнонадан тангри асрасин.

Ва шунда хотинини маъқуллаб турган,

Еталама эркакдан ҳам, оллоҳ асрасин.

***

Нолиб гапирар қайнона ўз келинини,

Қайтар дунё дейдилар аслида буни,

Эслаб кўр, келин бўлган даврингни,

Рози қилганмисан сен қайнонангни.


***

Ҳар бир яхши хонадонда яшар фаришта,

Қўриқлар бу уйдагиларни бало – қазодан,

Аёлни қарғиши, ёмон сўзлардан,

Кириб келаётган ҳаром луқмадан,

Фаришталар учиб кетишар экан.

***

Нолимагин тақдирдан, ёнингдагидан,

Нолигин эй инсон, фақат ўзингдан,

Дунё қарашинг, феъл – атворингдан,

Сендаги бор бўлган иллатларингдан.

***


Эркак бўлиб сен жанга кирмасанг,

Халқ равнақи йўлида туриб бермасанг,

Адолатни, ҳакикатни қўллай олмасанг,

Ярашар румол боғлаб, лозими кийсанг.

***


Ё раб, инсон пастлиги шунча бўларму?

Отасин ёмонлайди аёл ўз боласига,

Оқ падарни яратар нокасд аёллар,

Наслидир аслида бундай иллатлар.


***

Қизиқ бу дунё, кам кўрган инсонни кўриб,

Ҳаёт ўтиб кетганини қолармиз сезиб.

Ундаги ажину – оқ сочига эътибор бериб,

Кексайибмиз, деймиз, унда аксимиз кўриб.


***

Динлар, миллатлар, қариндошлар,

Дўстлар ва яқин инсон – биродарлар,

Орасига бўлма заҳар солгувчи.

Илон ҳам қилмас бундай пастликни.


***

Пул, олтин, шайтон каби йўлдан уради,

Ақлни олиб инсонийликдан йироқ қилади.

Пулни севиб, қули бўлиб, кетидан қувсанг,

Ким бўлсанг ҳам етаклаб, жарга отади.


***

Тангри юборди инсонга қанча синовни,

Муҳтожлик, бойлик, илм, хасталикни,

Мансабни, имконни ва иложсизликни,

Айтгинчи, шу синовлардан ўта олдингми?


***

Тангри яратди дунёга онгли одамни,

Берди унга имконни ва фаросатни,

Қўйди инсон деганга ўз талабини,

Истисносиз бажаришни одамийликни.

***


Миллиард кетказиб қурғонни қурдинг,

Бировнинг хақини шунда ишлатдинг,

Балки бир мискинни қийдинг рисқини,

Кўрасан қурғонингни кул бўлганини.

***


Ҳар ким ҳар хил умр кечирар,

Ҳар хил ишлаб, пулни топишар,

Аммо йўқотмасин тозалигини,

Бажариб юрсин одамийликни.

***

“Доно хотин оиласида жаннат яратур,

Ва эрини у вазир қиладур.

Аҳмоқ хотин атрофини дузах қиладур,

Ва эри унинг разил буладур.” -

Деган мақол туркларда бордур.


***

Ресторандан чиқди бир туда аёл,

Кайфи бор барининг, бу нима аҳвол?

Қани иффат, номус, ҳае, эй аёл?

Бу юришинг етти наслинга завол!


***

Ҳар жойда ноўрин гапни гапирса,

Болаларини қарғаб, ғазабин сочса,

Эрига тик боқиб, қўпол сўзласа,

Аёл демангиз, у шайтондир асли.


***

Эркак сифат бўлиб, кўчада юрса,

Эридан ўзини у юқори тутса,

Аёл иффатидан у йироқ бўлса,

Аёл демангиз, у шайтон асли.


***

Миллат ғурурини у менсимаса,

Андиша ва ҳаё, недир билмаса,

Ғурурли отани, эрни бошини эгса,

Аёл демангиз, у шайтондир асли.

***


Оилада бола ё келин, бирор хатони қилса,

Аҳмоқ аёл шу баҳона жанжал қилади,

Ақллиги юмшоқ қилиб танбеҳ беради,

Доноси, маслаҳат билан, йўл кўрсатади.


***

Очиқ – сочиқ кийниб юрса,

Баданига ёпиштириб у кийим кийса,

Ўзбек деган номни у ерга урса,

Аёл деманг уни, у шайтондир асли.


***

Паст наслдан асло ўйланма,

Ва тўғри йўлга соламан дема,

Ҳар кунингни заҳар қилади,

Беш кунингни, уч кунқилади.


***

Бас қил яхши куриниш учун сайрашларингни,

Чиройли сўз ила тикан ўстига гул қўйишингни,

Ошкор қил керагида, маънавий қашшоқлигини,

Сен ҳам урин яратишга келажакни тозалигини.

***


Эри бўла туриб ўзгага нигоҳ ташласа,

Ор-номусни, иффатни у ерга урса,

Бевафоликдан ўлим афзал, буни билмаса,

Аёл деманг уни, у шайтондир асли.


***

Нопок аёл жанжалчи бўлар,

Эрни юзига чапчувчи бўлар,

Ҳаё пардасини асло унутиб,

Насл пастлигин тўрар кўрсатиб.


***

Болалар келажаги, улар камоли,

Оиладаги мехр оқибат, аёл қўлида

Оиланинг шаъни, баҳту иқболи,

Оиланинг обруйи ҳам аёл қўлида.


***

Доно аёлларга кўпроқ туғинглар дейман,

Кўпайсин дунёда яхши одамлар.

Баъзи хотинларга буни айтмайман,

Бугун ҳаддан ошиқ нопок одамлар.


***

Хақиқий севги, вафо ва садоқатни,

Баланд парвозли лочинга берган.

Беъмани, енгилтак, ўткинчи ишқни,

Тайинсиз читтакка ато этилган.


***

Инсон устидан кулган инсондан қўрқгин,

Баҳил, ғийбатчи, шилқимдан қўрқгин,

Биров сирини ошкор қилгандан қўрқгин.

Дўст деганинг, нопок бўлгандан қўрқгин.


***

Инсон яшаб ўтган умри, недир баҳоси?

Нима олди ундан халқи, ҳамда Ватани?

Ҳаётда аслида аҳмияти катта буларни,

Ассосийси қандоқ фарзанд у яратгани.


***

Бўлмаса халқ олдида тозалигинг, одамийлигинг,

Бўлса ҳам сенда мансабинг ва кўп унвонларинг,

Халққа нисбатан бўлмаса мехринг ва оқибатинг,

Бўлмас ҳаётда, халқ ичра сенинг иззат обрўинг.

***

Эй адвокат. Бегуноҳни оқлаш учун олдинг пулини.

Терговчини кўрдинг иш уюштирганни,

Қозини ҳам билдинг сотилганини,

Кўрсатдинг шунда сен ўз савиянгни,

Бегуноҳни оклолмай, уялганигни.

***


Бегуноҳни бўйнига қўйиб, қилинса қамоқ,

Кўчада юрса жиноятчи, эркин ва қувноқ,

Демак, қозиси бу ерда саводсиз, ахмоқ,

Ё нияти адолатни, халқни, ақчага сотмоқ.

***


Порахўрга бегонадир қонун қоидалар,

Пул уларни ҳар ишда доим бошқарар,

Адолат ва хақиқатдан йирокдир улар,

Одамийликни ҳам сотиб бўлганлар.

***

Эшакка мансаб тегса мабодо,

Еғилар атрофида мансаб парастлар,

Дея, – Биз сизга яқин қариндошлармиз,

Буюринг, не десангиз ҳозир қилармиз.

Салла билан каллани ҳам олиб келамиз.


***

Ўтган дўстларимни ғанимин куриб,

Дўстларим одамийлигини эслайман,

Улар яшаяпти, ўша, паст бўлиб,

Ўтаман ёнидан мен ижирғаниб.


***

Дўстим яхши инсон бўлиб ўтди оламдан,

Жанозага еғилди беш мингта одам,

Эй дўстим ғаними, сен ҳам кетарсан,

Бу дунёни вақтинча мехмонидирсан.

***

Неча дўстларим ўтди оламдан,

Чиқмай ҳаётида одамийликдан,

Бу дунёда қолган ғанимларидан,

Улар донолигин қумсаб юраман.


***

Яхшилик қилгин инсонни билиб,

Бу ишингни у эслаб юради.

Сени ҳақкингга дуолар қилиб,

Хар кунинга туриб беради.


***

Ҳаётда бойликдан, мансабдан даззат топмадим,

Улардаги тубанлик ва макрдан ҳатто жиркандим.

Роҳатландим донолар билан қилган сухбатдан.

Тунларимни жаннат қилган пок муҳаббатдан,

Ва халқим учун қилинган тоза меҳнатдан.


***

Сирдош деб, дўстингга сирингни айтсанг,

У яна бир сирдош дўстига айтиб қўяди,

Илтимос, хотининг билмасин десанг,

Тунда аёлига айтиб, сухбат қилади.

Билгин, сиринг дунёга ошкор бўлади.

***

Дўстим пенсияга чиқиб ишлаб юрарди,

Дедим, -Ўнта ёш врачдан фойдангиз купроқ,

Деди, -Хар ой мендан уч юз минг бошлиқ олади.

Дедим, -Тунги капалакдан номуси эканку пастроқ.

***

Кўрдик терговчи иш уюштирганни,

Қози ҳам бу ишни қуллаганини,

Бегуноҳ инсонга ҳукм чиқазиб,

Исботладилар ўзларни нопоклигини.


***

Соҳта тадбиркор кўпайиб кетди,

Улар қора доғ миллат кўркига,

Ўз фойдасига улар, зарари етди,

Қилмас экан вафо улар халқига.


***

Меҳнаткаш, яратувчи, тоза, илмли,

Авлодлар кўпайсин, қўллайлик моддий,

Порахўрлар, нопоклар, юлғичлар насли,

Туғилишни чекланг, камайсин асли.


***

Доно билан доим юмшоқ гаплашинг,

Тоза инсон сўзлаганда, ҳурматин қилинг,

Ким бўлса ҳам гарчи у нопок бўлса,

Мулоқотни унга доим лойиғин тутинг.


***

Доно рахбар ҳар ишни қилар кенгашиб,

Нодон рахбар бошқага сўз ҳам бермайди,

Чунки кенгашда донони сўзин тинглашиб,

Нодонни сўзларида маъно қолмайди.

***

Етимлар тангрининг паноҳидадир,

Қалбини оғритган жазо оладур.

Ким етимни рисқини қирқса,

Бир умр оллоҳнинг ғазабидадур.


***


Ҳарфни танитиб, ўқишни ўргатган ўқитувчидир,

Фанлар асосини, илимни ўргатганни муалим дерлар,

Илмий даражаси бўлса, мурожаатда домла дерлар,

Йўналишда тарбия берувчини мураббий дерлар,

Илоҳиётдан сабоқ бергувчини мулла дейдилар,

Амалиётни ўргатганни устоз дейдилар.

Бу мурожаатларни, илтимос адаштирманглар.

***

Алфавит ўзгарди, савод пасайди,

Ц ва Ч ҳарфлари йўқолиб қолди,

Чучук тил бўлиб энди сирк деймиз,

Асли номи цехни энди сех деймиз.

Булар учун кимни бугун мақтаймиз

***

Паст наслдан асло ўйланма,

Болаларингни сенга қарши қўяди,

Ўз уруғини тўрга ўтказиб,

Қариндошларингдан минг айб топиб,

Эшигингдан юборар доим қайтариб.

***

Паст наслдан уйланма асло,

Топганларинг ҳайф бўлади,

Меҳнат қилиб яратганларинг,

Қадринг каби сувга оқади.

***

Ёнингда ҳамкасбинг бахил, паст бўлса,

Ҳар ишингдан куйиниб, тўсиқлик қилса,

Асли халқ ичида ўзи беобрў бўлса,

Ачинасан бечоранинг бундай наслига.

***

Эй тангрим, яратдинг Одам атони,

Ундан яратдинг одамий зотни,

Баъзилар қўшилиб шайтоналарга,

Тарқатди дунёга шайтончаларни.


***

Шайтон ҳам хажга борармиш,

Одам қиёфасида, оломон ичра,

Арофат тоғига тош хам отармиш,

Қайтиб нопок ишлар қилармиш.

***


Пора олса, ёлғон гапирса, хиёнат қилса,

Одамлар орасига ҳам низолар солса,

Ўз халқига, Давлатига вафо қилмаса,

Айтингчи, бу аслида шайтон эмасми?

***


Бойга малак, мансабдорга югурдоқ бўлса,

Дўстига хиёнат, халқига юлғичлик қилса,

Ночорларни, оддий халқни у менсимаса,

Айтингчи, бу муттахам шайтон эмасми?

***


Ҳомила вақтида бола она қорнида,

Фаришталар билан суҳбат қиларкан.

Улар яхши инсон бўлишни ўргатар экан,

Аммо онанинг ақли, сўзи, ўзин тутиши,

Боланинг ким булишини ҳал қилар экан.

***


Ўрмонда йиғди Шер барча ҳайвонни,

Ва судралувчи, осмонга учувчиларни.

Деди, – Билинг, одам зотдан юқоридасиз,

Ўз турдошларингизни ўлдирмагайсиз.

***


Мансаб параст дўст ўз мансабига,

Бойбачча дўст булур ўз ахчасига.

Аммо дўст бўлмас улар халқига,

Садоқати ҳам бўлмас ўз Ватанига.


***

Паст наслдан келин қилсангиз,

Қолар ўғилсиз сизнинг бағрингиз,

Ака-ука, қариндошдан йироқ қилади,

Беш кунлик хаётингиз ғамли кечади.


***

Чин дўстингиз ота-онангиз,

Кегин ака-ука, опа синглингиз,

Яна сизга дўст оддий халқингиз,

Шулардан яхшилигни аямангиз.


***

Ўтирманг ҳаром луқмали дастурхонларга,

Шерик бўлманг уларнинг таомларига,

Ҳаром бойлик тўплаган бу кимсаларга,

Шериги бўлиб қолманг гуноҳларига.

***

Кўчада тош отар енгилтак бола,

Сув сепиб, гап ташлар ўтган – қайтганга,

Аттанг, аҳмок экан, -деди бир хола,

Айб унда эмас, -деди, – туққан онада.

***


Амалпарастдан узок тур,

Бир куни булғаб кетар.

Пулпарастдан йироқ юр,

Бир куни сотиб кетар.

***


Падаркушдан келин қилма у ланатланган,

Етти авлодинг бадбахт бўлади,

Падаркушдан куёв килма у қораланган,

Бу иллат аслида насл суради.

***


Массиқиш фаолиятни оҳири белгиси,

Қолади босар – тусарин билмай.

Массиқиб қолган инсон қайсики,

Куни тугаганини қолади сезмай.

***


Ҳайкалга тегма, ҳайкални бузма.

Ўзбек халқига бахиллик қилма,

Бу халқим тариҳи, сен унга тегма,

Асл инсонларга қўйлган улар,

Фожеали бўлган уни бузганлар.

***

Ярашмас, бир сўмлик инсонлик қилиб,

Юз сўмлик ўзига қадр сўраса,

Ярашмас, инсонларга ғазабли бўлиб,

Одамлардан ўзига мехрни кўтса.

***


Дуоси яхшиларни, она-отангни,

Кўкартиради сени умр боғингни.

Эзгулик меваси бўлиб умрингни,

Кўркам ва обод қилар ҳаётингни

***


Дунёни берасан ўғилларинга,

Топганим, -дейсан, -шуларникида,

Қадр, ҳурмат, иззат, мехр аслида,

Сенга нисбатан, кўпроқ қизингда.

***


Тангри назаридадир қилган ишларинг,

Халқ ҳам билар аслида сени кимлигинг,

Уринма беркитишга нопок ишларинг,

Унутма, оллоҳ сиртмоғи узунлигининг.

***


Нодон Ўзбекистонда аҳоли кўп дейди,

Минбардан туриб важ келтиради,

Қариб шу майдонда Японияда,

Юз ўттиз миллион одам яшайди.

Аҳоли кўп деб, гапиришмайди.

***


Билмоқчи бўлсанг дўстинг дўстлигин,

Қарз сўра, бир юмуш илтимос қилгин,

Шунда сенга нисбатан билгин кимлигин,

Арзиса, керак бўлса, жонингни бергин.


***

Асраб юрмасанг танинг соғлигин,

Кексайганда кўрасан кўп асоратин.

Кўп ейиш, ё кам ейиш бўлса одатинг,

Олтмишдан кегин билдирар ўз оқибатин.

***


Базилар юрар тақиб инсон ниқобин,

Диққат билан кузатиб турсанг,

Ниқобин ечади, очади юзин,

Шунда биласан унинг асли кимлигин.

***


Дейдилар, -бузуқи қариса беҳалпа бўлмиш,

Ўғри, муттаҳам, порахўр, -мулла бўлармиш,

Аслида бўларни барига йўл қуйиб берган,

Халқнинг ори – ғурури паймол бўлармиш.

***


Дўст демагин, юзинга кукка кўтариб,

Ортингдан сени ғийбатинг қилса,

Сени боринга кўз олайтириб,

Доим сендан бир фойдани кутса.


***

Дўстингни дўстлигин билиш истасанг,

Бошқа дўстларига дўстлигин билгин.

Кўнглининг уларга аслини билсанг,

Шундоқ сенга хам қилар дўстлигин.

***


Она доно бўлса,

Боласи ҳушфел булур,

Она нодон бўлса,

Авлоди бадфел булур.


***

Баъзи одамларнинг тили заҳарли,

Илонникидан ун карра кучли,

Улар заҳарлаб инсон қалбини,

Қилар юзта илон қилмаган ишни.


***

Дейдилар, -босиб тур битни оёғ остига,

Устига қўйсанг шу он чиқар бошинга,

Баъзи нусҳаларни ҳурматин қилсанг,

Дарҳол тутар ўзини сендан баландда.


***

Ёмон кўришади беш сўмлик молни,

Халқни алдаб ўн сўм сотганни.

Ёмон кўришади ниқобин тоқиб инсонни,

Иблис ишини қилиб юрганни.

***


Заҳар солмоқ эмиш касби илонниг…

Яхшиям яратиб тангри инсоннинг,

Бермади заҳарли унга тишларни.

Заҳарларди шунда бутун оламни.


***

Бир муттахам устоз ўрнини олиш ниятида,

Етмиш минг берди Ғайрат деганга,

Мен кўрдим инсонинг шунда пастлгин.

Устоз деди, – Тангридан баттарин кўргин.


***

Чўрига мансаб текса мабодо,

Ўзидан юқоридагини оёғин ўпиб,

Қўл остидагиларни доимо,

Оёк учи билан турар кўрсатиб.

***


Баъзилар билиб қилар пастлигин,

Яхшиларни тўкмоқ бўлар обруйин,

Қайдан билсин аҳмоқ ўз нодонлигин,

Пастликни тўлови кўп қимматлигин.

***


Инсоннинг пастлиги, порахўрлиги,

Аслида унинг наслида бўлғай,

Авлоди ким бўлса ҳам, бу такрорлангай.

Бу иллатдан уларни қабр тўхтатгай.


***

Али бобо, қирқ қароқчи, -қадимий эртак,

Ибн Хасан кунда ҳоким, тунда қароқчи.

Хеч қачон эскирмайдиган экан бу эртак,

Баъзи ҳоким тундан қўрқиб, кунда порачи.

***


Сохта мақтовларни душман қилади,

Дўст эса камчиликни тўлиқ очади,

Уларни топиб шунда бартараф қилса,

Ҳаёт чиройли, келажак ҳам тоза бўлади.

***


Бизнес дея, -виждон, имонни сотманг,

Мехр – оқибат, инсонни сотманг,

Пароканда қилманг қадриятларни,

Четлаб ҳам ўтманг қонун – қоидани.

***


Олийгоҳга пўл олиб бахо қўйилса,

Кимни тарбиялаяпти ўқитувчилар?

Ўзига ўхшаган порахурними?

Ёки ўз халқига душманларними.

***


Насафдан Кешга ўтказмоқ бўлдим ишимни,

Вилоят мудири хохламасди, мен кетишимни,

Бир соат суҳбат қилиб кундирдим уни,

Деди, – Унамадингиз, айтинг ўрнингизга сиз лойиғини.

Дедим, – Пора кўтариб келишади сўраб ўрнимни,

Сиз қуйинг, порасиз, ҳалққа мехр бериб ишлаб юрганни.

***

Қилиб ҳалққа вафо, ватанга садоқатни,

Пок ва халол инсонга беринг мансабни,

Мансабпарастга берсангиз олиб порани,

Харом қилурсиз атрофдаги тоза хаётни,

Бунинг гуноҳи катта, тўлови қимматли.

***

Паст инсонга қилма яхшилик,

Қадрингни оёқ остин қилади,

Бир кун келиб қилар душманлик,

Ё ғаниминг билан боғлайди дўстлик.

***

Зиёли, доно, одил бўлмасанг,

Раҳбар бўлиб нима қиласан?

Тоза оққан булоқни булғаб,

Сувга тушган ахлат каби сан.

***


Бир раҳбарча деди, – Кеча куни,

Жахилда сўкдим ходимларимни.

Аттанг! Э сени рахбар қилганни…

Катта хато қилган, сен оқибати!

Ахмоқ экан асли, сендир исботи.

***

Нега иблисчалар мансабни яхши кўради?

Чунки бойликни еғиши осон кечади,

Халқдан юқори туришга имкон беради.

Баъзи муттахамлар поралар бериб,

Туғри нотуғри ишларини йўлга солади,

Бир амалпарастни асли, шулар боқади.

***

Ўғрига мансаб текса мабодо,

Виждон ва иймонни бегона қилиб,

Давлатдан ва халқдан роса ўмариб,

Барака топай, – дея, турар тиржайиб.

***

Аслида маданият, мехр – оқибат, илм, тамаддун,

Ўрта шарқда минг йиллаб юқори бўлган,

Ўзлигидан кечиб айримлар бугун,

Европа кетидан эргашиб кетган.

***

Қанча зарар килди табиатга инсон дегани,

Яхшиям ҳайвонлар ҳам қилмас бу ишни.

Ер кутараолмасди бунча хўрликни,

Йўқ қиларди устидаги бундай ҳаётни.

***


Қизиқ бўлдику бу аслида дунё,

Ҳар қайси бойвачча пули кўпайса,

Клиника очади, мақсади битта,

Бемордан пул юлиб бойлик орттирса.

***


Ҳусусийга боради, врач олдига,

Атиги шикояти бош оғриғига,

Врач башарасини кўришга юз минг тўлайди,

Бефойда текширишга яна уч юз сарфлайди,

Асло соғлигига фойда кўрмайди.

***


Табиблар неча минг йиллар,

Халқни бепул даволаганлар,

Бугунги кунда етганда булар,

Ҳастадан юлиб бойлик йиғарлар.

***

Нодонга гапирма доно сўзингни,

У тангридан олган бу жазосини,

Кўрганмисиз доно сўзлардан,

Эшакни от каби кишнаганини.

***

Порахўрлик ҳам, асли касаллик,

Жуда тез кучли юқумли,

Виждонсизлар унга чалинар,

Ва ишонинг, у насл сурар.

***

Дейдилар, – Давр тегди чўрига,

Ур отангни гўрига.

Қолмас ўрин ориятга, инсофга,

Диёнатга, адолатга, виждонга.

Утирса ҳам адолатни кўрсига,

У мойил қолади порахўрликка,

Пулга тўймасликка, юлғичликка,

Ва тайёрлиги хар ҳил пастликка.

***

Базилар ор – номусни сотиб мансаб олади,

Мансабпараст дейдилар бундай инсонни.

Огоҳ бўлинг, улар асли сотқин бўлади,

Сотади дўстни, халкни, азиз Ватанни.

***

Ахмоққа мансаб текса мободо,

Донолар ўзини олиб қочади,

Девона тутиб баъзилар аммо,

Унга югурдоғлик қилиб қолади.

***

Китоб ўқисанг чархлайди онгни,

Ўргатади соф, бадий ўзбек тилини,

Поклайди орни, виждон – иймонни,

Билиминга қўшар яна билимни.

***


Китоб билан дўстлашган одам,

Булар бир умр маданиятли,

Халқ олдида у мъарифатли,

Суҳбат қилар жуда чиройли.

***


Болага ўқитсак ҳадисни, қобусномани,

Буюк Ибн-Синонинг тиб қонунларини,

Оила дарсликларига киритсак уларни,

Қўшардик халқ камолига яна камолни.

***


Даврага кўрсатдим қобусномани.

Бири очиб кўриб нарига сурди,

Бири олиб, яна ўқийман деди,

Қайси кимлигин билдим уларни.

***


Умр туш каби ўтиб кетганда,

Абадиятга ўтиш вақти келганда,

Билмайсан не у, не кутар унда,

Сўрардик, у ёқдан бири қайтганда.

***


Амир Олимхон, халқ рисқини қийиб,

Париж клубига қўйди олтинни йиғиб,

Халқ равнақига сарф қилса эди ишлатиб,

Давлат турган буларди, барқарор бўлиб.

Унга ишонган халққа сотқинлик қилиб,

Ватанидан ҳам кочмасди хоинлик қилиб.


***

Одамга чоғ козма, сўкма, кўнглин оғритма,

Бумерангдай отилар ўша одам томонга,

Аммо унда гунох бўлмай, ўзингда бўлса,

Қайтиб келиб кучли урар сенинг ўзинга.

***

Халқ олдида пулим кўп деб кеккааясан,

Уч сўм олиб, ун сўм сотиб элдан юласан.

Сени бойитган халққа бош эгувчисан.

Унутма! Аслида бир олиб – сотарсан.

Бир умр ўзинг учун яшаб келгансан,

***


Садақа радди бало, – дейди халқимиз,

Гадога садақа бериб, таскин топамиз,

Савдогарга уч карра ўстига тулаб,

Шунда ҳам, – радди бало, – дея қўямиз.

***


Гадо садақани олиб, балони ютар ўзига,

Шунда сўлийди у, қаранг кўзига,

Олиб – сотарничи, қаранг юзига,

Пулингизни шилиб, қувонганига.

***


Ҳар йили дунёда очликдан,

Бир миллион одам ўларкан,

Аммо меъёридан ортиқ егандан,

Ўн миллиондан кўпроқ кетаркан.

***

Тўй қилиб, минг кишига сен ош берасан,

Бу сенининг ниятинг ва ҳимматингдир,

Аммо бир бурда нонни исроф қиласан,

Шунда савоб эмас катта гуноҳ қиласан.

***

Қиз, уғилни тўй қилиб базм қиласан,

Кўриб қўйинг, – дея исроф қиласан,

Ўзингни ҳам, фарзандларни ҳам,

Катта гуноҳга сен қолдирасан.

Кейин хаётдан зарба олганда,

Не учун? – Дея ҳайрон бўласан.

***

Ҳатим-Куръон қиласан ўтганларинга,

Шунда фаришталар уни етказар экан,

Аммо, нопок ишлар сен қилганингда,

Фаришталар дуони ўтказмас экан.

Аждодларинг рухлари қийналар экан.

***

Оз ичсанг майни, бутун тананг ҳузур қилади,

Вазнинг оғирлигига икки грамдан тўғри келади,

Унутма, оширсанг бундан, тананг азобланади,

Жигаринга, миянга, илигинга, зарар қилади.

Юз йиллик умрингни етмишга қисқартиради.

***

Сизга жон ато этган, борлигин берган,

Ота – онангизга меҳрибон бўлинг.

Кеча – кундуз улардан хабардор бўлинг,

Дунёда энг қимматли улар, эҳтиёт қилинг.

***


Етмиш йил бегуноҳ инсон қидирдим,

Ким жанати, ким дўзаҳи – солиштиргандим,

Дўзаҳ жуда кенг деб хулоса қилдим,

Жаннат жуда тор, анча бўш деб тушундим.

***


Паст инсонга мансаб текса мабода,

Ҳаммани сотиб олмоқ булади.

Бор сотилган хоким, қозилар,

Ҳаётни аслида шулар бузади.

***


Настоящая любовь приходит лишь раз,

Чистая, скромная, светлая для вас.

Не теряйте её, бог повторно не даст,

И это святое не для каждого из нас.


***

Свята любовь, это когда-то поймёшь,

Потеряв, ты её и без неё проживёшь.

Но годами мудрее в жизни ты станешь,

Ценность и святость любви ты поймёшь.

***


Бог сотворил природу и Адама тоже,

Но откуда же взялись черти? Боже!

Бога творений с Адамом стало меньше,

Чертей творений день за днём всё больше.

***


О, сколько подлости и коварства в мире,

Преподносят враги и завистники твои,

А сколько идущие рядом по жизни,

Творят низость и людишки свои.

***


Пробежал чёрный кот впереди,

И глупец проклинает кота,

«Остановись, -говорит кот, – не иди,»

От несчастья себя и своих сбереги.


***

У старца спросил, – Как день счастливо прожить?

Ответил, – день провести с мудрецом.

А как всю жизнь счастливо прожить?

Ответил, -по соседству жить с мудрецом.

***


Свято место пусто, говорят не бывает,

Сидит на этом месте какой-то такой,

Народу дотошно пока он управляет,

Но знают, заменит его опять же сякой.

***


О, великий Хаям, более тысячу лет,

Живёшь живее всех на земле,

Миллиарды людей столько – же лет,

Общаются с тобой через твои рубаи.

***


Есть у русского народа пословица, – Выбери коня задорностью молодца,

А жену выберай мудростью старца.

***


Мудрец индус спросил Сескандера,-

Так звали в Индии царя Искандера.

В чём отличие людей от дикого зверя?

Отличаются умом,-ответ был царя.

Мудрец сказал,– А разница в том,

Что дикие звери, зверьинным умом,

Не выберут идиота своим Важаком.

Как тебя македонцы избрали царём.

***


Верность и преданность дорогие в цене,

Не смогут их дать дешёвые люди тебе,

При выбере супруги и по жизни друзей,

Знай дешёвых, не приближай их к себе.

***


Пей с благочестливым изредка вино,

И оддушиной тебе будет в меру оно.

Два грамма на килограм веса твоего,

Будет лечебным для души твоей вино.

***


Мулла нам сказал,– Харам, не пей вина,

И музыку не слушай, нам не разрешено.

О мудрейший мулла в чём же их вина?

За что грешны музыка да сладкое вино?

***


Не пей вина с кем попало и где придётса,

Завтра об этом расказать кому найдётса.

Если рядом дешёвый дружочек окажется.

Ненароком в интернет каналах окажешся.

***


Если бы испытал райское наслаждения от вина,

Да в любовном блаженстве с усладостью души.

Снял бы мулла чалму свою и налил туда вина,

И понял бы, что рай на дне кувшина от вина.

***


Не называй харамом безвинное вино,

Не воровало, не лгало, взяток не брало,

Никого не оскорбляло, чужого не брало,

Кто выпьет, выводило его истину в лицо.

***


Бог создал всё и ростение для вина,

Винограда гроздь на ветке его ствола,

О мулла ты что, умнее бога моего,

Харам,– сказал на безгрешное вино.

***

С женщиной женственной, умной, скромной и чистой,

Жизнь будет райской, спокойной, благадатной, красивой.

Из грозди винограда сочной, полной, яркой,вишнёвой.

Вино будет приятной, вкусной, благородной, лечебной.

***


Лизоблюдов продажных не считай за людей.

В семидесяти тысочной жизни истории людей,

Целуя ноги жаждущих богатсва и власти людей,

Ложкой дёгтя в бочке мёда были в жизни людей.

***


Мудрец по жизни сказал справедливость,

Авторитет человека уничтожет шутливость,

Может друга твоего сделать тебе чужаком,

А чужак может стать тебе на веки врагом.

***


Блогородного человека выберайте всегда,

Он знает долг и честь свой везде и всегда.

Бойтесь низкого, не ставте никуда никогда,

Он знает только выгоду себе везде и всегда.

***


Яхши ишларда доим ёлғиз бўласан,

Адолат учун курашда якка қоласан,

Ҳақиқатни излаганда ёлғизланасан,

Яқин одамларингни шунда биласан.

***


Лочинлар самода доим ёлғиз ўчди,

Қуйлар яйловда туда бўлиб юради,

Аҳмоқлар даврасида ўтказган вақтдан,

Ёлғизлик чиройлик, бундай зулматдан.

***

Кўрганмисиз ҳаётда нопок одамни,

Пулпараст, мансабпараст, порахўрларни,

Етти авлодидан чиққан яхши одамни?

Халқ мехрига, ҳурматига лойиқ бўлганни?

***


Тоза авлодни шунда биласан,

Халққа бўлган ҳурмати, садоқатидан,

Одамларга муносабати, муомиласидан,

Камтарлиги, тозалиги, донолигидан,

Ўзини эмас, халқни ўйлаганидан.

***


Инсонни кўнглини оғритадиган,

Ҳечқачон айтма ноҳўш хабарни,

Айтсанг турки совуқ одам бўласан,

Худога хам, шунда ёқмай қоласан.

***


Эй чет элга қочган собиқ Ватандош,

Узоқдан чалғитма меҳнаткаш халқни,

Садоқатинг бўлса бўлгин елкадош,

Келиб кўтар юрт ва халқ обруйини.

***


Нопокларни ҳам хизматин қилдим,

Улардан ўзимни йироқроқ тутдим,

Халқимга улардан дўстлик кўрмадим,

Ўз йўлида улар, соғ бўлсин дедим.

*

Мансабда халқини рисқини қийган,

Одамлар хақкини юлиб ўрганган,

Инсонлар орасига низолар солган,

Аслида муттаҳамлар бўлар наслидан.

***


Мансаблигида бойлик орттирган,

Порахўрлик билан ҳаёт кечирган,

Халқидан юлиб давлатли бўлган,

Асли муттаҳамлар булар наслидан.

***


Кирмоний деганлар, – Бўлган замонлар,

Бир милатни синдирмоқчи агар бўлсалар,

Саводни йўқ қилмоқда ўзга ёзув тутганлар,

Ишини ҳам халқ қўлидан олиб қуйганлар.

***


Қаровсиз мазорат, ташландиқ қабр,

Аждодларга бўлган шумиди қадр?

Халқдаги одамийлик ҳамда тафаккур,

Қабристон ҳолатидан намоён бўлур.

***


Ҳеч кимга жонини фидо қилмаган,

Мансабдорга, бойга таъзим қилишар,

Деҳкон қолур нарида халқини боқкан,

Ҳом сут эмган банда, – деб шуни айтишар.

***

Бири бутун умрида қилар ёмонлик,

Бири ҳаётда хеч кимга қилмас яхшилик,

Бири қилса ҳам, бўлар миннатлик,

Бири эса кибрда, турқи манманлик,

Буларнинг ҳаммаси насилга боғлиқ,

Улардан узоқ юр, кўрмагин ғамлик.

***

Тоза сақлайди инсон наслини,

Нопок амалпараст ва пулпарастларни,

Наслидан қилмайди келин куёвни,

Жавобгарку олдида у етти авлодни.

***

АтТермизий Пайғамбар с а в. сўзпн айтдилар,

Нопокларга тегса барча амаллар,

Қай замонда бой бўлсалар ҳасислар,

Эрлар ишин гар қилсалар аёллар,

Ва эрлар аёлни ишини қилсалар,

Хаёт расволиги шудир деганлар.

***


Дунёда неча минг йиллар яшар бир шиор,

Давлатни босиб олганни суд қилмайдилар.

Токи инсоният онгида бу хулоса бор,

Оламда адолат қозониши кўп амри маҳол.

***

Ҳар яхши одамни қадрига етинг,

Яқинларингизга меҳрда бўлинг,

Вақт ўтиб бир кун излаб уларни,

Тополмайсиз бериб ярим умрни.

***

Паст насилдан асло уйланма,

Асаб қилиб, урушиб сўксанг,

Югуриб келади ахмоқ онаси,

Айбдор қилади хатто хақ бўлсанг.

Шунда сен кўп хафа бўласан,

Ажалингдан анча олдин ўласан.

***

Бир инсон масжидга кирди,

Пок инсонни излаб топмади,

Алам қилди, чиқиб йиғлади,

Шунда юқоридан тангри сўзлади, -

“Мен ҳам кирмадим кўриб уларни”.

***


Бир давлатга аста кириб келди шайтонлар,

Одамлари фирибга, порага моил нопоклар.

Иблислар хурсанд, роса чапак чалдилар,

“Булар қондошимиз, яхши малай бўларлар,

Асли дузахий юрт бизга макон”– деганлар.

***

Покиза давлатга борган шайтонлар,

Кўрдилар бу ерда яшар тоза одамлар,

Секин писиб бу заминдан кайтдилар,

Дея,“-Жаннатда бизга макон бермаслар”.

***


Қилиғинг тангрига ё бандага ёқмаганига,

Тўсатдан ҳаётдан бир кун зарба оласан,

Не учун? – дея шунда сен ҳайрон бўласан,

Ўтмишингни варақласанг жавоб топасан.

***


Бир давлатни азиз халқи кўп эзилганди,

Тўғри ҳаёт излаб дунёга тарқаб кетганди,

Амалдори порахўрликка ботиб кетганди,

Подшоси эса авлоди ила ўғри бўлганди.

***


Дўст бўлгин тоза инсонлар билан,

Агар битта булса дўст бўл у билан,

Мабодо топмасанг бир тоза инсон,

Қолгин шунда сен ўз – ўзинг билан.

***


Нокаст бўлса боланг кўрмагин ундан,

Кўргин буни учқунини асли ўзингдан,

Не камчилик кўрсанг фел – атворидан,

Ўзингдан қидир ё аждодларингдан.

***


Ўрта ёшли одам ўзини тутар номақул,

Беўхшов сўзлар, енгилтаклик қиларди нуқул,

Кузатиб турган бир инсон деди,

Онасини танирдим, бошқа она туққанда уни,

Бу одам олим ва доно инсон бўларди.

***


Кўп тилларни билиш олий фазилат,

Сўзлаганда билинар унда мъарифат,

Мулоқотда гапир бир тилда фақат,

Аралаш гапириш бу ҳам бир иллат.

***


Гапирганда қўшимча сўзларни қўшма,

Кимдандир эшитган сўзни қайтарма,

Маданиятли бўлгин сен мулоқотда,

Чет тили сўзларни қўшиб гапирма

***


Бир- биримизга бўлсин доим қадримиз,

Қадирни билмаганни инсон демаймиз.

Одамийлик, ҳалоллик йўлидамиз биз,

Бу сифатлар бўлмаса бирга бўлмаймиз.

***


Инсоф ва диёнатни бизлар унутдик,

Нодонмиз, доноларни биз менсимадик,

Тўғри сўзни айтганлар устидан кулдик,

Кўзни очинг, одамийликка неларга етдик.

***


Виждонни ва иймонни, қадрин билайлик,

Ҳаётни ва қалбимизни биз соф тутайлик,

Ўзимизни эмас биродар, халқни ўйлайлик,

Миллатимиз обруйини баланд ушлайлик.

***

Олтин асли илоҳий метал,

Нопокликни ёмон кўради,

Қаллоб ва очкўзни дарҳол сезади,

Бўларни аклини олиб узоқ вақтда,

Сўнг мушкул аҳволга солиб қўяди.

***


Даюс дейдилар ор – номуси бўлмаганларни,

Унга ишониб юрган инсонни алдаганларни,

Дўстликка ҳиёнат қилган муттаҳамларни,

Даюс дейшар беҳаё, нопок, ғурурсизларни.

***


Давра тўрида сайраса ақли калта бой,

Доно йўлакда ўтириб сукут сақласа,

Бу давранинг ҳоли бўлар, оҳирати вой,

Гарчи доно инсоннинг қадри бўлмаса.

***


Бир умр узоқ юр нопок одамдан,

Дўст ҳам тутинмагин ҳатто олисдан,

У йироқдир, иймону – инсонийликдан,

Тонмайди ҳаётинга захар солишдан.

***

Нопокка мансаб текса мабодо,

Тангридан ўзини катта тутади,

«Чексиз имкон, хуқуқ менда»– деб,

Хамма нопок ишни қилиб ўтади.

***


Пенсияга чиқиб инсон етмиш ёшида,

Дейди, -кечагина узи ишга киргандим.

Ҳаётдан кетади саксон – тўқсонда,

Эслайди, – кеча ўзи мен ёш бола эдим.

***


Душманга ҳам дўстлик қиламиз,

Дўст одам баъзан қолар нарида,

Гоҳида нопокка қучоқ очамиз,

Аттанг, – деймиз кўз очилганда.

***


Бойлигинг билан мақтанмагин сен,

Одамларга ундан асло фойда йўқ,

Мансабинг билан кеккаймагин сен,

Халқнинг оғирини кўтарганинг йўқ.

***


Бойлигига, мансабига қараб қилма илтифот,

Ватанга, халққа бўлган мехрига, садоқатига,

Инсонларга қилган саҳовати, адолатига,

Диёнати, оқибатига қараб қилгин мулоқот.

***


Нопок амалдорча минбарда нутқ сўзласа,

Халқ олқишласа, қани ори, ғурури қани?

Ҳофиз манавий паст, қўшиқ куйласа,

Тингловчининг диди, сурури қани?

***


Исмат Хушев ўз сайтида бир куни ёзди,

Нишоновни ёмонладим, топшириқ эди.

Аждодларингни эсладим шунда барини,

Наслингдан топаолмадим асл инсонни.

***


Тарихчи олим эдинг, у замонни мақтаган эдинг,

Комунист бўлдинг, содиқлика қасамёд қилдинг.

Аммо бу замонда у замонни сен қораладинг,

Уят бўлди олимликка, қасамга, сен уялмадинг.

***


Бўлмаса одоби, эзгу аҳлоқи инсонни,

Берманг унга мансаб ва рахбарликни.

Тангри ҳам бермасин унга бойликни,

Етишганда расво қилар тоза ҳаётни.

***


Авестода шундай сўзлар битилган, -

Гарчи ҳаётда сен бир табиб дир сан,

Оллохнинг мехрибон вакилидир сан,

Исботлайсан халққа мехирли бўлсанг.

***


Бир бобо деди, – Сен врач булсанг,

Халкингнинг доимо коридадир сан,

Унга мехрда бўлиб халол ишласанг,

Тангрини ва халқни хурматида сан.

***


Ахмад Эгамбедиевич, Тошкенлик устозим деди,

“Уқиб, кечаю кундуз клиникада ўтказинг вақтни,

Халқингиз изламасин ўзга юртдан мутахасисни.”

Оқлаб юришга интилдим мен устоз сўзини.

***


Гирей Алиевич, Питерлик устозим деди,-

«Врачнинг мехнати доимо оқар сув каби,

Гуё қадирсиз курингадек оқиб туради,

Аммо инсонлар қалбида доим қолади.

Қирқ йил утса ҳам сени эслаб юради.”

***

Аъзам Тоирович, Душанбелик устозим деди, -

«Халққа беминнат қилсанг тоза мехнатни,

Бериб унга ўзингни тўлиқ мехрингни,

Топасан шунда хаётда юксак хурматни.»

Умр кўрсатди ростлигин устоз сўзини.

***


Юз ўттиз йил қилиб белгилаб берган,

Тангри инсонга унинг умрини,

Аммо қанча, қай тарзда яшаб ўтишни,

Ҳал қилади ақли етганича ўзи инсонни.

***


Эй инсон, сенга мансаб тегдими,

Икки кишигами ё юз минг кишига,

Сен бошлиқ, раҳбар бўлдингингми,

Покликка намуна бўл ҳодимларинга.

***

Ҳар соха, ҳар жой сен билан бирга,

Тарақиётда бўлсин сени даврингда.

Ҳар инсонга доимо этибор бергин,

Уларни ҳар бирини қалбини билгин.

***


Адолат ва тўғрилик рамзиси бўлгин,

Одамийликни доимо юқори тутгин.

Тозалик, хуш фелликни қонун деб билгин,

Бошқалардан хам, шуни сен талаб қилгин.

***


Мансаб кетидан қувган инсонни кўринг,

Устаси фаранг эгаси бўлмоққа унинг.

Аммо иш юритишга, яратишларга,

Ақли етмаслигини сиз шунда кўринг.

***


Мукаммал қил хар бир ишингни,

Қай сохада бўлма тўлиқ бажариб уни,

Маромига етказиб кўрсат дидингни,

Шунда топасан юксак ҳурматни.

***


Гарчи севса тангри ўз бандасини,

Камтарин, доно ва пок яратар уни.

Халқ ҳам севади бундай инсонни,

Шуларга беради бахт ва иқболни.

***

Э инсон! Қилма нопок ишларни,

Кун келиб олурсан сен жазосини.

Уддаласанг ундан қочиб қолишни,

Бегуноҳ наслинга берар касрини.

***


Тоза бўл, асрагин авлодларингни.

Рисқига ҳиёнат қилмагин халқни,

Элингдан юлиб бойлик ортирма,

Бўнинг жавоби – қиммат тулови.

***


Недур ғарликдан гуноҳ каттароқ,

Буш ерни халқига порага сотмоқ,

Тарозидан урмоқ, нархни кўтармоқ,

Инсондан айб излаб устидан кўлмоқ.

***


Бу дунёда тозаликдан, одамийликдан,

Инсонлар қилган яхшиликлардан,

Қарздорлик билан кетма дунёдан,

Хатто тобутингни кўтарганлардан.

***


Чала муллаларга тегса минбарлар,

Илимсизлар муалимлик қилсалар,

Депутат бўлса савдогару- артистлар,

Хаётда халқ улардан нима кутарлар?

***


Тангрини назарида тенгдир бандалар,

Олтин тожлиги ҳам ковуши йртиқлар.

Фақат гуноҳига қораб улар бўлинар,

Ким юқори уринда, ким пастда тўрар.

***


Нопокка бериб қўйсангиз мансаб амални,

Йўлини очади уғирлик ва пораҳурликни.

Роҳатлаганини кўрасиз шунда нокастни,

Халқни кўринг бу даврда қийналганини.

***

Олиб сотар ва гадони таққослаганда,

Гадо турар савдогардан анча юксакда.

Гадо олар пулингизни дуолар айлаб.

Олиб сотар олар пулни доимо алдаб.

***

Тангрини нигоҳида ва назрида дирлар,

Врачлар, муаллимлар, хоким, қозилар.

Халққа ғамҳўр бўлиб пок ишласинлар.

Пағамбар с.а.в. сўзларин баён қилганлар,

Бу соҳалар муқаддас, ҳам илоҳий дирлар,

Бу касбларда “тижорат” ҳором деганлар.

Олиб сотарлик қилсин бой бўлмоқчилар,

Ва инсоний поғонасида пасда тўрсинлар.

***

Эр деди ҳотнига келин танлаганида, -

“Ўғлинг қўйб берган ҳоҳишларинга,

Тўйдан кегин келиндан нолиганингда,

Келин кетса, кетарсан у билан бирга”.

***

Ақилга ишора етар деган донолар,

Ахмоққа калтак кам деган боболар.

Нечун бу замондаги қанча одамлар,

Боболар деганига муҳтож бўлдилар?


***

Давлатни, мансабни донога берсанг,

Саҳовати, адолати юз карра ошар.

Мабода буларни нопокка берсанг,

Унинг паст ишлари шу онда тошар.

***

Яхшига қилсанг яхшилик,

Энг ками, дуолар қилиб алқайди.

Нокастга қилсанг яхшилик,

Энг ками, ғаниминг бўлиб яшайди.

***


Нечун тангрим, сенга ибодатда юрганлар,

Иблис билан ошноликда доим бўларлар?

Ҳаётий ва инсоний қонунни доимо бўзиб,

Сен харом деган, макрух ишларни қилиб,

Адолатдан қочиб сендан паноҳ изларлар.

Кечиргин, шайтон йўлдан урди деярлар.

Масжидга борибо уз бошларин урарлар.

Минг марта йғлабо ибодатни қиларлар,

Чиқиб иблисга ҳос ишни давом этарлар.

Билмадим, иблисми ёки инсонми бўлар.

***

КЕКСА МУАЛЛИМ…

Туйда элликта одам ҳуш келдига турарди,

Кекса муалим, секин йўл четидан келарди,

Уртадан ҳоким, прокурор.и.и. б келишарди,

Бир вақтлар бу юриш одат бўлиб қолганди.

Мезбонлар муалимни олдин турга ўтказиб,

Сўнг “дорғоларга” тўйда жой кўрсатдилар.

Одамийлик борлигин улар исбот қилдилар.

***


Мабодо мажлисда қупол гапирсанг,

Билгин, бу жойга лойиқ эмассан.

Демак, ўз бурчингни оқлай олмайсан,

Унутма, атрофда юзлаб одамлар.

Сендан юз карра яхши эпларлар.

***


Ватан ва халқинга бўлса садоқат,

Илимсизликка етган нокас қилма ишини,

Тусувчи бўлма халқ учун тараққиётни,

Мард бўл, арзиганга топшир курсини.

***


МАШРАБНИ БАЛҲДА…

Э тангрим, сенга бордур саволим,

Иблисга ошно бўлган ҳокимлар,

Руҳонийлар, мулла ҳамда қозилар,

Поклик ва адолатни кўйлаганида,

Машрабни Балҳда дорга осдилар.

Иблислар бу ишни қилганларида,

Нега ўзинг, сенга содиқ деганлар,

Дорғолар деб ўзларини билганлар,

Биргаликда томошода бўлдинглар?

Арбоблар ўзлари нопок бўлсалар,

Халқ ҳолини доим оғир қилурлар.-

Дея мавлоно Машраб кўйлагандилар.

***


НАСИМИЙДАН ҚЎРҚДИЛАР…

Халқни доим алдаб юрган ахлоқсизларни,

Амалдору, руҳонийлар асл юзин очганни,

Ахлоқ, одоб, адолатни талаб қилган шоирни,

Шариат “пешволари” юртида банда қилдилар.

Насимийни оёғини қирқиб, пайин тешдилар.

Қассоб молни осгандайн Насимийни осдилар.

Бирга адолатни, ахлоқни, ҳақиқатни осдилар.

Тангрига ибодат қилибо, уни алдаб юрганлар,

Хақдан қурқмадилар, Насимийдан қўрқдилар.

“Адолат шерлари”шунда шоқолга айландилар,

Аҳлоқсизлар қаторида томошода тўрдилар.


***

ОЛЛОҲНИ АЛДАМА САН

Намоз ўқишдан олдин тахоратни қиласан.

Тухтагин, олдин виждонингни покла сан.

Виждон тоза бўлмаса тахоратни қилма сан.

Бўларни бажармасанг соҳта намоз ўқирсан.

Ўзингни алдасанг ҳам тангрини алдама сан,

Порани олган бўлсанг уни қайтараолар сан,

Нархини қўтариб сотсанг унда нима қиласан?

Адолатдан қурқанда масжидга сен чопарсан,

Оллоҳдан паноҳ излаб ибодатни қилур сан.

Юз тахорат қилсанг ҳам, поклана олмагайсан.

Уғрилар, пораҳурлар, кабохатлар билан сан,

Бўларнинг садҳидаги асли виждонсиздан сан.

Халқдан юлиб доимо катта гунох қилгайсан,

Таҳорат қилганда ҳам, бил намозда соҳта сан.

Халқни алдаганда ҳам, ҳақни алдамагин сан.

Тангри карами кенгдир, буни яхши биласан,

Вақти келиб барига ўзинг жавоб бергайсан.


ҚАЙТА ЯРАТГАН…

Биламиз, она еримиздаги ҳаётни,

Етти маротаба қайта яратилганни.

Кўриб инсонларни нопоклигини,

Бир марта йўқ қилган ёкиб оловни,

Яна яратиб устида янги хаётни,

Кўтармади инсонларни илатларини,

Қирқ минг йилдан кейин чидолмай,

Зилзиладан йўқ қилди кўплаб инсонни.

Умид билан яратди қайта ҳаётни,

Кўриб яна нопок одамийларни,

Қуруклик келтириб тўхтатди уни.

Қайтадан яратган янги дунёни,

Разиллика тўлдирди инсон дегани,

Кутараолмай устида нопок ҳаётни,

Сув бостирди шўнда бутун оламни.

Яна юз минг йиллар ўтказиб,

Яратди устида янги ҳаётни.

Мўкаммал қилди яна инсонни.

Аммо кўриб инсон нопоклигини,

Музлатди ернинг тўртдан учини.

Инсон! Қилгин бундан сен хулосани,

Покиза тут ўзингни хар бир сўзингни,

Ниятинг, фикринг ва амалларингни,

Тангри яратганига муносабатингни,

Покиза тут доимо ўзинг қалбингни.

Тоза тут ҳар доим юрган йўлингни.

Ҳамда бутун умр Ернинг юзини,

Асраб халқинг учун бойликларини.


НОКАСТЛАР

Пенсия ёши деб қанча ишчини,

Баъзи рахбарлар ишдан олишди,

Бўш қолган иш ўринларни,

Икки бўлиб улар сотишди,

Четлатиб яхши мутаҳассисни,

Қўйишди ишга саводсизларни,

Кўрсатди халққа, душманлигини,

Ватанига ўзининг хоинлигини.


ЭЪТИБОР ҚИЛИНГ

Кўп минг йиллик тарихни ўрганиб чиқинг,

Подшоҳми ё меҳнат қилиб умр ўтгазган,

Имон, виждон, диёнат билан тоза яшаган,

Инсон авлоди бахтли, баркамол бўлган.

Қалоб, порахўр, ўғри, халқидан юлган,

Етти авлодини улар, куйдириб кетган.


ИНСОН БЎЛСАНГ…

Биринчи оламни яратган Оллоҳни севинг,

Бўлинг унинг учун доим ҳалол, покиза.

Сўнг мехнаткаш ҳалқни хурматин қилинг,

Бўлиб унга бир умр мехру – иззатда.

Кейин табиатни ардоқланг, асраб – авайланг,

Ҳар қулоч ерини, бор бойликларини,

Халқ учун ҳар доим тежаб ишлатинг.

Шундан сўнг одамлар сафига туринг.


ЎЗ ҚУЛИМИЗДА

C.С.С.Р. вақтида, катта шахарларида юрганимизда,

Ўзбекнинг маданияти, ор – номуси, ғурури, виждони, ақли, Одамийлиги, тарихдаги ўрни ҳақида гапирганимизда,

Олдин, “Восточные сказки”– деб қўйишарди.

Бироз яшаб, кимлигимизни улар билганларида,

Туриб таъзим килиб, узр сўраб, там беришарди.


ЎТИБ КЕТАДИ

Тонгда қуёш отиб тунда ботади,

Шу тариқа кунинг ўтиб кетади,

Нима қилдинг не иш бажардинг?

Кимлар билан кунни ўтказдинг?

Билгин ҳаёт бир кундек ўтиб кетади.

Бир кунингни сен қандоқ ўтказсанг,

Ҳаёт ҳам бир зумда шундоқ ўтади.

***

ЮЛДУЗ & ШАМ

Насимий, Навойи, Урдубодийлар,

Фурқат, Хамза, Махтумқулийлар,

Огаҳий, Айний ва Қодирийлар,

Эркин Вохидов, Мухаммад Юсуфлар,

Яна юзлаб адиб, шоирлар,

Инсонларга ёрқин юлдузлар.

Қани эди кўплар кичик шам бўлиб,

Зулматли кунларда бироз нур бериб,

Одамлар оқ – қорани ажратаолсалар.

Яхши ва ямонни фарқин билсалар.

***


ТАНГРИ ПАНОҲИДАГИЛАР

Кўпайса порахўр, юлғич, фирибгарлар,

Давлатдан, халқдан ўмарадиганлар,

Зийрак Иблис дарҳол шунда ўйғонар,

Уларни қул қилиб, раҳбарлик қилар.

Табиат ҳам шунда норози булар,

Келтириб офатлар, зилзила, ёнғинлар,

Улардан кўп талофат кўради халқлар.

Тоза инсонлар, одамийликни йўқотмаганлар,

Тангрининг паноҳидадир доимо улар,

Бирга бўлиб Аллоҳ билан тоза одамлар,

Иблисни ва кулларини енгиб ўтарлар.


ОДДИЙ БАХТ

Эрталаб соғлом ҳолда уйғониш,

Кундалик режани бажараолиш.

Яқинларни соғлигда кўриш.

Бахил, нопок, порахўрларнинг,

Бугунги кунда учратмаганинг.

Кечда, кунни ўтганини хулоса қилиб,

Яхши кун бўлди, – дея якунлаганинг.


КАЛАМУШ

(Бўлган воқеа.)

Қайнар деган катта қишлоқ бор тоғ этагида,

Катта дўкон турар йўлнинг чап ёқасида,

Дўкон орқасида жарлик, оқар Қайнарбулоғи,

Орада қалин ўсган наматакзори.

Етмишинчи йиллар эди, ўтган асрда,

Қамалди бешта мудир уч йил ичида.

Камомад чиқар эди ҳар олти ойда.

Ўғрини ушламоқ бўлиб мудирлар,

Дўкон ичида тунда қолар эдилар,

Аммо ўғри йўқ, ҳайрондир улар.

Камомад яна чиқиб келаверарди.

Бола қўйни бир кун қидириб,

Путазор ичига келди у кириб.

Пулларни қуйган кимдир яйратиб,

Қуритмоқ бўлиб, ҳайрон у кўриб,

Кимдир тахламоқчи уни қуритиб.

Дўкондан шу он, одам чақирди,

Ё раббим! – дея хайрон бўлишди.

Дўкон орқасидан ерни ковлашди,

Каламушнинг уясини шунда очишди.

Пуллар тахланган, рангига қараб,

Мудирлар камомади бари топилди.

Қамалган мудирлар озод қилинди.

Каламушни ҳеч ушлаб бўлмасди,

Қопқонга ҳам у яқин келмасди…

Дейдиларки, порахўрлар, ўғрилар,

Ҳаётида асли юлғич бўлганлар,

Кейинги ҳаётида каламуш бўлиб,

Бу дунёга улар қайтиб келарлар.

Тарихга, азизлар, назар солинглар,

Кўпайсалар қаерда каламушлар,

Бўлар қимматчилик, тартибсизликлар.

Халққа камбағаллик, ғам келтирар улар.

Қанча каламушлар бор бу дунёда,

Орамизда юрарлар одам шаклида,

Давлатдан, хақдан улар ўмариб,

Бойлик еғишар, ҳар ҳил ўрада,

Ҳар хил усулда, ҳар хил соҳада,

Ҳар хил ҳолатда, ҳар хил мансабда.

Одамлар – каламушлар янги асрда.


КИМЛАР ЯНГИ БОЙЛАР?

Кимлар булар янги бойчалар?

Ҳаёт дарахтига тушган қуртчалар.

Ҳар жойда булар пайдо бўлдилар,

Ўзаро дўст ҳам бўлиб олдилар.

Бири колхозда раис бўлганди,

Имкони борини сотиб еганди,

Ва янги бойчага айланган эди.

Халқи қашшоқ бўлиб қолганди.

Бири эса совхозга директор эди,

Имкони борини у ҳам сотганди,

Ишчилари ишсиз, ночор қолганди.

Ўзи янги бойчага айланган эди.

Мактаб директори лавозимдаги,

Порасиз ходимни ишга олмасди,

Устама пулини ҳам “туя” қиларди,

Мактаб таъмиридан ҳовли қурарди,

Пахта терими вақтида у пул йиғарди.

Тиббиёт бирлашмасига эга бўлгани,

Касаллар овқатидан ҳам пул қиларди,

Янги ходим пул бериб ишга кирарди,

Ҳамма ишчилар унга солиқ туларди.

Пахта даврида у ҳам бойлик йиғарди.

Бири хуқук посбони – терговчи эди,

Пулдорга иш уюштириб давлат йиғарди,

Ўғрини шунда қароқчи урган бўларди,

Қозиси адолат тахтига ўтириб,

Бегунохга ҳам ҳукм чиқариб,

Пулни олардию аммо оқламас эди.

Савдогари бой ман деб осмон учарди,

Беш сўмдан олардида ўн сўмдан сотиб,

Бизнес дея бу пастликдан у уялмасди,

Халқ пўлини ундан учини туя қиларди.

Туман эгалари уларга дўст бўлишганди.

Ким йўл қуйиб берди бунга бўларга?

Ўхшамоқчи бўлди бўлар кимларга?

Бири тушди адолатни исканжасига,

Дўстлар қочишди ҳар хил инларга,

Бири бирини солишди танимаганга.

Янги бойлар бизларга бўлмади мақул,

Нопок йўллар билан йиққан улар пул.

Халқдан, давлатдан кўп ўмардилар,

Халқ мулкини ҳўсусий қилиб олдилар,

Бу патсликдан улар тап тортмадилар,

Халқни камбағал шулар қилдилар.

Халқимиз бой бўлса тоза йўл билан,

Ҳалол меҳнату тўғрилик билан,

Камбағаллик юқолар ўзи – ўзидан,

Ночор хам чиқмас халқни ичидан.

Хулоса шуки бугунги кундан,

“Хаёт тоза бўлсин,”– десанглар,

Амалдорни қуйинг тоза насилдан.

АСРАЙМИЗ

Чегарани асраймиз жосус – душмандан,

Халқимизни ташқи зиён-заҳматдан,

Аммо орамизда яшаб юргандан,

Бир муттаҳам олиб сотардан,

Пораўрдан, ўғри, қаллобдан,

Сифатсиз мол сотиб юргандан,

Бемордан пул шилиганлардан,

Қийналамиз ҳимоя қила олмасдан.


ЧЎККАН

(ҳаётий масал)

Бир инсон рахбарга ўзини яқин тутарди,

Доимо бош врач бўлишни орзу қиларди.

Яхшилар номини булғашни истаб яшарди,

Бироз ичса ўзини тинмай мақтаб кетарди.

Касбдошлар дам олгани бир кун чиқишди,

Каттагина ховузда улар роса сузишди.

Бу одам шунда сакраб сувга шунғиди,

Сув остига чукдию, хушидан кетди.

Хамма сузиб кетди бошқа томонга,

Кузатиб турган киши эса қирғоқда,

Ётганини курди уни сувнинг остида.

Олиб чиқиб ётқизиб қуйб қорнига,

Босиб оғзи бурнидансувни чиқазди,

Нафас олдирганди, ҳушига келди.

Эски бошлиқ кетмоқ бўлганда,

Чуккан югурди бошлиқ бўлмоққа.

Поралар бериб уни билмаганларга,

Ўтирди амаллаб бошлиқ курсига.

Шунда кўрсатди ким у аслида,

Давр текканини бир нокастига.

Пора бериб олган курсини,

Поралар олиб булғади уни.

Ҳодимларни сўкди, хақоратлади,

Хурматни, иззатни асло билмади,

Порахўрликка шўнғиб кетганди.

Пенсиядагиларни ишдан бўшатди,

Кўкидан олиб, уларни ўрнини сотди.

Шунда уни чўкканида қутқазган одам,

Ўйлади, – мени ҳам бор бўнга ҳиссам,

Тангрининг олдида гуноҳлидирман,

Жамоани ундан жабр кўрганларидан.

Хаёт у туфайли булғанганидан,

Унга пора еғиб берган нокастлилардан,

Хайр демай одамийлик кетиб қолгандан,

Тангри чўктириб, у эса қутқазганимдан.


ҚИЛИШАР ҲАЛАК

Кибр нодонликдан бир белгидир фақат,

Қўполлик ақл заифлигидан беради дарак,

Мансабни ва бойликни кетидан қувмак,

Халқ ва давлатдан юлиб бой бўлиш истак.

Халқидан ўзини юқори тутмоқчи демак.

Булар хаммаси даюсликдан беради дарак,

Инсонларни бўлар доимо қилишар ҳалак.


ПОКЛАНИБ ҚИЛ ИБОДАТИНГНИ

Оллоҳни нопок ҳолатда тилга олмагин,

Унга мурожат қилсанг бегуноҳ бўлгин,

Имонингни олдин сен поклатиб олгин,

Кунглини оғритганингдан узр сўрагин,

Хақига хиёнат килганда уни қайтаргин.

Бандаси кечирса қилмишларингни,

Кегин тангрига сен мурожат қилгин.

Оллоҳ балки кечириб гунохларингни,

Қабул қилар шунда ибодатингни.


ДЎСТИМ

Дўстим ёмон кўрарди порахўрларни,

Юлғичлар, қаллоблар, иғвогарларни,

Хаётни доим булғаб яшаганларни.

Давлатни, халқни тунаган маддохийларни,

Мансаб сотган- сотиб олган муттахамларни.

Юзига айтарди пастлигин расвобойларни.

Тарк этди етмиш еттида ёруғ дунёни,

Жанозасида кўрдим беш минг одамни.

Тоза инсонларни, йиғлаганларни,

Менинг дўстимнинг чин дўстларини.

Кўрмадим аммо унинг ғанимларини,

Яшаётиб ҳаётни доим булғаганларни.

Улар ҳам топширар, бир кун омонатини,

Ҳаёт қонуни, олади бир яхши, бир ёмонини.

Оҳиратда кўрсатиб, неларга улар арзиганини.


АЁЛГА ХАМ…

Давлатимиз обод бўлсин, -деб,

Хаётимиз тўкин бўлсин, -деб,

Халқимиз бахтли бўлсин, -деб,

Келажагимиз буюк бўлсин, -деб,

Ибодат қилурлар барча одамлар.

Яратганга нолиб нажот кутарлар.

Аёлга хам сиғининг, ибодат қилинг,

Тоза фарзанд келтирсин дунёга улар.

Адолатли, сахий, эзгу-амалий,

Мехирли, покиза ва тўғри сўзли,

Мехнаткаш, чиройли, инсоф-имонли,

Болалар туғишсин барча аёллар.

Аёлга хам сиғининг, ибодат қилинг,

Хар-хил енгил-елпи, қаллоб фарзандлар,

Келтирмасин бу дунёга азиз аёллар.

Текинхўр, олиб-сотар ва фирибгарлар,

Ўғри, нопок, порахўр ва юлғичлар,

Виждонсиз, имонсиз хамда қаллоблар,

Кўпаймасин сиз туфайли азиз аёллар.

Мансаб учун виждонни сотиб,

Бойлик учун имонни ютуб,

Бу хаётни дўзахга буриб,

Юргувчи инсонни туғманг аёллар.

Келажак жаннатий бўлсин десангиз,

Эзгу амал, эзгу ният, эзгу қалибли,

Халқпарвар фарзандлар туғинг аёллар.

Давлатимиз келажаги буюк бўлсин десангиз,

Ақлу-доно фарзанд туғинг азиз аёллар.


КЕЛИН ҚИЛМАНГ…

Падаркушни келин қилманг,

Тангри уни лаънатлаган,

Нафратила инсонларнинг,

У қувилган кенг Насафдан.

Падаркушни келин қилманг,

Сизга вафо хеч қилмайди,

Чанқасангиз сув бемайди,

Уйингизга эга бўлиб,

Бир бурда нон хам тўтмайди.

Падаркушдан келин қилманг,

Кўзингиз нури кетганда,

Хатто шам нури бўлмайди,

Белда мадор қолмаганда,

Бир таёқча наф бермайди.

Падаркушдан келин қилманг,

Дарбадарсиз хасталикда,

Ётолмайсиз ўйингизда,

Нуридидараларингизни эса,

Юлатмайди остонага.

Бадбахт ўғлингиз ўшанда,

Уйнар унинг қўшиғига.

Падаркушни келин қилманг,

Умрингиз ўтар дўзахда,

Рушнолик кўрмай хаётда,

Каро кунлар келар сизга,

Ёнарсиз ўтда-оловда,

Нажот кутиб остонада.

Падаркушни келин қилманг,

Келолмас қариндош-уруғ,

Хатто байраму-сайлда,

Совқотганда топилмас чўғ,

Яшарсиз минг—бир азобда.

Падаркушдан келин қилманг,

Бир умр қолманг андуққа,

Михланиб қолиб тўшакка,

Термуларсиз остонага,

Оч ухлайсиз хам чанқайсиз,

Ётар жоингиз юлакда.

Падаркушни келин қилманг,

Ундан бўлган болалар хам,

Етти пушти лаънатланган,

Келтирар улар ғаму-алам.

Падаркушдан келин қилманг,

Булғаманг ўз наслингизни,

Олтиндан бўлса хам қасри,

Бу авлотдан куёв қилманг.


ОХИРАТ

(Новелла.)

Етмиш иккинчи йил ўтган асирда,

Қўшни, қизини узатиб, нохорда,

Ош берди, кўчада, очиқ далада.

Тўй тугаб, мехмонлар тарқалганида,

Хизмат қилганлар еғилди сўри устида.

Шу дамда, терак орти, дарё томонда,

Очилди катта, савлатли қизил дарвоза,

Райкомнинг собиқ биринчи котиби,

Хасса суяниб биз томон келди.

Сўри четида мен ўтиргандим,

Жой бермоқчи бўлиб тураётгандим,

Елкамдан бости ёнимдан қўшним.

Сезди собиқ котиб, унг қадам ўтди,

Самовар ёнидан стул кўтариб келди,

Мени ёнимга қуйиб ўтирди.

Чой узатаётганимда, кўшним туртиб юборди,

Котибга қараб чой сачралиб кетди.

Хассага суяниб у ўрнидан турди,

Айиб сизларда эмас, аслида менда, -

Деди у сурада ўтирганларга.

Йигирма йилдан ошиқ мен котиб бўлдим,

Халқ мехрини мен қозонмадим,

Аксинча, манманлигим ва қуполлигим,

Ўткинчи амалга мен ишонганим,

Одамлардан ўзимни устун тутганим,

Ўзимдан, халқда нафрат ўйғотдим.

Яна бир-бор Кифтиоб халқидан,

Бошимни эгиб узур сўрагим.

Амал текканига инсоф қилмадим,

Кимларнидир хақорат қилдим,

Инсонларни кўнглин оғритдим.

Эл хурматини мен қозонмадим.

Атрофимда муттахамлар парвона эди,

Ишдан кетдим, шу он улар мени унутди.

Бир ўқитувчини маошига тенгди маошим,

Аммо юз баробар улардан яхши яшардим,

Виждон йўқ экан менда, хеч уялмасдим.

Кечиришларингизни яна сўрагим. -

Деганида, котибнинг кўзи ёшлади,

Хашаматли дарвоза томонга кайтди.

Хулоса шу-ки, азизлар, амал текканда,

Виждон ва имонни унутмасангиз,

Муомилада, маданиятда хам адолатда,

Мехр-оқибатда, иззат ҳурматда,

Доим бўлсангиз хазрати халққа.

Амалчада охиратни унутмасангиз.

Тангрига хам сўнг жавоб бергайсиз,

Э инсон! Сиз буни унутмасангиз.


КИТОБХОНЛИК

Йигирманчи асир саксонинчи йилларда,

Ойида бир марта, ўттиз киши бирла,

Китобхонлик қилардик биз ховлиларда.

Ўқиларди китоб форсий ё арабий тилда,

Кегин тожик ва ўзбек тилида изоҳланарди.

Соатлар тез утарди, орада танафуз қилиб,

Чой ичардик, дастурхонга ош тортиларди.

Сухбатда, бир пиёладан асал хам ичиб,

Кегин яна китобхонлик давом этарди.

Кунларнинг бирида, давра тўрида,

Ўтирарди одоб ила чиройли бола,

Чамаси, кирарди туққиз ёшларга.

Навбати келганда китобни олиб,

Ўқиди арабийда, қироат қилиб.

Ёқимли овозда диққатни тортиб.

Давом эттирарди кўзини юмиб.

Изоҳ берарди олдин тожик тилида,

Кегин ўзбек тилида бироз қийналиб.

Бу бола қуёшдек порлаб турарди.

Танафусда отадан сўрадим сирни,

Болани бу етукликка етишганини.

Ота деди, -Мени қизга унаштиргандан,

Олоҳдан сўрадим, -Бир фарзанд бергин,

Ўғил бўлсин, халкимга қуёшдек бўлсин.

Шу кундан бошлаб мен тоза юрдим,

Тоза таом едим, ибодат қилдим,

Одоб ахлоқимга этибор бердим,

Покиза одамлар ёнида бўлдим,

Ибодатда доим ўзимни тутдим.

Уч ойдан кегин ниқоҳли бўлдим,

Туғулгунча қуёшдек ўғил сўрадим.

Ўғилни ато этди шунда оллоҳим.

Ижобот бўлди мен тилаганларим,

Онам Абдуллоҳ деб танлади исим.

Ўғлини тарифлаб деди камтарин,

– Сакиз ёшда қуръонни у ёддан билди,

Арабий тилни хам ўрганиб чиқди.

Шундан сўнг еғилганда китобхонликка,

Кўлдан Абдуллоҳни чақиринг дердим,

Уни кўриб, эшитиб мен завқланардим.

Оллоҳдан сўрасанг ибодатда бўл,

Унинг олдида шунга лойиқ бўл,

Одамлар олдида сен бегуноҳ бўл,

Нимага арзисанг, шуни қил қабул.


ЧОПИБ КЕТАРДИ БОЛА

(ривоят)

Кечикмай, -дея чопиб кетарди бола,

Амал ўргатадиган устоз қошига.

Энди етай деганда, ариқ бўйида,

Чиқиб қолди одам, отнинг устида.

От хуркиб тик бўлди, одам йиқилди,

Туриб қамчи билан урди бола бошига.

Бола чопди бошин ушлаб, устоз ёнига,

Не бўлди? Бошинг ёрилган нега? -

Деди, қўрқиб устоз шогиртга.

Бола айтиб улгирмасидан, қайтарди,

Бориб сўкиб кел, -деди шогиртга.

Бола келса чуккилаб сув ичмоқ экан,

Урган одам қамчи билан бола бошига.

Қайтиб келди бола яна устоз олдига.

Деди, -сув ичаётган экан, мен сўколмадим,

Илон хам захар солмайди-ку, сув ичаётганга.

Тез бор, сув ичса хам сўкиб кел, -

Дея қайтарди устоз, болани ариқ бўйига.

Келаётиб кўрди, от эгасини тепти бошига.

Бола батар қўрқиб қайтди яна устоз ёнига.

Бўлган воқияни устозга айтиб берганда,

Деди, -Сўксанг бу одам ўлим топмасди,

Ва Олоҳ уни бу кўйга солиб қўймасди.


ТЎЙДА

Тўйга кириб келдим бир дўстим билан,

Ўтирдик бўш жой топиб, эшик олдида.

Дўстим даврага мени таништирганда,

Икки бобо туриб келди давра тўридан.

Мени келиб қучоқлаб саломлаштида,

– Хурматли Нарзулло бобо сизни отангиз,

Бир умр раҳбар бўлиб тоза ишлаган.

Покиза инсон, халқнинг ғамҳўри бўлган,

Халқ доим отангизга тўрдан жой берган.

Юринг, сиз хам бўлманг отангиздан кам, -

Дея, – бизни тўрга томон олиб кетишди.


ОТДОШИМ

Отдошим, тиш доктори, мўсо уруғдан,

Асли томири қадимий Кешу-азимдан.

Ўсиб – улғайган макони Партизанлардан,

Жамиятда эса мўсолар сардорларидан.

Кифтиоб бозорида уни дала киймда,

Хайрон бўлдим мен кўрганимда.

Қайнонам қабрини қилиб зиёрат,

Қайтаябман уни ювиб, тозалаб. –

Деди, отдошим кўзимга қараб.

Уйланганман Китобдан, Кўмир тепадан,

Онам топган қизга, сарой уруғдан.

Тўйдан кегин уч кун ўтказиб,

Куёв саломига бордим гердайиб.

Кутиб олишганди, зиёфат қилиб.

Қайнонам хонага охиста кириб,

Қайнотам ёнига ўтирди келиб,

Сўзлади қайнотамдан у рухсат олиб, -

Бешта ўғлим, олтита бўлди,

Куёв демайман, ўғлим кўпайди,

Қизим беш ўғилдан кегин туғилди,

Кечирасиз бизни, қилса хатони.

Келтирманг олти ой ота уйига,

Соғиндим, -деса хам, кўнманг сўзига.

Онангизни бажарсин хизматларини,

Ҳурматин қилсин қариндошларни.

Сизга бекам қилсин мухаббатини.

Яратсин сиз учун доим жаннатни, -

Қоғозга ҳўралган бир даста пулни,

Узатида менга, қайнонам деди,

– Беш ўғлимиз бизнинг уловли,

Сиз хам бўлинг энди мошинли.

Олти ўғлим тенг бўлсин дейман,

Кам бўлмасин бири – биридан…

Қайнонам онамдек меҳрибон эди,

Қизи рузғоримда жаннат яратди,

Бир умр боримда, ҳамда йўғимда,

Яхшилигимда, ҳам ямонлигимда,

Қайнонам мени хўрматим қилди.

Дедию, дўстимнинг кўзи ёшланди.


ҚАЙНОНА

(Новелла)

Навбат билан терим вақтида,

Тиббий хизмат кўрсатиш учун,

Пахтакорлар билан бўлардик ўн кун.

УАЗ мошинада чиқдик биз йўлга,

Шеригим тушиб қолдди уйи олдида.

Бормоқчи бўлди “жигулисида”.

Боҳористонга биз етиб бордик,

Ярим тунгача биз уни кутдик.

Кириб келди ярим кечада,

Тўхтади жигули вагон олдида,

Шеригим бошини қўйганча рулга,

Уҳлаб қолганди, мошин ичида.

Бориб эшикни очдим, ароқни хиди,

Шеригим етиб келиб, учиб қолганди.

Кўтариб вагонга мен олиб киритдим,

Каравотга секин ётқизиб қўйдим.

Эртаси кечга ўзига келди,

Ва дардини у сўзлаб берди,

– “Уйимга келсам, дарвоза очиқ,

Қайнонам келибди, сўзлари аччиқ, -

Қоя юрар эринг, сaат беш бўлди,

Рахметли атанг кечикмес эди.

Таш якседе воқтинде у келер эди.

Гард десем қўлимге де қунер эди,

Рахметли эллике кирмесден ўлди.

Қоя эринг, коя юради?

Мошинеси тағасиники,

Хавлиси эсе атасиники.

Ажралсенг, ё эринг улсе,

Сенга не тегер шунде?

Бир соат туриб дарвозада,

Ҳайрон қолдим кампир сўзига,

Ҳотиним тинмасдан йиғларди,

Кампир эса ғийбат қиларди.

Оёғимни қоқиб одатдигидек,

Айвонга кирдим харгалгидек.

Қайнонам хар доимгидек,

Мени қучоқлаб бағрига босди,

Куявимден айлиний, -деди,

Мени кўрдию, шу он ўзгарди.

Келганида бўлар шу сахна доим,

Фақат ғийбатини эшитмагандим,

Ёпиқ бўларди, дарвоза доим.

Мошинадан сигнал чалардим.

Ҳамма гапингизни эшитдим, -дедим,

Келганингда ҳотинимни йиғлаганини,

Ва касал булишин сабабин билдим,

– Дея, бақириб ўзимни тутаолмадим.

Вай яремес куяв, шунақамисин,

Гапни пойлаб келадурмисин?

– Деганди, оғзини ёпдим,

Судраб мошинага ўтқиздим.

Самарқанд бекатига етказдим.

Самарқанд рақамли Камаз тўхтатиб,

Соқолли шофёрни қўлидан тутиб, -

Бир жувон бор, олиб кетсангиз,

Йўлда асло зерикмагайсиз,

– Дея, унга ўн сўм узатдим.

Кампирни етаклаб камазга келдим.

Камаз шофёри “жувонни” кўриб,

– “Қайдан олдинг бу жодугарни?

Билсам бунга бўлмасдим рози”. –

Деди силаб у малла соққолни.

“Илтимос олиб кетинг жувонни”, -

Дея узатдим ман яна ўн сўмни.

Кегин чойхонага кириб ичибман,

Эслаолмайман, қандоқ келдим ман?


***

НАСЛИНГИЗНИ БУЗМАНГ

Келин, куёв танлаганда, э биродарим,

Етти авлодини сиз ўрганиб чикинг,

Насли -насабини ҳам суриштиринг,

Хар-ҳил иллатлардан тозами? Билинг,

Наслий касалликдан ҳолими? Кўринг.

Олифта енгилтак авлодида йўқлигин,

Керак бўлса кўп марта сиз суриштиринг.

Ота -Онасини одамийлигин кўринг.

Бўлажак келин ё куёвингизни,

Илим ва ҳунари, борлигин билинг.

Бўй- басти, қомати жуда ахамиятли.

Истарали юз, очиқ чехра, чирой, қомат,

Ҳуш феъл, покизалик, мехр-оқибат,

Одамийлик, садоқат, ақл-фаросат,

Ўтади сизнинг етти авлодингизга.

Жавобгар сиз улар олдида.

Унаштириб олти ой кутинг

Билмаганни қайта ўргатинг.

Сочидан тирноғигача, теридан суягигача,

Камчилиги бўлса, уни тузатинг.

Соғлигини ҳам тўлиқ тиклатинг.

Чилла сақланг, рухан поклатинг,

Жисмонан уни қуватлантиринг.

Нопок одам, нопок овқатни,

Ёнларидан уларни ўзоқлаштиринг.

Атрофида яратинг сокин, тоза мухитни.

Она хомиладорлигда қандоқ тутса ўзини,

Яратилса атрофида қандай мухитни,

Кўрасиз албатта шундоқ фарзандни.

Тортинманг бўйи баланд келин-куёвдан.

Хурсанд бўласиз набирани бўйи-бастидан,

Ақлидан, ҳуснидан, феъл-атворидан,

Унинг қобилиятию, фаросатидан.

Қувонасиз, тарбияга мухтож эмаслигидан.

***

МАХМУД АХМАДИ

Эрон халқи юксак ишонч билдириб,

Давлатига сайлади призидент қилиб.

Кўрсатиб халқ билан сен биргалигинг,

Қуриқчисиз, автобузда доимо юрдинг.

Мамлакат иқтисодини анча кутардинг,

Халқингни ҳолини ҳам шунда яхшилаб,

Қулайликлар яратдинг элинга кўплаб.

Конститутцияни хам асло бузмадинг,

Муддат утиб номзодингни қайта қўймадинг.

Призиденлик пенсиясини ҳатто олмадинг.

Давригнда кўринди юксак одамийлигинг,

Қалбингни, ҳаётингни пок сақлаб юрдинг.

Қуй боқиб юрибдилар ҳозир, дедилар,

Тарихда яшаб ўтган бор пайғамбарлар,

Саллоллоху Алайхи ва Салламлар,

“Илоҳий одат”– дея қуй боқишганлар.


***


АНДРОПОВ & ТЕТЧЕР



(фото из свободного ресурса)




(фото из свободного ресурса)


Андропов Генсек бўлиб Кремелга кўчиб ўтганди,

Хасталиги сабабли, барчани кабинетда кутиб оларди.

Табриклаш учун Маргарет Тетчер ташриф қилганда,

Андроповнинг ёрдамчиси кириб Генсек олдига,

Буюк Британия примьер министри келди, -деганда,

Британия примьер министри кирсин, -деганди.

Генсек ўрнидан туриб Тетчерга эхтиром қилди,

Камин олдида ўтириб улар сухбат қилишди,

Дарғалар тегишли масалаларни ўртоғлашишди.

Суҳбат тугагандан кегин Тетчер кулиб сўради,

– Нега Буюкни қўшмасдан Британия дедингиз?

Генсек ҳам кулиб Тетчерга жавоб қайтарди,

– Буюк дейиш учун, қонун бир бўлсин шоху-гадога,

Тозалик бўлсин барча, давлатдаги амалдорларга,

Маориф ва тиббиёт бепул бўлсин фуқароларга,

Шунда чиройли, ўринли чиқади Буюк деганда…

Британияга қайтиб Темир хоним ўшанда,

Йигирма минг тоғ ишчиларини қисқартирдида,

Бепул қилди маорифни, тибиётни фуқароларга.

Андропов ёзди кегин ўз мурожатига,

– “Буюк-Британия примьер министри,

Мухтарам Маргарет Тетчер хонимга…”

Москва аралашуви бўлган ўшанда.


КЎҲИНУР

Олтмиш еттинчи йил, ТОШМИга талаба бўлдик,

Биринчи маърузага бизлар залга йиғилдик.

Домуллони кутиб биз ўтирган эдик,

Уч дугона одоб ила кириб келишди,

Биринчи қаторни бўшлигин кўриб,

Зал тўрига қараб ўтиб кетишди.

Икки гўзал фаришта юриб,

Ўртада Маликани қўриқлашарди.

Икки юз кўз шунда бурилди,

Улар ўтирганча кўзатиб турди.

Домулло келиб минбарга чиқди,

Гўзалларга нигоҳи тикилиб қолди.

Маруза давомида кўзин узолмай,

Домилла қийналди сўзин айтаолмай.

Фаришталар унинг нигоҳин сезиб,

Танафусда орқага кетишди ўтиб.

Олти йил давомида бу уч дугона,

Бирга юришарди бўлиб ягона,

Чиройга бекам икки фаришта,

Гўзаллик маликасини олиб ўртага,

Улар бир-бирин қўриқлашарди.

Олти йил давомида неча йигитлар,

Гаплашмоқчи бўлиб борар эдилар,

Аммо уялиб олдидан қайтар эдилар.

Ҳеч бир хайкалтарош, ё бирор рассом,

Яратмаган ҳали бундай чиройни.

Тасвирламаган шоир-ёзувчи,

Бундай ибони, орни, ҳаёни,

Бежирим ўзбекона кийнишларни.

Дунё қизларига бу уч фаришта,

Кўрсатди гўзаллик намунасини.

Оламда ягона кўхинур мисол.

Бетакрор одоб, ҳулқ, чирой ва иффат,

Доноликда, муомилада бўлишди ибрат.

Неча домуллолар ва талабалар,

Бу дугоналарга совчи қуйдилар.

Донолик билан эса бу қизлар,

Юмшоққина рад қилишдилар.

Кўҳинурга савол берсангиз,

Фаришталар жавоб берарди.

Улардаги ҳаё, ибо, иффат, орият,

Бу ҳаётни безаб турарди.

Э табиат, яратиб кўхинурни тош мисолида,

Ундан юксак қилиб қиз тимсолида,

Мужиза кўрсатдинг ўзинг аслида.

Кучада ё уловда юрганда улар,

Гўзаллик маликаси ва фаришталар,

Эътибор бериб атрофдагилар,

Нигоҳларини узаолмасдилар.

Мужиза! -деб қўйишардилар.

Чет элликлар ўқирди бизда,

Бу қизларни улар кўрганда,

Дунёда энг гўзал ўзбек қизлари,

– Деб, айтиб беришарди ўз юртларида.

Поклик, иффат, орга, ибо – хаёга,

Намуна, -дейшарди, -бўлар оламга.

Кўхинур тоши, ҳозирги кунда,

Безакдир Англиянинг қирол тожида.

Аммо кўхинурдек қизлар туғилар,

Ўзбекистонда, хар шахри, хар қишлоғида.

Ҳаё, иффат, ибо, ор номусни, доимо улар,

Хар жойда, хар вақтда юксак тутгайлар.


КИМ ТАШЛАБ КЕТАДИ ВАТАННИ?

Узр сўрайман кимларга оғир ботса сўзларим,

Инсонлар кўнглини оғритиш йўқдир ниятим,

Болаларимга нон топай, -дея четда юрган дўстларим,

Сизлар учун кўнглим оғрийди, сизга бошимни эггум.

Ким ташлаб кетади юртини, халқини, Ватанни?

Халқига мехри, Ватанга садоқати бўлмаган,

Юрти олдида ким бурчини англайолмаган,

Доимо ўзи ўчун енгил-елпи хаёт излаган.

Ким ташлаб кетади халқни, Ватанни?

Давлатдан, халқидан бойлик умарган,

Халқ рисқини қийб, жиноят қилган,

Инсонийлик борасида жуда паст бўлган.

Ким ташлаб кетади халқни, Ватанни?

Ўмарган бойлигини халқдан қизғаниб,

Чет элларга қочади пулни беркитиб,

Халққа душманлигин шунда билдириб.

Қадимий Кешда йигирманчи аср бошланмасидан,

Катта бобом, Хакимбек мирзо, донолик қилган,

Аслида Бухорода туғидиб вояга етган,

Амирликни ишларида ўчинчи бўлган,

Мирзабоши уғилларидан бириси бўлган.

Доим мискинларга, ногиронлар ва беморларга,

Юқори маош хажмида нафақа белгилаб берган.

Ҳаётда кам бўлиб ночорликка йўл қуйилмаган.

Катта бойликни Мирзо бобом гуноғ деб билган,

Меоридан ошиғини дорҳол халққа тарқатган.

Шахрисабзда Бобобек бек бўлганида ҳам,

Мирзо бобом Бухорога қайтиб кетмаган.

Шўро келади деб, тўғри боққан замонга,

Тегмасин деб бойликлари номалум кимга,

Тарқатиб берганлар Кешнинг халқига,

Кўтариб қочмаганлар, ўзга юртларга,

Ўйларини хатлаб бериб ҳизматкорларга,

Бепул мактаб қурдирган хотин-қизларга.

Биринчи аёл ўқитувчи, Ракшон келини,

Саводини чиқарган хотин-қизларни.

Мирзо бобом қолган ўзининг азиз юртида,

Қочмаган бойлигин олиб, шўро келганда,

Халқим билан бўлай деган хар қайси кўнда.

Босмачилар ўз ҳалқини талаб юрганда,

Ҳимоя қилганлар ҳалқни ўша замонда.

Қўриқчилар қўйиб тунда хар кўчаларда,

Йўл қўймаган ахолини талашларига,

Йигит қизларни ўғирлаб кетишларига.

Дадам бўни ўн ёшимда айтганларида,

Рахмат, -деганман, – Катта бобомга,

Халқига адолатли ота бўлганларига,

Юртига бўлган, уларнинг садоқатига,

Авлодларни юзларини ёруғ қилганларига.

Хурсандман уларни донолиги ва поклигига.

***


СТАЛИН



(фото из свободного ресурса)


Гуржистоннинг Гори шахрида,

Этикдўзнинг яшар эди оиласи,

Эл юмушларини қилиб аёли,

Шу тариқа ўтарди куни уларни.

Аёл туш кўради, қуёш нуридан,

Бир фаришда пайдо бўлади.

Ўғил кўрасан, Иосиф, -деб исм қуясан,

Асрагин уни, у дунёни асрар кулфатдан,

– Дея, фаришта қуёш томон учиб кетади.

Туққиз ой ўтиб туш ижобад бўлди,

Иосиф деган бола дунёга келди.

Уч ёшлигида, онаси юмушлар билан,

Дуконлар ёнидан улар, ўтаётганда,

Бола бўғирсоқни олиб оғзига солди.

Сотувчини урган зарбидан, ерга йикилди.

Она ўгирилиб, ердан уни кўтариб олди.

Урманг эди, пулини мен тўлардим,

Текинга боламга едирмас эдим, -

Дея, она боласини қучоқлаб олди.

Эй яланг оёқ…, -сотувчи сўкиниб қолди.

Шунда она жуда ҳўрланди,

Болани бағрига қаттиқроқ босди.

“Юпун бўлса хам тоза авлоди,

Улуғлардан асли уни аждоди,

Сен бўлажаг подшони урдинг,

Бир умрга гуноҳга қолдинг”, -

Дея, она боласини етаклаб кетди.

Етти ёшида болани ўқитмоқ бўлиб,

Гимназияга етаклаб борди.

Юпун кийнган, кашшоқ оиладан,

Биз олмаймиз, – деди мудири.

Она ялинди, ёлворди, илтимос қилди.

Аммо мудир кўнмади, қабул қилмади.

Волида йиғи аралаш, ўпкаси тўлиб,

Бўлажак подшони олмайсизларми? -

Деди, болани бағрига у махкам босиб.

Мудир болани паттасини кўлига олди,

Орқасига, -Бўлажаг подшоҳ, -деб ёзди,

Ва болани ўқишга у қабул қилди.

Иосиф ўсди улғайди, тангри иродасила,

Дунё халқларининг отаси бўлди.

Катта, юпун давлатни у қабул қилди,

Икки юз сўм шахтёрни бир ойлигини,

Ўзига маош қилиб белгилаб қўйди.

Бутун дунёни, улуғ халқлари билан,

Фашизм деган ўлатдан қутқариб қолди.

Ўн еттинчи партия съездида, минбардан,

Украинани биринчи котиби Хрущёв, деган, -

На Украине двдцать врагов народа надо растрелять.

Уймись дурак, -деди Сталин, -что ты опять,

До каких пор ты будеш людей убивать?

Урушдан кегин беш йилда тиклаб давлатни,

Дунёга юксак қилиб уни куч қудратини,

Топширди давлатни энг буюк қилиб,

Бой, кучли, қудратли, барқарор қилиб.

Адолат ва хақиқатни пойдевор қилиб.

Ўз халқини дунёда энг баҳтли қилиб.

Юз ҳил миллатларни ёру-дўст қилиб.

Халқ душманларини тикандек юлиб.

У кетди, -Отамиз, -дея халқлар йиғлади,

Еру- замин, табиат, олам йиғлади,

У кетди, бутун дунёда инсон йиғлади.

Ўзига қолдириб бир жуфт шинелни,

Икки кетил, икки жуфт оёқ-киймни,

Бажарди тангри истаган авлиёликни.

Россияни кўр, бугунги кунда унинг холини,

Қанча муттахамлар тунаб давлатни, халқни,

Ҳусусий қилиб давлатдеги халқни мўлкини,

Бойликни четга олиб, чиқиб кетдилар.

Ёки ҳар ураларда еғиб қўйдилар.

Ватанга, халққа душман бўлдилар.

Шуларни аслида аждодларини,

Сталин тикандек юлиб отганди.

Бугунги кунда бор, ўзини доно ҳисоблаб,

Баъзи нодонлар Сталинни чиқди айблаб,

Етмиш йил олдин, миллиард одам қўллаганини,

Исботламоқ бўлишар нокастлар хатолигини.

Тангри яратиб қўллаган, азиз инсонни,

Нодонлар юришибди излаб, аийбини.

Ўтмишдан, э нодон, излама иллат,

Ўтмишдан олгин сабоқ ва ибрат.



(фото из личного архива)


ҚАБРИНГИЗГА

Қабрингиз олдида ман тиз чукаман,

Устидаги гулларни силаб қўяман.

Ота-Онам қабрига эгиб бошимни,

Соғиниб-соғиниб суҳбат қиламан.

Қалбим дод-фарёд қилади шунда,

Юрагим тиқилиб келар бўғзимга,

Беихтиёр ёш келар кўзларимга.

Ётибсиз бир жойда, икки қабрга.

Абадий макон, ернинг каърига.

Айтадиган гапим келса қалбимга,

Келаман шу он сиз олдингизга.

Бир иш қилмоқчи бўлганимда хам,

Бирор ишим юришмай қолганида хам,

Кўнглим бир нарсадан ранжиганда хам,

Ғанмлардан пастлик кўрганимда хам,

Олдиларингизга сизни келиб кетаман.

Дардларимни айтиб енгил тортаман.

Мени беминнат дуогирларим,

Дунёда йўқ меҳрибонларим.

Қани-эди доим ёнимда бўлиб,

Турса отам қуёш, онам ой бўлиб.

Адо қилолмадим тулиқ бурчимни,

Шу бўлса керакда армон дегани.

Падари бузрукворим ва волидамни,

Кўриш учун берардим ўз хаётимни.

Кўпларга мен мехр кўрсатдим,

Сизлардек мехрибон топаолмадим.

Инсонлар дардига мен дармон бўлдим,

Сизлардек бахш этувчи дово, топмадим.

Ўрнингизни босувчи инсон топмадим.

Ҳаётда сиздек чин дўст топаолмадим.

Ташвишли кунда қочди баъзи дўстларим,

Бир зумда йўқ бўлди кўп улфатларим.

Сароб экан дўстим деб атаганларим.

Чексиз садоқатни сизларда кўрдим.

Ота онанг ҳаётлиги бир жаннат экан,

Сухбатларини эшитиш ўзи бахт экан,

Боқиб туришлари ҳам бир олам экан.

Сирларимни уларга келади айтгим,

Кетар эди шунда менинг ғуборим.

Йиллар утди, сизни жуда соғиндим…


ГОРБАЧЁВ

Йигирманчи аср, олтмишинчи йил,

Мактабда ўқирдик, сўзлардик хар ҳил.

Библиядан, -Мишка меченный придёт,

Он всё разрушит и уйдёт. –

Дея, хар замон сўзлаб турардик.

Шундан сўнг чорак аср яшадик.

Келди генсек бўлиб Михаил,

Бошида белги билан Михаил.

Тракторчи отаси уруш вақтида,

Фашистларга бўлган хизматда.

Фашист аламининг, ўчини олиб,

Буюк давлатни тўлиқ синдириб.

Шакар заводларни ишин тўхтатиб,

Уч миллион кишини ишсиз қолдириб,

Давлат иқтисодни қўйди ётқизиб.

“Перестройка” ни шунда бошлатиб.

Давлат қудратини берди йиқитиб.

“Процесс пошёл”, дея у айтиб,

“Эгаларига” қўйди билдириб.

Малака оширган Барис АҚШда,

Чақирди беловежская пущага,

Беларусь отаси Шушкевични,

Украина қироли Кравчукни,

Қўл қўйишиб уч оға-ини,

Энди хамма ўзи, ўзи кунида,

– Дея, дунёдаги катта давлатни,

Бўлишганди ўн беш булакка.

Бундан фойдаланган баъзи нусхалар,

Давлат ва халқ мулкини булиб олдилар.

Ўзларини янги бой деб ҳисобладилар,

Халқни эса камбағал шулар қилдилар.

Кимдир кўнглига тугиб қабиқ ниятлар,

Дўстлик ришталарни узмоқчи бўлди,

Кўп йиллик тотувликни бузмоқчи эди.

Жигарларни бир -биридан бегона қилди.

Орзиқиб неча йиллар кутган кун келди,

Ҳалқим озод, Давлитим мустақил бўлди.

Қизиғи шу ки, саксонинчи йиллар ўтган асирда,

Мустақиллик ва адолат хақида гапирганимда,

Барча хозир сайраганлар, ёнимдан ушанда қочиб,

Хақ сўз айтиш қаёқда, эшитишдан хаттоки қўрқиб,

Қасам ичишарди С.С.С.Р. га бир умр содиқлигига.

Буқаламунликда улар, кеча, бугун, эртанги кунда.


ГИТЛЕР

Ўн туқизинчи асирда иблис яратди,

Инсон қиёфасида битта маҳлуқни.

Уни қуллади ва тарбия қилди,

Бериб қўйиб битта давлатни.

Биринчи жахон уруши давридаида,

Яхудийлар тўғри ишни қилишган,

Кўп бетамиз ишларни қилгани учун,

Австрияда, ефрейтор Адолфни,

Госпиталда қийнаб, сунат қилишган.

Ва яна бошқа ишлар қилишган…

Германияга келиб у мансабли бўлди,

Кучга тўлди, инсонлар ақлига кирди,

Кўп манавий заифлани бошқара олди.

Олам бойликларин еғиб Берлинга,

Дунёни босиб олмоқчи бўлди.

Олий ирқдан деб ўзини билди,

Қолганларни қул қилмоқчи эди.

Босиб олган барча давлатларидан,

Миллион одамларни асирга олди.

Жамлаш лагерларга уларни тўплаб,

Жисмоний оғир мехнат қилдирди,

Иблис, болачаларни ҳам аямади,

Тажриба ўтказди, қийнаб ўлдирди.

Дунёга хукумрон бўлмоқ истади,

Туқсон миллион инсон умрига,

Беш йил ичида у зомин бўлди.

Оҳ уриб қолди миллион оналар,

Минглаб кучада қолди етимлар,

Болаларин кучоқлаб қолди бевалар,

Ногирон бўлди милион инсонлар.

Келтирди инсониятга қанча кулфатлар.

Вайрона бўлди минглаб шахарлар.

У туфайли қанча ғаму-андуқлар,

Хали-хам кечар қанча одамлар.

Адолф олий ирқ деб ўзини,

Яратди Европада фашистларини,

Оёқ-ости қилиб бошқа халқларни,

Завқланди кўриб кулфатларини.

Тўхтатсин деб, бундай иблисни,

Тангри унга қарши яратди,

Авлиё қилиб буюк инсонни,

Халқларни отаси, Сталинни.

Тангри истаги ижобат бўлди,

Бошқариб кўп миллатли халқни,

Бу инсон фашизмни уясин бузди.


АГЕЛА МЕРКЕЛ

Ангела аслида бир поляк қизи,

Ун олти йил бошқарди Олмонияни.

Бир гугуртига ҳиёнат қимайн халқни,

Тозалик ила бошқарди катта давлатни.

Кўтарди иқтисодни, халқни ҳолини,

Кўрдик халқни ундан розилигини,

Мамлакатини юксак тутганлигини.

Уч ҳонали ўйдан бошлаб фаолиятни,

Шу уйда тугатди ўзини олий бурчини.

Кўрсатиб қирол, шох, султон, хонларга,

Асл рахбар ким бўлиши кераклигини.


ДОНО ШОҲ

(Ривоят)

Шоҳ сочига оқ оралади,

Кўзларининг нури пасайди,

Чарчаганни энди сезарди.

Кўп ўйлади, ҳулоса қилди,

Салтанатдаги уламоларни,

Мирзо, вазир, амирларини,

Ва барча амалдорларни,

Хузурига чорлаб буюрди.-

“Салтанатнинг хар томонидан,

Доноларни қидириб топинг.

Ва уларни қирқ кун ичида,

Мени ҳузуримга келтиринг.

Ота-бобосин, наслини билинг,

Бўлсин халққа зулим қилмаган.

Давлатдан умариб улар ўтмаган,

Халқ рисқини бўлсин қиймаган,

Бўлсин йроқда порахўрликдан”.

Салтанат ичра донолар излаб,

Кетишди олимларни бирга етаклаб.

Қирқ кунда юзта донони топиб,

Келиштилар саройга қайтиб.

Шоҳ деди, -“Бугун сафарга кетгум,

Мехмон қилинг уларни ўн кун,

Қайтиб улар билан сухбат қиламан,

Чақирганим сабабин шунда айтаман”.

Чўлда кетаётиб чодирни кўрди,

Яшар экан унда бир ёлғиз чўпон.

Шоҳни таклиф қилганда мезбон,

Шоҳ йуқ демай бўлибди мехмон.

Лашкарларни шунда қолдириб,

Хабаш киймида келибди қайтиб.

Хабаш донолор ичра қўшилиб,

Ўн кун улар билан бирга яшабди.

Хар хил сохаларда сухбат қилибди,

Хар донони кимлигин билиб олибди.

Ўн кун утиб шоҳ либосда,

Доноларни қабул қилибди.

Юз доно шохни кутиб сўзини,

Тахт тўғрисида тик туришибди.

Шох деди, -“Чақирганим сабабин сизни,

Ўз хақимда эшитсам сиз фикрингизни,

Ўттиз беш йил мен подшолик қилдим,

Олоҳ олдида кегин бордир жавобим,

Бугун фикрингизни келди эшитгим.

Не қилдим? Неларни нотуғри қилдим”?

Донолар навбатни бермай бири-бирига,

Тўлдирдилар Шоҳни мақтов-мақтовга.-

“Сиз зўр, донолар-доноси, олам паноҳсиз,

Биз учун, еру-кукдаги ёлғиз куёш сиз..”.-

Дея, айтишарди хамду-санолар,

Мақташарди Шохни кукка кўтариб,

Қўйишди бир зумда пайғамбар қилиб.

Донолар мақтови тугамас эди,

Бу пастликдан улар уялмас эди.

“Бас қилинг”! -дея Шоҳ жирканиб кетди.

Ғазабда кафтин мушлаб, урнидан турди.

Жим турган бурчакдаги донога қараб,

Сиз гапиринг! -деди бўлиб дарғазаб.

“Мен холис ҳолда гапирсам дердим,

Фикримни ўзингизга билдирар эдим”, -

Деди, доно бошини эгиб,

Қулларини кўксига қўйиб.

Шоҳ деди, -“Гапиринг халқ орасида,

Хамма билсин сиз не фикрда”?

“Баёним шу дир, э мени Шохим,

Халқим дардини бўлсин айтганим,

Минглаб амалдорлар, ишчилардан кўп,

Нопок қозилару, олиб-сотар кўп,

Яратувчидан, текширувчи кўп,

Солиқ туловчидан, йиғувчиси кўп,

Халқ мехнати эвазига яшовчилар кўп,

Ҳокимликда текин егувчилар кўп.

Шулар камайса, табобат бўларди бепул,

Таълим ҳам шунда бўлганда бепул,

Ахчага хечким бўлмас эди кул.

Ким бўлмасин, пуллик илим олганда,

Кетган харажатни чиқазай дейди.

Ассос солинади шунда порахўрликка.

Қози бегуноҳни сўроқ қилганда,

Унмайди ундан, жазолай дейди.

Гуноҳкордан олиб, оқлайди уни.

Ёв келса халқ ўзини қурбон қилади,

Бойбачча бойлигин олиб қочади,

Ёки ёвга дарҳол таслим бўлади.

Ватанни ҳам халқни ўйламай улар,

Инсон ниқобида бойлик йиғарлар”.

О илон! – деди сарой ахлидан бири.

Захрини қара, -деди шохнинг вазири.

Калласи кетади, -деди бир савдогари.

Шоҳ ўтирди, атрофга сукунат чўкди,

Оламонга пашша учгани эшитиларди.

      Подшо анча ўйлаб, турдида, деди, -

“Фармонимни энди тинглангиз мени,

Шу ондан, шу доно ўтириб тахтга,

Шоҳ бўлади бугундан бу сатанатга”.

Ҳалқ учун гўё қуёш чараҳлаб кетди,

Кимгадир қара тун ёпириб келди,

Амалдорларни, текин еб келган,

Юзлари докадек, қонлари қочди.

Шоҳ деди, -“Салтанатни ишондим сизга,

Халқни келажаги энди сиз қўлингизда”.

Янги Шоҳ бошқарди ақлни чарқлаб,

Доим хар ишда қонунни қўллаб,

Халқ учун маъқул йўлини танлаб.

Бепул қилди таълим -илмни,

Табобатни ва қозиликни хам.

Порахўрликка берилди бархам.

Яшнади салтанат шу ондан бошлаб,

Халқ яшади кўркираб, яшнаб,

Обод бўлди бутун салтанат,

Шунда бўлди буюк бу давлат. 02.02.2002й0


Тарих суратини тескари бурма,

Тарихда қилинган хизматлардан сен,

Иллатларни кўрсатишга асло урунма. ЖАВАХАРЛАЛА НЕРУ.


ТАРИХГА ТОШ ОТМА

Тарихга тош отма, доғ ҳам туширма,

Хатто шу даврни кўрган бўлсанг ҳам,

Яхши кўринай деб нодонлик қилма,

Сени шунга мажбур қилганида ҳам.

Кимларгадир сен айбни қўйма,

Камчичиликни қидир асли ўзингдан.

Ўтмишда ҳам кўплар қахрамон бўлган,

Ватан учун қурбон бўлган, кўпгина инсон,

Туғри, халқини сотканлар ўшанда бўлган,

Кўп айибдорлар чиққан халқни ичидан.

Лекин ҳалқимга деб, яратганлар кўп,

Ватан дея, қурбон бўлганлари кўп.

Хақиқат қолсин доим тарихда…

Ўтмишда ҳам, биз бахтли яшадик,

Миллат обруйини баланд тутардик.

Ўқидик, уй қурдик, бола ўстирлик,

Илимда, турмушда юқори турдик.

Яраттик, ҳаётда биз кам бўлмадик.

Наврўзлар ўтказдик, намоз ўқидик,

Дунёда таниқли, ғурурли бўлдик.

Қайга бормайлик, биз мағрур эдик,

Обруйимизни доимо баланд ушлардик.

Бадий ўзбек тилида биз сўзлашардик.

Чет тилида афишалар ёзмаган эдик,

Дўконларни ёд тилида атамас эдик.

Атлас либосда қизларимиз юқори эди,

Дунё халқлари бизга ҳавас қиларди.

Тарихга э нодон, сен тош отмагин,

Сендан ақиллийлар яратган уни.

Ўтмишнинг оқини қора демагин.

Кўрган бўлсанг баъзи доғларни,

Сен каби аждодинг қилган уларни.

Чўлпонга чоғ қозган ёнидагилар,

Қодирийни сотган, дўстим деганлар.

Халқига душмандир амалпарастлар,

Келтирар элимга шулар ташвишлар.

Биз бўлайлик тоза, халққа вафодор,

Авлодлар олдига бўлмай айбдор,

Тўғри яшайлик, тўғри юрайлик.

Уларнинг олдида ҳурмат топайлик,

Аждодлар рухини биз шод этайлик.

Тарихда ёмонлари олган жазони,

Яхшилари керакли олган бахони.

Тарихга тош отма, номақул бўлма,

Миллатлар орасига сен низо солма,

Аждодлар қаҳрига сен лойқ бўлма.

Сендан минг карра донолар ўтган,

Халқ учун курашиб марддлар яшаган.

Соф-адолатли улар бўлишган.

Сен каби тарихга тош отишмаган.

Беш минг йиллар олдин хам,

Хали миллатлар тузилмаганда,

Волгадан Олтойгача,

Сибирдан Хиндугача,

Ўзбек деган миллат танилган.

Минг йиллаб юқори турган.

Авестодан дунёга илм тарқатган.

Тўмарис, Алпомиш, Спитаманлар,

Рустаму, Муққанна, Мангубердилар,

Халқига Широқ каби садоқатлилар,

Яна минг минглаб тоза инсонлар,

Миллатим деб қурбон бўлганлар.

Ал Хоразмий, Беруний, Ибн -Синолар,

Хазрат Навойи, Фурқат, Бобурлар,

Яна минглаб бошқа ўзбеклар,

Миллат обруйини юксак тутганлар.

Тарихга тош отма, сен бахо берма, Ўзбек миллатини сотқини бўлма.

Минг йилаб барча элатлар,

Ўзбек деганга хавас қилишган.

Афсусдаман, бугунги кунда,

Йигит – қизларию ва аёллари,

Иш қидириб дунёга, тарқаб кетишган.

Ачинаман халқимнинг бу ҳўрлигига.

Март бўлсанг сен бугунги кунда,

Миллат обруйи учун туриб бергинда.

Халқлар билан яшадик доим дўстликда,

Ягона бўлиб, тенгликда, биродаликда,

Кимга керак тошлар отиш бугун тарихга.

Ўтмишдан хеч қачон сен излама иллат,

Ўтмишдан олгин димо сабоқ ва ибрат.

Буюк инсонларни йўқ қилдик бизни ўзимиз,

Хар қайси рахбарга ёқмасди тўғри сўзимиз,

Биз ўзимиз кучлиларни сиғдирмаганмиз,

Адолат, хақиқат хақида кўп гапирганмиз,

Уларни талаб қилганни биз синдирганмиз.

05. 05. 2005 й


ЯРАТГАН ИНСОННИ

Ўзига ухшатиб яратган тангри инсонни,

Берган виждон, иффат, номусни орни,

Онг, фаросат, қалбни ва берган ақлни.

Деган, -Мен йўқ жойда, қўйдим ўзингни,

Тенглик, хақиқат, одоб-ахлоқни,

Ўзингдан ва атрофдан талаб қиласан. -

Деди, инсонга топшириб яратганини, -

“Инсонлар орасига иблис кирмасин,

Одамлар тозалигин улар бузмасин.

Ўғирлик, порахўрлик, беномусликни.

Инсонлар орасига киритаолмасин.

Мансабни, бойликни улар эгаллаб,

Одамлар хаётини харом килмасин.

Ўзаро уларни душман қилдириб,

Халқлар орасида уруш ёқмасин.

Эркин яратганим, инсонларимни,

Бирини- бири қул қилолмасин.

Инсонлар орасида зиддиятликни,

Тилёғмалик, тухмат, чақимчиликни,

Бевафолик, беномус, бехаёликни,

Юлғичлик, ўғирлик, порахўрликни,

Сотқинлик, хиёнат ва ризолатни,

Мохирона қўллайди иблис авлоди.

Шулардан огоҳ қилинг доим уларни,

Ўзимга қиёс яратган инсонларимни.


ЎЗБЕГИМ

Ўзбегим, қадимий миллат ўзингсан,

Азалдан тарихда улуғ бўлган сан.

Халқинг эзгу ният, эзгу амалда,

Муносабат қилган, эзгу сўзларда.

Саводликда бўлиб энг юқорида,

Авестони ёддан билган миллатсан.

Беш минг йил унга амал қилгансан.

Юз уттиз йил умр кўриб ушанда,

Маданият ва илимда бўлиб юксакда,

Босқинчи ёвларга қалқон бўлгансан,

Жангларда йиқилиб яна тургансан.

Форсларга бош эгмаган Тумарис она,

Тарих ожис Широқнинг садоқатига,

Там берган Зулқарнайн Спитаманга. Дунёда тиббиётни ўзинг тарқатган.

Барча фангларга сен асос солган,

Энг қадимий-улуғ миллат ўзингсан.

Келди араб, хамма ёқ ўт бўлиб ёнди,

Ибодатхоналар, саройлар илм ҳоналар,

Ёқилди, бузулди, вайрон қилинди,

Муқаддас китоблар ёнди, кул бўлди.

Юз эллик йил элим илимсиз қолди,

Буюк маданиятнинг учоғи сўнди.

Жанглар узоқ йиллар чўзилди,

Минглаб инсонлар қурбон бўлишди.

Муқанна курашда таслим бўлмади.

Энг чиройли, олим одам ўша замонда,

Яқинларини ва ўзини гулханга отди.

Юз йиллар ўтди, тикланди юртим,

Аммо ўз ёзувини йўқотди халқим,

Ўзбек, қирғиз, тожик, туркманим,

Елкадош уйғур ҳамда қозоғим.

Биргаликда бўюк эди Туроним.

Уша замондаги бор илмларини,

Ёддан, оғзаки сақлаган халқим.

Исмоил Самони даврида юртим,

Бухорода яратди макони илим.

Илмли бўлиш учун ушанда халқим,

Арабийга ўтишга мажбур бўлганди,

Шу тилларга элим билим олганди.

Яна яратди юртим олимларини,

Беруний, Хоразмий, Ибн-Синони,

Кўп қиррали олим, шоир Хаёмни,

Илохиёт бобида Термизийларни.

Келганида ёвойи, босқинчи муғул,

Тўкилди қайтадан элимнинг қони.

Халқдан чиқар доим сотқинлар,

Муғулларга улар қуда бўлдилар,

Биргаликда қийнаб элни эздилар.

Магнуберди турди сўнги қонгача.

Икки юз йил яна эзилди юртим.

Бу даврда элдан чиқмади олим,

Сўнган эди хатто чироғи- илим.

Муғулдан кегин кўп йиллар ўтиб,

Оёққа турганди халқим тикланиб.

Дунёга танилди Навоилари,

Ислом оламида Бухорийлари,

Ғиждувоний, Кеший, Насафийлари,

Навоий, Нақшбандий, Бобурийлари.

Илимда буюк Улуғбеклари,

Коший ва хазрати Румийни.

Ва юзлаб яратди олимларини.

Бугунда кўтариб эл обруйини,

Э уғлонлар, асрайлик юртни.


ТАНГРИ ҒАЗАБИ

Бир умр ифлосликда яшаган бачча,

Қурулишда ишларди, томлар ёпганда,

Етти қават дея, бир қават ёпиб,

Уч қават дея, бир қават шуваб,

Халқни пулини умарарди, давлатни алдаб.

Нопок ишларни хам қилган у кўплаб.

Нокаст хожи ман деб мачит қурибди,

Баъзи ахмоқлар буни савоб дейибди,

Қайсидир беимон қабул қилибди.

Тангри ғазаб ила қараб турибди.

Нопоклигин унинг ким унитибди?

Гуноҳларини уни ким кечирибди?

ПУЛ ЧУРИСИ

Пул чурисига давр тегди, шунда қутради,

Халқидан юлиб, рисқини қийди,

Порахўрлик қилиб, халққа ҳоинлик қилди.

Кимларнидир ахмоқ қилиб, оёғин ўпди,

Дунёда инсонийлик қилмасдан кетди.

Ҳун тулаб ўтади етти авлоди,

Улар хаётини у дўзах қилди.

У балки бўларни яхши биларди?

Аммо бошқарарди уни асли пастлиги.


ФАРЗАНДИНГИЗ ДОНО БЎЛСИН

Болангизга, Авестони топиб ўқитинг,

Кейин мусулмонмиз, Қуръон ўргатинг,

Албатта Инжилдан саводи бўлсин,

Сўраганда Тавротдан хабари бўлсин,

Буддизм билан ҳам танишиб чиқсин,

Шунда у янада камол топади,

Хар-ҳил миллатлар билан суҳбат қилади.

Хар кимга, хар халққа у дўст бўлади.

Элига, Ватанга керак бўлади.

Фарзанд халқига бир қуёш бўлсин,

Кечалари, тунда ой нури бўлсин,

Бир жойда, бир дамда келиб кетганда,

Ўтирган жойи эл учун муқаддас бўлсин.

Бағри кенг, меҳрибон, ул доно бўлсин,

Камтарин, покиза, йўлбошчи бўлсин.

Халқни хар иллатдан ҳимоя қилсин.

Хар инсондан бу дунёда яхшилик қолсин.

Хар инсон доно, тоза фарзанд қолдирсин.


ХАЙКАЛГА ТЕГМА

Тариҳий хужат бу, хайкалга тегма,

Қай даврда, билгин, қўйилган кимга.

Инсон мехнатининг қадрига етгин.

Тарихни ўзгартираман деб адашмагин,

Сендан донолар буни яратган,

Тегма, турсин хайкал жойида.

Хаётда ўша давр тимсоли,

Ўтмишдан бир ойна мисоли,

Яхши инсонларга қўйишган уни.

Тегма унга, у ҳам санаът асари,

Ё аъламнг борми ўзбек халқидан?

Тарихий хужат бу, нега бузасан?

Тегма, у ёдгорлик хаёт аслидан.

08.08.2008й. Иподром.


ЯХШИЛИК КУТДИ

Вилоятда кўп хокилар ўтди,

Шуро даврида котиблар ўтди,

Бири кеча демай тинмай ишлади,

Бири тоза бўлди, халқ деб яшади,

Бири бойлик еғди, қаллоблик қилди.

Халқ ишлади, ишонди ва сабр қилди,

Лекин ҳаммасидан яхшилик кутди.

ИНСОН ЕЛКАСИДА…

Инсон елкасида, чапида шайтан,

Ўнгида фаришта ўтирар эмиш.

Фаришта виждон, поклик ва иймон,

Шайтон ифлослик, ёвузлик мудом.

Улар ўзаро фаришта ва шайтон,

Кеча кундуз жанг қилишармиш.

Бу жангда қай-бирин боқса бу инсон,

Ўшаси ғалаба шунда қилармиш.


КЕЛИН

(Ривоят)

Нолир экан келин қайнонасидан,

Онангизга ёқмадим, -деркан,

Чиқиб кетайлик, -дея, -бу уйдан,

Эрига нолиш қилиб тураркан.

Йигит шунда кулиб айтаркан, -

Чиқиб кетсак бизлар бу уйдан,

Одамлар афсус ва надомат билан,

Ўғлини Онасининг олди бағридан,

Асрасин, дейшар, бундоқ келиндан,

Сен халқ олдида, йиғиб ақлингни,

Онамга қарагин, ол яхши номни.

Юзаки бўлсада қил мехрибонликни,

Ҳалқ назарида сен бўл яхши келин,

Кўчиб чиқармиз биз шундан кегин.

Келин ўзгарганди, юзаки олдин,

Кегин ростакам қўйди мехрини.

Она кўриб келинни ўзгарганини,

У хам кўрсатди мехрибонликни.

Уч ой ўтиб эри хатинига деди, -

“Кўчиб чиқсак бўлар биз энди,

Ҳалқ ёмон келин демайди сени,” –

Дедида, хотинига кулиб қаради.

Хотини деди, -Мен ойижонимни,

Ташлаб кетмасман мехрибонимни.


ДЎСТЛАР

РИВОЯТ

Икки дўст яшарди, доим аҳил ва иноқ,

Яхши-ёмон кунларни ўтказиб бирга.

Бири-бирига бўлар бир қарашданоқ,

Биларди нима демоқчи дўсти-дўстига.

Дўстлардан бири бир кун тўй қилди,

Чақирди тўйга кўплаб мансабни,

Тўрга чиқазиб бу меҳмонларни,

Кўчада қолдирди эски дўстини.

Бир умрга йўқотди биродарини.


ОҚИБАТ ҚАНИ?

Нега ўтган асирдаги одамийлик,

Янги асирда анча камайган.

Меҳр, оқибат ва андишалик,

Орамизда бунча пасайган,

Одамлар орасида садоқатликни,

Бу асирда излаб юргайман.

Оқибат қани? -дея излайман.


РУХЛАР

Хар кимнинг юриш-туриши,

Феъл-атвори, кўнгли поклиги,

Дунё қараши, виждон-иймони,

Хисобда экан рухлар томондан.

Ота аждодлари кузатар экан.

Кимга мададкор, қайси авлодга,

Кимни қулласак ёруғ дунёда, -

Дея, яхши авлодни излашар экан.

Асраб уларни харбалолардан,

Ишларига рахнамо бўлишар экан.

Нопок авлодига назари тушса,

Ўзлари уни жазолар экан.

Асил наслларга бўлар хос экан.


ЎЗБЕГИМ КИШЛОҚЛАРИ

Ўзбегим қишлоқлари сўлим ўзгача,

Моллар подага хайдалар қуёш чиқунча,

Ховли-кўча супирилар, сувлар сепилар,

Хамма ёқ тоза, озода кун бошлангунча.

Тўй қилса бутун қишлоқ хизмат қилади,

Уй қурса, қишлоқда доим хашар бўлади.

Қишлоқда ҳаёт ўзгача, қадир ўзгача.

Оқибат ўзгача, мехир ўзгача.

Бир болага ота бутун бир қишлоқ,

Бир отага фарзанд хам кишлоқ.

Қишлоқда одамлар самимий, иноқ,

Халқи мехмон дўст, хамиша қувноқ.

Ўзгача хаёт кишлоқда, мехр оқибат,

Одамийлик ўзгача, хамда қадрият.

Тожик, ўзбек аралаш яшар бу ерда,

Қушнинг тожикми? -Деб сўраганда,

Ўзимиздан, -дея, айтилар шунда,

Қишлоқда хаёт ўзгача, файз ўзгача,

Кунлар ўзгача, тунлар ўзгача.

Қишлоқдан чиққан буюк инсонлар,

Пирлар, авлиёлар, шайхлар,

Саркардалар, буюк олимлар…

Мехнатга мехр, тартиб, интизом,

Билан туғилар бунда инсонлар.

Қишлоқда инсон ўзгача, хаёт ўзгача,

Тўйлар ўзгача, уруф ўзгача.

Қуёшдан олдин улар уйғониб,

Тангри мархаматин олгайлар.

Бир-бирига меҳир ўлашиб,

Файзу-барокат хам топгайлар.

Фидоий қишлоқни ташлаб кетмайди,

Кизлари хам қишлоғидан асло ортмайди.

Қишлоқни тонги ўзгача, шоми ўзгача,

Кунлар ўзгача, тунлар ўзгача.


КАПАЛАК

Бир кун шомда, эшик олдига,

Ўчиб келиб капалак қўнди,

Ўғлим шиппаг олиб қўлига,

Капалакни урмоқчи бўлди,

Қўлини мен ушлаганимда,

Қанотига теккандай бўлди.

(фото из личного архива)


Эртаси ишга кетаётганда,

Синглимни учратдим йўлда.

“Тушимда, уйингиздан чиқдилар дадам,

Ўнг елкаларида пойафзал изи бор эди.”-

Хаяжон ила сўзларди

Гулсора синглим.

Кечаги капалакни эсладим,

Ажаблана синглимга айтим…

––

Шом вақтида, қуёш ботаётганда,

Атрофда сокинлик тушаётганда,

Эшигим олдида қўнган капалак,

Сизмидингиз аслида ота?

Енгил шаббодани қўзғатган,

Гуллар япроғини тебратган,

Улар уффорини тарқатган,

Сизмидингиз аслида ота?

Ёз ёмғири томчилаганда,

Қуёш булут остини ёритганида,

Ҳосил қилган шунда камалак,

Сизмидингиз аслида ота?

Шабадани майин зстирган,

Дарахт япроғини қўзғатган,

Табиатни нозик куйлатган,



(фото из личного архива)

Сизмидингиз аслида ота?


Гуллар устида ёмғир ёғдирган,

Баргидан томчи томдирган,

Ёқимли ҳислар ўйғотган,

Сизмидингиз аслида ота?

Хар тонгда, боғим турида,

Ором бахш этиб қалбимга,

Мити қушчани хам сайратган,

Сизмидингиз аслида ота?

Райхонларни маюс тебратиб,

Уффорига уйни тўлдирган,

Жаннат хидларини келтирган,

Сизмидингиз аслида ота?

Атрофда сокинлик тушаётганда,

Қуёш уфқ томон ботаётганда,

Эшигим ёнида қўнган капалак,

Сизмидингиз аслида ота?

Сизмидингиз аслида ота?




(фото из личного архива)


ЯШАГАН ИНСОН

Болаликда инсон ота-бобосини,

Балоғат ёшида қариндошларни,

Яхши бўлса, қўни – қўшнини,

Йигитлик даврида ўсган элини,

Камолотга етганда азиз халқини,

Дуоларини олиб яшаган инсон,

Хеч нарсадан у кам бўлмайди.

Умри мазмунли, узоқ бўлади.

Унга мехр, хурмат боқий бўлади.


КИМЛАР БУЛАР?

Бир ташкилотга иш билан кирдим,

Навбат кутганлар ёнида турдим.

Бошлиқ қабул куни экан харқалай.

Котиба олдига келиб бир ходим,

– Кайфиятлари қалай? -дея сўради.

Ва котибага анча тикилиб қолди.

Йўқ, дегандай котиба ишора қилди.

Вай, уларга қўл қуйдирмоқчи эдим,

Сўраган хужатни келтирган эдим, -

Дея, ходим бехаловат бўлдию-қолди.

Қарайман, ходим эркак киймда,

Нега ўзини суюқ аёлдек тутади?

Ёки бошлиғи шунақаданми?

Эшикда ёзилган исми эркакни.

Иккиси эркакку асли бўларни.

Қилиқлари суюқ аёлларники.

Ватан олдида, халқ юмушини,

Бажариш юкланган вазифасини.

Кайифиятга қараб қилса ишини,

Суюқ аёлдан қолмаску фарқи.

Кўриб бу ҳолни кўп ажабландим,

Афсус, -дея мен чиқиб кетдим.


АДАШГАН

Дарвин адашган ўз хулосасида,

Маймундан одам пайдо бўлган деб.

Беш ёшгача одам мисол фаришта,

Ўн олти ёшгача у бўлар беайб,

Кегин тук ўсади, мўйлов ва соққол,

Одамийликдан баъзилар чиқиб,

Инсонга хос эмас ишларни қилиб,

Қолади шайтон, ё маймун бўлиб.


ХАЙКАЛ

Халқим деб қурбон бўлганга,

Тарихда ўтган қахрамонларга,

Олтиндан хайкал қўйинглар.

Халқига зиён қилган инсонни,

Юзини қора, бошин эгиб қўйнглар.

Токи абадул-абад, ўзбек халқидан,

Халқ сотқинлари асло чиқмасин.

Ватан ҳоинлири хам туғилмасин.


ОТА ЮЗИГА

Фарзанд ота юзига оғир гап қилса,

Тангри ҳамма йўлини тўсиб қўяди.

Кегин ота кечирса, яхшилик қилса,

Тангри барибир изин бермайди.

Эхтиёт бўл фарзанд келажагинга,

Қайсидир ахмоқни нолиганидан,

Хеч қачон хатто тик боқма Отага.


ТУРНАЛАР

Баҳор келди, -дея учиб келасиз,

Узоқ жанубдан, баланд осмонда,

Сехрли товушла нелар деярсиз?

Парвоз қилиб хар ҳил шаклда.

Қабристон устидан учаётганда,

Тўҳтагандек, бир айланасиз.

Ўтганларни шунда зиёрат қилиб,

Нималар деб, сизлар сайрайсиз.

Ёкимли товушла этибор тортиб.

Тирикликни ўзингизга қаратиб,

Шимол томонга учиб кетасиз.

Бахорга етганларга омонлик тилаб,

Қабристонлар устида учиб айланиб,

Не манода шунда дуо қиласиз.

Сиз турналар, сехрли қушлар,

Не сирлардан дарак берасиз.

Келганингизда кўгил қувнайди,

Кузда, жанубга қайтганингизда,

Кўнгилим бироз ғамга чўкади.




(фото из личного архива)


ОНАЖОНИМ

Тўрт уғил, беш кизни катта қилдингиз,

Оқ ювиб, оқ тараб улғайтирдингиз.

Доимо мехнатда ўтган умрингиз,

Аждодлар рухини шод айладингиз,

Болаларингизни халол боқтингиз.

Бемор бўлишганда парвона бўлиб,

Мехрингизни ҳам тукиб сочдингиз,

Турмушга бердингиз, ўйлантирдингиз,

Набираларга бағишлаб хаётингизни,

Шулар дунёдаги бахтим дедингиз.

Волидамни, фариштамни хасталик енгди,

Туқсонга яқинлаб тўшакда қолди.

Қизлари ёнида гирду капалак,

Волидам ёнида хар бири малак.

Онамни қолган хар бир кунида,

Дармон бўлдилар улар дардига.

Хаёт бағишлаган бўлди қизлари.

Шундай қаррилик насиб қилсинки,

Ёнингизда бўлсин фарзандларингиз,

Жисмингиздан бўлган дилбандларингиз.

Тангри дер, -Кўриб турибман,

Нега арзисангиз, шуни берурман,

Ота-онангизга нима қилсангиз,

Хаётингизда кўпроқ курурсиз.

Онам кетдилар чин дунё қараб,

Ёлғончи дуёни абадий ташлаб,

Орқамга қолинглар, -дея фарзандларига.

Бориб қўшилдилар аждодларига,

Азиз, мирзоларнинг авлодларига.

Обод бўлсин онажоним оҳиратингиз,

Шохистаю-жаннатда бўлсин жоингиз,

Қабрингиз нурларга-гулларга тўлсин.

Сизни эзозлаганлар, энг баҳтли бўлсин.

АМИН.


ОЙХОЛАМГА ХОТИРА

Холам маним, фариштам маним,

Юзга юзлашган, ҳам бувим маним.

Камтарин, меҳрибон, доно эдингиз,

Ёқимли, маноли, юмшоқ сўзингиз,

Исмингизга мос эди малоҳатингиз.

Хаётда Малоҳатли бўлиб ўтдингиз.

Тоза фарзандларни сиз ўстирдингиз,

Олим ва донодир фарзандларингиз.

Ўн уч ёшда беш ёшли синглингиз билан,

Бу оламда ёлғиз колиб кетдингиз.

Онамга оналик мехрин бердингиз.

Холагинам маним, фариштам маним.

Бувигинам мани, сизнинг онангиз,

Биринчи аёл ўқитучи Шахрисабзда,

Оламдан ўтганлар ўттиз беш ёшда.

Бобомни сургун қилганларида,

Бўлган эдингиз сиз ўн уч ёшда.

Дўстларига минг бора рахмат бобомни,

Ёлғиз қолдирмаганлар шунда сизларни.

Ҳолагинам маним, фариштам маним.

Қолгансизлар катта ҳовлида ота онасиз.

Қанча оғир кунлар ўтди, нолимадингиз,

Хар бир кунингизга шукур қилдингиз.

Онамни ўстириб қийналгандирсиз?

Чўнки ўзингиз ҳам ёш қиз эдингиз,

Бу хақда ҳеч қачон гапирмадингиз.

Холагинам-авлиё фариштам маним,

Мени кўзим олдида келарсиз доим,

Шунда қалқийди қўзимда ёшим,

Онам учун сизга минг бор рахматим.

Бошим ерга теккунча сизга тъазимим,

Абадийдир мени сизга ҳам эҳтиромим.

Фариштагинам мани, ойхолажоним.

Биламан жоингиз жаннатда сизни,

Биламан охиратингиз ободлигини.

Сизга атаб қилурман ибодатимни,

Фаришталар етказсин дуоларимни.

Қабрингиз доимо гулларга тўлсин,

Жаннатдан нурлари ёғилиб тўрсин.

Малоҳатли муқаддас авлиём маним,

Ойҳолам маним, фариштам маним…


НУРМУХАММАДНИКИГА ТЎЙГА БОРСАНГИЗ…

Нурмухаммад шогирдим, ўғлининг суннат тўйига,

Таклиф қилиб, менга деди, -Сиз томондан ўн кишига,

Жой таёрлайман алоҳида, кенг, салқин хонада.

Саккиз киши бўлиб бордик унинг тўйига,

Кулиб, -Қарз бўлиб қолдингиз икки кишига, -

Дея, таклиф қилди бизни катта, хонага,

Бордир хамма нарса, кенг, оқ дастурхонда.

Ароқ хам турибди тўртта, хар-ҳил шишада.

Ўтирдик, ўғлига, ўзига, кўплаб дуолар қилдик.

Нурмуаммад, бир пиёладан тўлдириб қўйиб,

Деди, – “Сузланг энди ўғлимга тилагингизни,

Оҳиригача ичиб тасдиқланг айтганингизни”.

Ичмаганча Нурмухаммад асло қўймади.

Кегин катта ховли тўла меҳмонлар томон,

Узр сўраб, келишин айтиб у чиқиб кетди.

Бироз ўтиб кириб келди яна бир мезбон,

Бир қулида, катта лаган арча хидли,

Қўй гўштидан иссиқ кабоб тадирли,

Иккинчи қулида эса тўрт шиша ароқ.

Меҳмонлар билан танишиб олай,

Ва биргаликда юз грам хам отай, -

Деди, лаганни ўртага қўийб,

Пиёлаларга қуйди тўлдириб.

Ичирди бизни у мажбур қилиб.

Бироз ўтиб яна бир мезбон.

Қовурилган балиқ, тўрт шиша ароқ,

Танишайлик, -дея кутариб келди.

Такрорланди қайта шу сахна.

Бироз ўтиб яна бир мезбон,

Бостирма жужа, тўрт шиша ароқ,

Ўзининг анча кайфи тароқ,

Танишайлик, -дея қуйди у ароқ.

Гуё-ки бунинг охири кўринмас эди,

Бу танишувлар асло тугамас эди.

Ёнимдаги дўстим Тоҳирхон, -деди,

Илтимос, биз ҳовлига чиқайлик,

Ҳамма билан бир юла танишайлик,

Агар ҳозир биз сиз билан танишсак,

Кегин хеч кимни биз таний олмаймиз.

Орқага йўлимизни ҳам топаолмаймиз.

Хўп, -деди кулиб, бу мезбон.

Чиқамиз, олдин биз танишайлик,

Кегин чиқиб катта даврага,

Танишамиз биз биргаликда.

Такрорланди яна шу сахна.

Нурмухаммадникига тўйга борсангиз,

Асло алоҳида ўйга кирмангиз.

Бирдан қушилиб катта даврага,

Ёппасига танишинг бир маротага.


ХОФИЗГА

“Тож Махал”-да, тўйда қушиқ кўйладинг,

Жуда, чиройли, нолалар қилдинг.

Мен маликни битта ўп, мен маликни битта ўп,

Мен ғарибни битта ўп, мен ғарибни битта ўп, -

Деган нолаларинг эзди қалбларни,

«Арабон» бозорининг аёлларини,

Туриб уларнинг қариб юзтаси,

Бажаришди дархол илтимосингни.


СОҒИНЧ…

Соғиниб тўраман мен улфатларимни,

Юсуфни, Камолни ҳамда Акбарни,

Сухбатини қумсаб ҳам Олимжонни,

Абдирасул акани, Ҳолмат жиянни,

Муҳиддинни ила ҳам Мусурмонни,

Ёнида бўлсам дейман Амад укамни.

Урнини телефон босмас дийдорни.

Дўстлар даврасида бўлган суҳбатни.

Икки йил яшаб азим Тошканда,

Чиқолмадик биз чеклов даврида.

Бўзиб ҳам бўлмас бу карантинни.

Иблислар яратган тожли вирусни,

Бир ягона йўлидир буни енгишни,

Ушлашимиз керак биз карантинни.

Қирк беш йил олдин яратиб уни,

Биринчи синовида тожли вирусни,

Ўлдирганди беш мудофа вазирни.

Уханьда утказиб сўнги синовни,

Касал қилди шунда бутун оламни.

Кўрсатиб Мажустдан батарлигини,

Атомдан юз карра дахшадлигини.

Қийн бўлар излаш уни яратгаларни,

Янада қийн топиш тарқатганларни,

Дуёда яшаб юрган бу иблисчаларни.

Тез орада енгармиз бу кунларни ҳам,

Дийдорда суҳбатни қилармиз хар дам.

18. 08. 2020йил.


НАБИРАМ ЭЛЁРГА

Сен мени тунғич набирам,

Биринчи ўринда юрагимда сан.

Хар ҳолатда меҳрибонимсан,

Ардоғим ва қувончимдирсан.

Барча орзуларим сенга аталган,

Тангри иродасила ижобат бўлган,

Кунларга мен етарман дерман.

Сен туғилмасдан, аянг тушида,

Уч руҳоний сени кўтариб келган,

Икки рухоний қолиб эшик олдида,

Бошларини улар эгиб туришган.

Бир рухоний сени кўтариб олиб,

Яланғоч чақалоқ ўғил болани,

Келиб оҳиста аянг ёнига,

Уч бормоғини қўйб қорнинга,

Тушакка сени ётқизиб кетган.

Туққиз ой ўтиб туғилганингдан,

Уч бармоқ изи бор сени қорнингда.

Сен бошқача, меҳринг узгача,

Дунё қарашинг, қалбинг бошқача.

Сенга тукин-сочин умр тилайман,

Юзга кириб соғлом бўл дейман.

Хақиқий инсонлар ёнингда бўлсин,

Дўстларингни барини тозадан берсин,

Тақдиринг маъноли, мазмунли бўлсин.

Ҳаётда икки киши бахт келтиради,

Бири садоқатли, хақиқий дўстинг,

Бири вафоли, доно умр юлдошинг.

Шуларни танлашга сен адашмагин.

Ҳаётингда камчилик асло кўрмагин,

Ҳамма орзуларинг ижобат бўлсин.

Кексайб, худо хохласа, ҳасса суяниб,

Мен сени чорласам, хар кўн соғиниб,

Лаббай бобожон, -десанг ёнимга келиб.

Кунларинг яхшиликда ўтсин ҳаётда,

Халқ назарида доим бўлиб хурматда,

Умринг ўтсин доимо одамийликда,

Омадингни берсин олимийликда.

Юртинга ёр бўлиб, халқинга қуёш,

Ота-онанга бўл доимо қувонч.


НАБИРАМ ШАХЗОДАГА

Хаёга, ибога сен кам бўлмагин,

Ва кам бўлмагин бахту-иқболга.

Илиму-зиёга ҳам зиёда бўлгин,

Тангри етказсин юксак камолга.

Доимо чирою-соғликда бўлгин,

Ўзбек кизларига хос эталон бўлгин.

Халқинг учун бўл бир ёрқин юлдуз,

Мехрда, ҳурматда бўл кечаю кудуз.

Аяжонинга бўлгин доим мехрибон,

Даданг қуёшинг, сўнмасин хеч он.

Шахзодам, мани қувноқ набирам, -

Оллоҳ шахзодаларча ҳаётни берсин,

Умрингни узоқ ва ёрқин қилсин,

Сен кутмаган бахтларни берсин.

Омад доимий ҳамроҳин бўлсин.


НАБИРАМ МИРЗОСУЛТОНГА

Кенжа бўлди, эрка бўлди дейдилар,

Эрка бўлган, қулоқсиздир дейдилар,

Лекин баъзи кежалар аксин қилдилар,

Ақил-доно, одобли ва ишчан бўлдилар,

Аҳлоқда, одобда, ўкишда аълочидирлар.

Онага ширин сўз ва меҳрибондирлар,

Отага ҳурматда ва ёрдамчидирлар.

Ёру-дўст танлашга адашмадилар,

Одамийликни қонун дедилар.

Ҳаётда йўлни чиройли танлаб,

Мақсадларни тўғри қўйдилар.

Хамма ишларингга омад тилайман,

Барча орзуларинг ушалсин дейман.

Ишонаман, хеч нарсадан, хеч қачон,

Хеч кимдан кам бўлмагайдирсан.


НАБИРАМ РАXШОНАГА

Қуёш нуридан, қуёш кизи сан,

Ўзбекларни қадимий исми қуйилган,

Момоларингни эслатиб юрган,

Милат ғурури хам сурури сан.

Ҳаётингда сен бахтли бўлгин,

Саломатликда доимо юргин,

Барча орзуларинг ижобат бўлсин,

Хурсанд қил бобонгни, олима бўлгин.

Бошингда бахту-иқбол тож ила юргин.


НАБИРАМ САФИЯХОНГА

Сен шух, қувноқ, бетиним қизсан,

Бунда аслида сен беайибсан,

Маймун йилида дунёга келган,

Оппоқ ойим-қувноқ ойим сан.

Ҳаётда доим бахор, байрам сан,

Олима бўлиб, кўз ойнак тоқиб,

Маъруза қилиб сени турганинг,

Кўз олдимга келади доим.

Дунёда қанча бахт бўлса,

Берсин бекам сенга худоим.


НАБИРАМ САИДАЗИМ МИРЗОГА

Сен мирзолар авлоди, буни унутма,

Хар жойда бўл оқил ва доно.

Камтарликка бўлгин намуна,

Кам сўзингда бўлсин кўп мано.

Халқингни хизматин қилиб,

Азиз бўлгин юртга доимо.

Ватанга бўлиб сен садоқатда.

Бобокалонлар рухларин шодлаб,

Хаётинг доимо, яшнасин гуллаб.

Умринг узоқ, мазмунли бўлсин,

Барча орзуларинг ижобат бўлсин.

Саидазим исмни сен оқлаб юргин,

Юртга, халққа севимли бўлгин.

Ватан сендан кўп фойда кўрсин,

Халқинг сендан барака топсин.

Одобинг, ахлоқинг юқори бўлсин,

Сени хар ишингда, тутган йўлингда,

Бобокалонлар рухлари доим қулласин.

Бир жойда, бир дам бўлиб кетганингда,

Халқ учун шу жой муқаддас бўлсин.


НАБИРАМ ХАЗРАТАЛИ МИРЗОГА

Бобожоним дейман мен сизни,

Бобокалонларни қуйб исмини.

Доимо оқлаб сиз юринг уни,

Шод этиб Аждодлар рухларини.

Тангри панохида асрасин сизни,

Хар жойда, вақтда, холатда.

Доим қуллаб хар ишингизла,

Тангри асрасин ўз паноҳида.

Икки ёшда харфни таниб,

Тўрт ёшда ўқиб кетдингиз,

Беш ёшда шахмат ўрганиб,

Кампютерни юта олдингиз.

Тўрт ёшда одамлар сизни,

Тутишингиздан ўзингизни,

Аристократ, – деб айтишар эди.

Бўлинг хар жойда, хар вақт,

Хар сохада доим биринчиларда.

Бобожоним қувончимдирсиз,

Юрагимни малҳамидирсиз,

Кўзларим нури, қуватимдирсиз,

Кексайганда таянчимдирсиз.

Юрт учун доим керакли бўлинг,

Хазрати ҳалқнинг корида юринг.


НАБИРАМ АРДАШЕР МИРЗОГА

Ардашер деб қўйилган исмингиз сизни,

Эзгу ҳокимият, мурувватни, имон, этиқот,

Адолат, хақиқат, тўғрилик таянчи шерни.

Истардимки шу даражада етишингизни,

Шуларни атрофдан талаб қилишингизни,

Генерал бўлиб, адолатни ва хақиқатни,

Доимо халқ учун ушлаб туришингизни.

Хоҳлардим шу кунларни мен кўришимни.

***


ФАРҲОД МАХКАМОВИЧГА

Дейдилар ака –укани яратиш ота онадан.

Хақийқий дўстларни эса фақат оллоҳдан.

Умримизнинг бизни баҳор фаслида,

Таништирди тангри бир юмуш устида.

Шундан буён бўлдик яхши дўстлардан.

Ҳаётий баҳорнинг ёмғир, жала, дулидан,

Гумбурлаган қалдироғу, чақмоқларидан,

Мамнун эдик бир биримизга соябонликдан.

Фарзандларимиз учун югурдик елдек,

Хурсандмиз бугун камолга етганларидан,

Ва бизни ниятларимз ҳаётда ушаганидан.

Ҳаётимиз ёзида ҳам биз бирга бўлдик,

Жазирама иссиқлардан кумакда турдик,

Йўлимиздаги тошларни биз бирга сурдик.

Умримиз яримида, ҳаёт кузи эшик қоқанда,

Болаларимиз таёр бўлишди бобо бўлмоққа.

Ҳаётимизнинг қиши ҳам бизни кўтмоқда,

Набира, эваралар кулгуси, қувончи билан.

Қалблардек қорлари оқ ва поклиги билан,

Бахтли умригиз хеч кам бўлмасин юздан,

Фарход Махкамович, қолган сўз сиздан…


***

ХАМЗА ХАКИМОВИЧГА

Кўп йиллар бўлди бизни дўстлигимизга,

Эслайолмадим не сабаб бўлганди шунда?

Балки қиш, ё баҳор, аммо қуёшли кунда,

Келишганмиз биз ака ука бўлишга шунда.

Акалик бурчимни истадим оқлаб юришга,

Қувонардим хар бир сизнинг ютуғингизга,

Доим инсонийликда эталон бўлганингизга.

Неча йиллар хар ҳил кунни бирга ўтказдик,

Бир биримизга яхшиликда хар доим бўлдик.

Ака укалардан зиёд ўз аро боғланиб қолдик,

Мехру оқибатда, эътиборда, хўрматда бўлдик.

Кўп яхши кунларда, насиб, бирга бўлайлик,

Юзга кириб, яхши кўнларни бирга курайлик.


ХУРШИД ФОЗИЛОВГА

Қўлингизга наштарни берган кунимда,

Кўнглимда ёруғлик сездим шу дамда,

Жарроҳликнинг энг ўткир асбобини,

Кўриб пок қалб, тоза қўл ушлаганида.

Фарзандларимга қилган дуоларимни,

Сизга ҳам бахшида қилдим ўшанда.

Халқ ҳурмати меҳрида бўлиб доимо,

Сиз одамийликда андоза бўлиб,

Ота бобонгиздек эзозда бўлиб,

Тангри қўллаган бандаси бўлинг.

Кучли олим ва йўлбошчи бўлиб,

Ҳазрати халқнинг корида юринг.


УКАХОНИМ ҒИЁСГА

Кўп мехнат қилдингиз сиз бу дуёда,

Мухтожлик ҳам куриб, юриб пиёда.

Бўлиб андоза доимо одамийликда,

Тушдингиз тангрининг эътиборига.

Инсонийлик синовидан ўтаолдингиз.

Оллох чироғ ёритди йўлларнингизга,

Етди эзгу ишларни қилганларингиз.

Қишлоғингиз халқига газ ўтказдингиз,

Қудуқлар қоқтириб сув чиқардингиз.

Ўз суякларингизни ҳурлатмадингиз,

Қариндошларга иш жой яратиб,

Қўшниларга уй ҳам қуридингиз,

Барча дўстларга содоқат қилиб,

Одамийликни баланд тутдингиз.

Эзгу ишларингизни ўзи қулласин,

Қариндошларга доимо қуёшдек бўлинг.

Ғиёс деган исмингизни сиз оқлаб юринг.

Юзга киргинг! Шунда ҳам ёнимга туринг.



(фото из личного архива)




(фото из личного архива)


ЙЎЛОВЧИЛАР

Кифтиобдан Насаф томонга,

Такси жўнарди йўловчи олиб.

Ўтирди оқ соққол ота, олдинга,

Уч йигит жойлашиб орқа ўринга.

Жунадилар улар сухбатни қилиб.

Насафдаги набирамни соғиниб,

Йўлга чиқдим, кўрайин бориб, -

Деди, орқа томон ота ўгирилиб.

Ёшингиз нечада? -дея йигит сўради.

Саксонда, худо хохласа, -отахон деди.

Ўзингчи уғлим, ёшинг нечада,

Не юмуш билан, чиқдинг Насафга?

Йигирма бешда, кетаяпман мажлисга,

Доим юборишади, бошлиқ ўрнига,

Ўзим мухандис ман, бир корхонада,

Мажлисга боручи ўринбосар сан-,

Деб, кулишади доим устимдан, -

Деди йигит уф тортганича.

Роса сухбат қилишиб йўлда,

Манзилни улар яқин қилишди.

Орадан беш йил ғизиллаб ўтди.

Яна шу такси, шу йўналишда,

Ўша ота, ўша йигит яна шу йўлда,

Бу гал кадирдонларча қучоқлашилди.

Бобо набираларни кўришга,

Йигит эса бошлик ўрнига,

Кетаяпти катта мажлисга.

Ота қаранг беш йил ўтибди,

Сиз саксон бешда, мен эса ўттизда,

Йиллар утишини қаранг тезликда, -

Деди йигит қараб отага.

Йўқ, энди мен етмиш бешда, -

Жавоб қилди ота йигитга.

Қарасам саксондан кегин,

Дармон, қувват камайган,

Қўркдим мен ўтишга ундан,

Орқага қайтим хар йил, бир ёшдан,

Ўзимни асрадим мен қариликдан,

Беш йилга беш ёш ёшардим, -

Деди ота қувноқ оҳангда.

Сиз хам ўзингизни соғлигингизга,

Этибор қилинг хар кунингизда,

Амал қилинг соғлом турмушга,

Харакат қилинг қувноқ бўлишга,

Таслим бўлманг сиз қариликга.

Сухбатда манзилни яқин қилдилар,

Отадан кўп хаётий сабоқ олдилар.



(фото из личного архива)


ЁНИДА БЎЛГИН ОТА ОНАНГНИ

Ширин болаларинг сени банд қилганларида,

Севикли аёлинг ҳам меҳрини тўкиб сочганда,

Оила ташвишлари бошингдан ошиб тушганда,

Ота Онангни бир дам ёнида, хар кунда бўлгин.

Бугун ажинли, териси куриган, мехнатдан толган,

Қулларини силаб, истагин сўраб, қучоқлаб ўпгин.

Улардек меҳрибон ва ғамхўр бўлолмас хеч ким.

Мансабни ташвиши, парвоналар кўп бўлганида,

Хар ҳил дўстларинг атрофингда хўп кўпайганда,

Маишатлар зўри хар бурчакда кутиб турганда,

Ота Онангни бир дам ёнида, хар кунда бўлгин.

Борларингизга шукур дегинда, бағринга олгин.

Оқ сочлари, ажинли юзларидан силагин, ўпгин,

Шунда ёшаргандек улар, сен эътибор бергин,

Кўнгиллари шод бўлганини шу дамда кўргин.

Уларга узоқ умр тилаб, доимо ибодат қилгин.

Ота онангни бир дам ёнида, хар кунда бўлгин.

Танишлар кўп булиб хар жойда ураб юрганда,

Давлатинг кўпайб ташвишларинг роса ошганда,

Ёки мухтожлик кеча кундуз банд қилганида,

Ота Онангни ёнида бир дам, хар кунда бўлгин.

Хидларидан туйб туйб, қучоқлаб қўйгин.

Мехринг билан умрларин сен узайтиргин.

Бу кунга етганинг сабаби отанг дуоси,

Бахту иқболинг, соғлигинг онанг дуоси.

Кеча кундуз нигоҳлари сени йўлингда,

Термилиб остонага, кутиб турганда,

Ота Онангни ёнида бир дам, хар куни бўлгин.

Уларни қучиб ўпгин, узоқ умр шунда тилагин.

Бузрикворинг ва волиданг учун ибодат қилгин,

Хеч ким бағишламас улардек сенга ўз умрин,

Ота Онангни бир дам ёнида, хар кунда бўлгин.

Энг бахтли болалар, бобо, буви меҳрига туйган,

Улар тарбиялаган ва улардан кўп ўгитлар олган,

Набиралар юксак камолга етиб, хурмат топишган.

Фарзандларим бахти дея, уларни доим асрагин.

Кетсалар ҳам ташлаб улар бир кун дунёни,

Руҳлари қуриқлар доимо юксакдан сени.

Оила азоларинг, бутун авлодинга уларни,

Сезасан раҳнамо-мададкор бўлганларини.

Хабар ол, тоза тут, хар вақт улар қабрини.

Дуолар ўқигин, шод этгин, улар рухини.

Ота Онанга, хар кунда қил ибодатингни.

Улардек мехрибон, ғамхўр бўлмаганини,

Кўрдингку ўз хаётингда сен исботини.




(фото из личного архива)


ДАДАЖОНИМ

Дадам чин дунёга кетиб қолдилар,

Рухлари осмонга учиб кетдилар,

Танлари қўйилди ерни қаърига,

Дадажоним бизни ташлаб кетдилар.

Камтарин, ҳимматли, доно эдингиз,

Қариндошларга ҳам мехр бердингиз,

Халққа доим ғамхўр бўлдингиз,

Дадажоним бизни ташлаб кетдингиз.

Шу кўн қулади суянган тоғим,

Хамда сўнди шунда Қуёшим.

Мени кутармай толди оёғим,

Дадам бу дунёдан утиб кетдилар.

Дуолари мени қувватим бўлган,

Йўлларимни доим ёритиб турган ,

Ишларимга хам куч бағишлабган,

Дадажоним бизни ташлаб кетдилар.

Гўё уймиздаги бор фаришталар,

Отам рухи билан учиб кетдилар,

Чўл каби хувулаб қолди уйимиз,

Дадажоним бизни ташлаб кетдилар.

Ховлида дарахтлар шохини эгди,

Ранги хиралашиб гуллар сўлиди,




(фото из личного архива)


Токларни тонгда барги тўкилди,

Дадам бизни ташлаб кетдилар.

Ёмғир ҳам ёғди секин томчилаб,

Табиат хам гуё берганди йиғлаб,

Ерни ёпганди барг-хазон коплаб,

Дадам бизларни ташлаб кетдилар.

Жаннатий одам бўлиб яшаб ўтдингиз,

Шохистаю-жаннатда бўлсин жоингиз,

Гуллар кўрпа бўлиб ёпсин устингиз.

Аждодларингизга бориб қўшилиб,

Мирзолар билан яна бир бўлиб,

Абадий дунёга ўтиб кетдингиз.

Дадажон, бизни ташлаб кедингиз…

10.11.97.

УСМОН ЧИНОЗГА

Хайдар Дамин, Умон Чиноз биргаликда,

Қаршида баъзан ош устида суҳбат қилардик.

Иванов, Гдлян келишди Туркманистога,

Усмон Чиноз хам кетди қўшни томонга,

Пахта иши у ерда ҳам ёнаётганди.

Шу сабаб халқ тин-тув қилинаётганди.

Қайтиб келиб деди, -Ҳайратланасан,

Кимни сўроқ қилсанг қоил қоласан,

Нени дерсен? Мен қилдим, -дейди сўроқда.

Ишлар ёпилди бир неча кунда.

Кегин Усмон Чиноз Бухоро кетди,

Жуда афсус надомат ила у қайитди.

Бирини сўроқ қилсанг, эллигин сотар,

Битта мен эмас, бўлар хам деяр.

Шу тариқа Бухорода ишлар чўзилди,

Усмон Чинозни сочлари оқариб қайтди.


ЖИЯНЛАРИМ МИРЗО ДИЛШОД

ВА МИРЗО АДҲАМ ХОЖИГА

Бўнчалар ўхшаган сизлар боболаринга.

Юзларинг, қарашларинг ўхшар дадамга.

Мехру оқибатларингиз қариндошларга,

Доим бўлиб покликда ва одамийлигда,

Ўхшаб турарсизлар сиз боболарингга.

Сизларни кўрганда ман узоқ темилиб,

Дадамни кўргандай қоламан боқиб,

Яшаябдилар деб отам жиянларимда.

Ниятларингизга тангри сизни етказиб,

Ҳаётингиз хар куни тўлиб шодликда,

Баҳтли, омадли бўлиб ўтсин соғликда.

Бобонгиз юксакдан сизларни кўриб,

Турсинлар мададкор рахнамо бўлиб.


САТТОР РАХМАТГА

Интернатура ўтгани келдинг,

Тоза, озода, камтарин эдинг,

Сухбатда кўринди сен донолигинг.

Намаён бўлди савод -билиминг.

Дедим, -Албатта ажойиб врач бўласан,

Лекин сенга Тангри бир хислат берган,

Яхши бошлиқ, доно рахбар бўласан.

Икки йил ўтди, сен рахбар бўлдинг,

Бир неча йил ўтиб олий мажлисга,

Халқ хоҳиши билан депутат бўлдинг,

Яна шу тариқа қайта сайландинг.

Сенга бу хислат насилдан ўтган,

Тангри ҳам кўнглинга солган.

Хар доим соғу-саломат бўлгин,

Хазрати халқнинг хизматин қилгин.

Қайда кўрсанг мени туриб келасан,

Қучоқ очиб кулиб салом берасан,

Қўлимга наштар бериб жарроҳликни,

Ҳамда ҳаётий одамийликни,

Ўргатган, мени азиз устозим дейсан.


ҒАФУР КАРИМОВГА

Келдик қариб Қаршидан бирга,

Ота юртимизга Шахрисабизга.

Аждодлар рухларин шод қилиб,

Ҳизмат қилай, – деб уз элимизга.

Келиб милий банкни очдингиз,

Намунали бошқардингиз сиз.

Одоб, аҳлоқ ва одамийликда,

Сиз бўлдингиз доим юксакда.

Чорак асир банкни бошқариб,

Юриш-туришда ва муомилада,

Сокин бўлиб хар бир холатда,

Адолат билан иш юритдингиз.

Куринди сизни асл наслингиз.

Инсонларга бўлган этиборингиз,

Дўстларга қилган садоқатингиз,

Қариндошларга сочган меҳрингиз,

Кўринарди сизни донолигингиз.

Нафақага чиқдим деб ўйламангиз,

Ёнингизда доим барча дўстингиз,

Давралар турида сизни жойингиз.

Яхши фарзандларни отажонисиз,

Ширин набиралар бобожонисиз.

Сизга юз ўттиз йил умр тилайин,

Шунда ёнингизда анча кексайиб,

Азиз биродарим, -деб мен турайин.


УСМОН ЮСУФГА

Улгуржи савдо вазири эдинг,

Бир дам бўлдим мен қабулингда,

Хонангдан чиқиб кузатганингда,

Эшигингни очдинг, йўлакда,

Рус онахон полни юварди,

Простите матушка, можно пройти, -

Дединг юмшоққина фаррош онага.

Извените Усман Юсупович, -дея йўл берди.

Кўп нарса боғлик асли насилга,

Асл насил инсонларга бўлар хурматда.

Келди бобонг, отанг кўзим олдига.

Гувоҳман уларнинг донолигига.

Нурлар ёқғсин улар қабрига.

Кўп мазмунли хаёт тилайман,

Азиз дўстим Усмон Юсуфга.


ЙЎЛДОШ ҚАРАЕВГА

Вилоят махаллий саноатни бошқариб,

Кейин бошқариш академиясини тугатиб,

Олимлар қаторига сиз қўшилдингиз.

Призидент апаратида кўп йиллар ишлаб,

Вилояоятга, азиз юртга, қайтиб келдингиз.

Шахрингизга хоким бўлдингиз,

Қаерда бўлманг, қай лавозимда,

Тозалик билан ишлаб юрдингиз.

Охирини берсин дейдипар,

Бахтли кексалик насиб айласин,

Ёнингизда бўлсин дўст-биродарлар,

Қувонч билан ўтсин хар азиз кунлар.

Йўлдош деган исимни оқлай олдингиз,

Халқ олдида доим ёруқ сизни юзингиз.

Ҳамиша юқори бўлган ҳам обруйингиз,

Насафни асл ўғиларидан бўлиб қолдингиз.


АТАМБАЕВГА

Призиденлигинг сўнги ойида,

“Мир” каналидан мурожат қилдинг,

Ўз қирғиз халқиндан шу кунда,

Олдингилар ва ўзинг учун узр сўрадинг.

Тўхтаган завод ва фабрика ишчиларидан,

Ишсиз қолган собиқ колхозчилардан,

Россияда иш қидириб ва ишлаб юрган,

Бир ярим миллион ватандошлардан.

Кўрсатдинг сен одамийлигингни,

Куйдирмадинг ўз охиратингни.

Яхшиларни доим бўлар душмани,

Излагувчи орқасидан хатоларини.

Халқинг билади сени қадрингни,

Унинг дуоси доим оқлайди сени.


ХУРРАМ ҚОБУЛОВНИ ЭСЛАБ

Ўттиз йил вилоят қурулиш банкини,

Намунавий қилиб бошқардингиз сиз.

Хар жойда, хар вақтда одамийликни,

Баланд ушладингиз, рамзи бўлдингиз.

Сизни хурмат киларди ходимларингиз,

Вилоятда эҳтиромда доим бўлдингиз.

Дўстларга садоқатли дўст ҳам эдингиз,

Тўғри сўзли, камтарин, инсон эдингиз.

Баландир вилоятда ҳамон қадрингиз,

Одамийликка хам тенгсиз қолдингиз,

Ёрқин қуёш бўлиб яшаб ўтдингиз.

Вилоятда кўп савоб ишлар қилдингиз,

Кўп тортишиб ушанда, Кифтиоб халқига,

Тўрт қаватли касалхона сиз қурдирдингиз.

Илтимосимизни бизни рад қилмадингиз,

Кеш болалар касалхонасида, қийн вақтда,

Катта бўлим қуриб бердингиз.

Ёнингизда туриб шу дамда,

Гувоҳ бўлдим бу тортишувларга.

Ўн ёш кичик бўлсамда, ака деб менга,

Сўзлардингиз доим бўлиб хурматда.

Обод бўлсин акам оҳиратингиз,

Шохистаю жаннатда бўлсин жойингиз,

Гулга, нурга тўлсин қабрингиз.

Сиздек инсон юз йилга битта келади,

Юртига пок хизмат қилиб кетади.


АБДУЛЛО ЭЛМУРОДОВНИ ЭСЛАБ

Яхши инсон эдингиз, кучли шифокор,

Ҳофизлар, врачлар деяр устозим у ЛОР.

Яшадингиз одамийликни юқори тутиб,

Дўстларга сиз садоқат, эхтиром қилиб,

Инсонларга доим мехр улашиб.

Давралар тўрида жойингиз бўлиб,

Дўстлар сухбатини роса қиздириб,

Даврага бошчилик хар ерда қилиб,

Бошқарар эдингиз мақомлар айтиб.

Паст инсонлар бор бу дуёда,

Бир бачча ҳурди, бир куни сизга,

Гўё кучукча ҳурарди шерга.

Таъсавур қилинг, шер хайрон итга,

Ит эса ҳурарди тинмайн шерга.

Мен чидай олмадим, дея бу итга, -

Бир кун ўзингни бу тутишинга,

Пичоқ солиб кимдир қорнинга,

Етказади сенинг бўғзинга.

Кўзига ёш олиб шунда бу бачча,

Қолди сизни қучоқлаганча.

Тўрани отасини жаннозасидан,

Чиқаётган эдик, олдинда сиз,

Сиздан кегин борарди бачча,

Орқадан мен юрдим изма-из.

Қўлимдан торти бир кимса,

Деди, -сизга бир илтимосим бор,

Бажарсангиз сизга айтаман.

Дедим, -агар қўлимдан келса.

Қўлдан келади гар ҳоҳиш бўлса,

Сўз беринг, буни бўлар бажарса.

Ҳўп, -дедим турган бу одамларга.

Шу ит билан юрманг маракаларга,

Бу одам пастдир халқ назарида, -

Дея, мени қучоқлаб олди.

Дедим, -Сўзлар аталган қайси бирига?

Деди, -Олдинги одамга гап йўқ аслида,

У олтин одам, иккинчиси бўлмағур бачча.

Одамийлик йўқдир унда хатто заррача.

Шу билан кўринманг элнинг кўзига.

Тўхтатилди у билан юриш,

Чиқардик у сиз маракаларга,

Халкимга беминнат хизматни қилдик,

Яхши ном олдик, хурмат хам топдик,


ТОЖИДДИН МУРОДОВГА

Саксонинчи йиллар эди, ўтган асирда.

Қашқадарьё булбули деярдик сизни,

Соғиниб турардик сиздек ҳофизни,

Сизни ҳуш навою ҳуш овозингизни.

Сиз учун балки, ёзган Фузулий,

“Ғамзасин сев” деб атаб ғазални.

Неча хафизлар айтишган уни,

Сиз ўзгача очдингиз гўзаллигини.

Уйда, тўйда, йўлда, хатто хавода,

Ўн соатлаб жаррохлик амалиётида,

Қўшиқларингизни ёзиб тасмада,

Хар куни деярли биз эшитамиз,

Маносин тинглаб хузур қиламиз.

Дунё ташвишларин бир дам унитиб,

Наволар эшитиб рохатланамиз.

Қалбга оромдир қўшиқларингиз,

Улардан ўзингизга хайкал қўйдингиз.

Ҳаётда одамийлик рамзи бўлдингиз,

Қўшиққа чирой қушар тозалигингиз,

Хамда инсоний камтарлигингиз.

Шарофддин қўшиқ куйласа,

Кўрамиз сизни сиймоингизни.

Жаннатда бўлсин сизни жойнгиз,

Ҳамда обод бўлсин охиратингиз.


СИРOЖХОН ДЎСТИМНИ ЭСЛАБ

Қаршида ортирган дўстим сиз бўлиб,

Ҳаётда инсонийликка андоза бўлиб,

Одоб, хулқ-ахлоққа намуна бўлиб,

Виждон ва иймонни қалбга тугиб,

Чиройли ҳаётни яшаб ўтдингиз.

Хақиқий дўстликни сизда биз кўрдик,

Садоқат ва қадирни қийматин билдик,

Қирқ киши бир майзни бахам кўришни,

Маносини қуллашни сиздан ўргандик.

Яхши- ёмон кунида инсон ёнида,

Одамийлигни тутдингиз гувохи булдик.

Сизга муҳайё зди истаганингиз,

Якка ўғил эдингиз, эрка ўстингиз,

Аммо инсонийлик наслийдир асли,

Сиз буни хаётда исбод қилдингиз.

Шохистаю-жаннатда бўлсин жоингиз,

Обод бўлсин сизнинг оҳиратингиз.

Биз қалбимизда бўлиб сиз доим,

Эслаб юрамиз билсангиз дўстим.

Дўст, -деб аташга лойиқ бўлдингиз,

Хақийқий, тоза, сиз инсон эдингиз.


ДАДАЖОН ҚАЛАМБОЕВНИ ЭСЛАБ

Туркистондан келиб, Тошкентда ўқиб,

Шаҳрисабзлик қизни севиб, ўйланиб,

Олдин ишладингиз ота юртида,

Ҳам яшадингиз азим Тошкентда.

Кегин Китобга келган эдингиз.

Асли шу ерда экан рисқингиз.

Халқга кўп мехр кўрсатиб,

Ва улардан кўп мехр кўриб,

Кифтиоб ва Кешда дўстлар ортириб,

Дадажон, -деган халқни ҳурматин қилиб,

Яшадингиз инсонларга қадирдон бўлиб.

Очиқ кўнгиллик ва одамийлик,

Сизни хеч қачон тарк этмас эди.

Фожиали ўлим хаётдан олди.

Жанозага минглаб одам йиғилди,

Она, Туркистондан боламлаб келди, -

“Келин, уғлимнинг қалби сеники эди,

Мен сизларга баҳт тилагандим,

Узоқ юртларга кетди, рози бўлгандим,

Омонат рухи тангрининг мулки,

Танаси, қизим, асли меники,

Бу жисимни, мен яратганман.

Энди ўзим билан олиб кетаман,

Дадасининг ёнига дафн қиламан.

Кифтиоб халқи, сўрайман сиздан,

Рози бўлингизни мени ўғлимдан,

Берган меҳрингиз, ардоғингиздан,

Бахам курган нон тузингиздан”, -

Дея, олиб кетди она ўз боласини,

Юрагидан яралган бир парчасини.

Охиратинг обод, жойнг бўлсин жаннатда,

Қадирли дўст бўлиб қолдинг қалбимда.


***

(Абу Хайит ибн Қурбон ибн Абдирасул ал Ҳилолий)

ХОТИРАСИГА

Кучли жаррох, яхши инсон эдингиз,

Одамийликни дойм юксак тутдингиз,

Туққиз юз қирқ ўринли касалхонада,

Ҳамма жарроҳларга устоз бўлдингиз.

Хар бир ишда доим қўйиб юксакда,

Адолат ва ҳақиқатни қўллар эдингиз.

Доимо жарроҳликни нозиклигини,

Хар бир шогиртга уқдирардингиз.

Қилични бир қулига қаламни бериб,

Иккичисига ўткир наштар тутқазиб,

Устозлик қилардингиз ёнида тўриб.

Сиз бошқарган бўлим бошқача эди,

Ҳодимлар бири бирига меҳрли эди,

Хурмат-иззат орада юқори бўлиб,

Хар ишда турдингиз намуна қилиб.

Бошқардингиз уни чиройли қилиб.

Момоҳол, Тўлқинни қулидан тутиб,

Жарроҳлик йўлида сиз бошчи бўлиб,

Тарбия қилдингиз устозлик қилиб.

Одамийликни ҳам талаб қилдингиз.

Жарроҳлик Маликаси ман деб учиб юрганни,

Ерга қўндирардингиз жуда чиройли.

Неча бор доцентга хам сабоқ бердингиз.

Жуда мазмунли, ёрқин хаёт яшаб ўтдингиз,

Кўзингиз тўқ, бағрингиз кенг инсон эдингиз.

Шоҳистаю-жаннатда бўлсин жойингиз,

Беадат ободда бўлсин охиратингиз,

Ал Ҳилолий, менга ҳам устоз эдингиз.


НЕЪМАТ РАИМОВ ХОТИРАСИГА

Бу замонда кам экан тоза инсонлар,

Балки юз йилда улар битта туғилар,

(фото из личного архива)


Фидойи, одамийлиги юксак бўлганлар,

Ўз бурчини намунали оқлаб юрганлар.

Улар кетганида дунё буш бўлиб қолар,

Кўп йиллар бу одамни ўрни билинар.

Неъматхон шулардан сен бири эдинг.

Умрингни, билимингни сен аямадинг,

Халқ учун тангрини неъмати бўлдинг.

Беморларга ўзингни бахшида қилдинг,

Ва элнинг хурматида доимо бўлдинг.

Сунги кунинг кўзим олдида менинг,

Эрталаб, -Юрагим безовта, -дединг,

Аммо беморлар учун югириб елдинг.

Ҳамма ишларингни шу кун бажариб,

Йқилдинг йўлда бўлимдан чиқиб,

Одил билан югурдик сени олдинга,

Э тангрим, тўхтаган эди юрагинг.

Сунъий нафас, адреналин юракка,

Интубация, массаж юракка,

Керакли дорилар томиринга,

Рухингни танинга қайтаролмадик.

Сен ёруқ оламни тарк этган эдинг.

Даргоҳни файзсиз қолдирган эдинг.

Бутун касалхона йиғлади шу кун,

Гуё Кеш бўйлаб келди қора тун,

Йиғлади эшитиб ахли Кеш шу кун.

Қадринг баланд эди э биродарим,

Халқинг йиғлади дея, -Духтирим.

На илож, жойнг бўлсин жаннатда,

Охиратинг сени бўлсин оботда.

Қолган умрингни берсин болаларинга,

Улар етишсин юксак бахтга, камолга.



(фото из личного архива)


Ўғлинг Фарход давомчинг сени,

Оқлаб юрсин сени номингни.

Унда бор одамийлик, инсонлик мехри,

Сендаги нурлиликдан бор унда сехри.

Уни кўрганда бўламан кўргандек сени,

Сухбатда кўраман донолигини.

Қалбимизда қолдинг доимо бизни.

Неъмат Раимов, асли тангрини,

Халқ учун яратган эдинг неъмати.

НАСЛИДА БУЛҒАЙ

Саксон туртинчи йил, “Ун олтинчида”,

Малака оширишга мен борган эдим,

Қаердан келганимни айтган захотим,

Мараз юртидан, -деган сўзни эшитдим.

Айтиб берганларида ҳайратда қолдим.

Насафга қайтиб, Қўлуқчи қишлоқдан,

Танишимни кўрдим ва қишлоқдошидан,

Маразни сўраб, қилиғини сўзлаганимдан,

Қорнини ушлаб анча кулди ха ха халаб.

Насл сўрарканда, -деди бўлиб дарғазаб.

Жанжалчи, -падаринга лаънат деб сўкинарди,

Асли ўзи ку, ва падари хам лаънати эди.

Урушдан қочиб отаси қишлоқда райс бўлганди,

Кечаси аёлларникига яланғоч ҳолда девор ошарди,

Билар экан нокаст, шунда итларни хурмаслигини.

Эртаси юзлари кўкариб, тиржайб кегин юрарди.

Гўё кеча хеч нарса бўлмагандек ўзин тутарди.

Катталарни этигин ювиб, ўзини пок кўрсатарди.

Рост экан, не бўлса, асли наслида бўлғай дегани.

05. 09. 1984йил.


МАНГУ АЪМОЛ

(АБДУЛЛА ЭЛМУРОДОВ ХОТИРАСИГА)

Комил инсон эдингиз, собит шифокор,

Минглаб беморларга бўлдингиз малҳам

Ҳамкасблар атарди устоди ул ЛОР

Бағрингизга сиғарди бу кўхна олам.

Давраларда бўлиб улфати жонон,

Соҳир овоз ила яйраса қўшиқ.

Боғда булбуллар ҳам тин олиб шу он,

Наволар сеҳрига бўларди ошиқ.

Яшадингиз гўёки шовуллаган боғ,

Одамларга ҳовучлаб меҳр тутдингиз.

Кийган оқ халатга ҳеч туширмай доғ.

Қасамёдга содиқ бўлиб кетдингиз.

Асли умр шундай ўтар, ўтар шунақа,

Сиздан мерос қолди яхшилик фақат.

Яратганга илтижом, Абдулла ака,

Сўнги маконингиз айласин жаннат!


ШОХ ВА ЭТИКДУЗ

(ривоят)

Қадимда подшо топшириб бандалигини,

Қил кўприк устида ўтказди ўттиз йилини.

Юқорида Жаннат боғи, пастда Дўзах оташи,

Кутиб турарди у Тангрини сўроқларини.

Юз ёшида этикдўз топшириб омонатни,

Бир зумда забт қилди у қил кўприкни,

Орқасидан эргаштириб ўз подшосини.

Тўрт минг тўрт юз қирқ тўрта зинадан,

Чиқиш керак, кўрмоқ учун Тангрини.

Унг томондан Амир чиқмоқ истади,

Чапда этикдўз зинага оёғин қўйди.

Амир олдиндан юрмоқчи бўлди,

Этикдўздан олдинга ўтаолмади.

Фақат уни орқасидан юраоларди.

Тангрини чап томонида тўрар эди,

Амир онаси ва ўнинг юзта аждоди.

Она юзи истиробда, сочи тўзиган,

“Азобда ман, сен шох бўлган кундан,

Бигизлар санчилар хар томонимдан,

Халқни рисқин қийб, азоб берганларингдан.

Нопок ишингдан, одамлар қийналганидан,

Халқни норози қилиб, иш тутганингдан,

Пушаймондаман сени туққанларимдан,”

–Дея шох онаси йғлаб нолиш қиларкан.

Унг томонда турар этикдўзни юзта аждоди,

Уртада ўнинг онаси ойдек порлаб турарди.

“Халққа қилган яхшилигинг, берган меҳринга,

Жаннат нурлари ёғилиб турди бизларга.

Барака топ болам, -дер она, -шукур боринга.”

Икки оламни тўлдирарди у шукуроналарга.

Этикдўз орқасидан чиқди шох тангри олдига.

Деди, -Шох эдим ку, нега кийналдим чиқишга?

“Гуноҳларинг оғирлик қилди сен юришинга,

Тахтни атагандим мен асли бошқа инсонга.

Нопок йўллар билан сен эгаллаб тахтни,

Кўп азобладинг ва хор қилдинг халқни,

Мен ардоқлаб яратганим, инсонларимни.

Даврингда адолат, хақиқат, фан хам қулади,

Мехнаткашнинг имконлари, рисқи камайди,

Халқинг Ватанни ташлаб нон излаб кетди.

Сен қилмаган яхшиликни этикдўз қилди,

Халқига мехр улашди, ғамҳўрли бўлди.

Шох бўлганда бу давлатни юксак қиларди,

Халқи дунёда ҳам бой, ҳам бахтли яшарди.

Этикдўзни аждодлари билан жаннат тўрига,

Шохни отаман, -деди тангри, -дўзах қаърига.

ИККИ МАМЛАКАТ

(ривоят)

Икки давлат турар бўлиб ёнма-ён,

Бирида осоишталик доим намоён,

Иккинчисида хар кун бўлар ғалаён.

Иккинчи давлатни қироли чорлаб ўғлини,

Деди, – Сен бориб қўшни давлатни,

Тинчлик ва юксаклигини билгин сирини.

Чарчадим, топширай мен сенга тахтни.

Йўл олди Шахзода қўшни давлатга,

Қурди ҳамма банд ўз ишларида.

Бири ишлар боғда, бири далада,

Бири қурилишда, бунёд қилишда,

Бири бандир доим фанга, илимга.

Кўзи тушмади уни ишсиз одамга.

Ҳалқ яшарди тўкин ҳам осоишда.

Саройни қидирди, шахар ичида,

Қирол яшар халқ билан бирга.

Омоч билан ишлар эди далада.

“Сен бориб меҳмон бўлгин уймда,

Эртага ёмғир, улгурай буғдой экишга,”-

Деди қирол қараб келган меҳмонга.

Тунда келган сабабини айти қиролга.

Эртасида ёмғир, улар миниб фойтунга,

Киришди қиролликни хар бурчагига.

Бутун ҳалқ банд эди хар ҳил ишларда.

Бир ой юриб қайтишди қиролникига.

Шахзода деди қараб Қиролга, -

“Бундай ҳаётнинг сири нимада?”

Қирол етаклади уни катта гулзорга.

Эътиборини қаратди ўскан гуларга,

Бошқаларга соя солиб турганларига.

Қирқиб тенг қилди бошқа гулларга.

“Тушунмадим буни?”– деди Шахзода.

“Халқ ичидан бошқа ворис изласин,”-

Деди қирол Шахзодага ўз жавобида.


НЕГА?

Неча йилдан буён таълим оламиз,

Хар куни хаётдан сабоқ оламиз,

Бу дунёни ҳолидан хабардорхаммиз,

Нега туғри йўлдан чиқиб турамиз.

Ота – боболар яратган равшан хаётни,

Нега бизлар бугун хира қилурмиз.

Унутдик муалимни улуғлигини,

Шифокорга бўлган ҳурматимизни,

Олимларни чиқаздик биз эътибордан,

Эхтиромни аядик биз донолардан.

Хар нарсани ва қадамни пулга ўлчадик,

Бебахо хаётни хам нархини қўйдик,

Захматкаш дехқонни қадрин унутдик.

Не билан қайтади? Биз ўйламадик.

Аждодлар рухларини бизлар ранжитдик.

Номусни суриб, қувдик бойлик кетидан,

Ҳаёни унитиб талашдик мансаб устидан.

Одамийликда ҳам биз анча паст бўлдик.

Халқимиз қадрини хам баъзан унутдик,

Ҳаттоки туғулишни биз чеклатиб қўйиб,

Халқимиз келажагига дўшманлик қилдик.

Қанча инсонни бошини еганди бойлик,

Канча одам мансаб дея бўлди беобруг.

Э инсон, ўзлигимизга илло қайтайлик,

Ҳаётни ва калбни биз соф тутайлик,

Атрофимиздагилардан ва ўзимиздан,

Покликни хар ишда талаб қилайлик.

Ўзимизни эмас, биз халқни ўйлайлик.

Ўзбекона одамийликни биз эзозлайлик.

Милатимиз обругини баланд тутайлик.


Қашқадаё область партия кумитасини собиқ биринчи котиби НормўминТуропов айтганидек:-

Инсонлар биз ҳақимизда ўзимиздан ҳам кўпроғини билишади. Халқимизга ёлғон гапириб, ўзингизни бошқача кўрсатишга урганманг. Инсонларпайпоғинг ва ички кийимларингни ранги ва уларни хатто тоза ё исқиртлигин билишади.


НАВРУЗ ТАРИҲИ

Зардуштийларни илоҳий китоби Авестода навруз байрамини фарвардин, оламни яратилган кун деб айтилган. Фарвардиндан олдин покланиш, рухан тозаланиш талаб қилинган. Авестода зардуштиларни яратган ҳудоси Ахура-Мазнинг куни ҳам деб билишган. Навруз байрами беш минг йилдан ошиқ Урта Осиё халқлари, ҳусусан Афғонистон, Эрон, Озарбайжон, Помир ва Хиндиқуш тоғли халқларининг асосий байрами хисобланади.

Микро хамда макрокосмик аҳамиятга эга.

Наврузни (фарвардинни) нишонлайдиган халқлар койнот ва юлдузлар қонунини, уларнинг ҳаритасини яҳши билишган ва уларнинг қоидаларига амал қилишган.

Навруз 21чи март кунида, қуй (хамал) юлдузлар туркумига кирганида ва қуёш қуйнинг бошидан, икки шоҳи ўртасидан кўтарилганда, кеча ва кундуз тенг бўлган кун хисобланади.

Фарвариддин бутун борликни, оламни яратилган куни, йилни янгиланиши, табиятни покланиб уйғониши, бутун борлиқни оҳири ва бошланиши деб хисобланган.

Наврузни асил холида ўтказиш Помир ва Хиндиқуш тоғли ҳалқларида ҳозиргача сақланиб қолган. Сомон йўли белгиси хисобланган, белларида белбоғ тақиб юриш зардушликнинг асосий диний қонуни бўлган ва қуёш сомон йўли маркази деб билишган, бутун дунёнинг яратилиши уларга макрокосмик моҳиятига эгалиги, навруз астрономик боғлиқлигини яхши билишган. Ернинг эса бошқа юлдузлар сингари лундалиги, юзасида хар томонида ҳаёт борлиги, бошқа юлдузлар каби қуёш арофида айланиш вақти ҳисобга олинган.

Навруз байрамини ўтказиш қоидаларидан бири, шу кун чаён юлдузлар туркумига юз билан турмаслик, аксинча чап елка томонда қолдириш, чунки чаён хаф туғдуриши мумкин деб ҳисобланган. Ҳудди шу тариқада Сатурн планетаси хам. Бутун навруз тонгида планеталарнинг самодаги кўрниши соатига бўлинган. Ва шуларга қараб иш қилинган.

Юпитер вақтида уйда таом таёрланган ва ун яйратиб сеҳирли чизиқлар чизишган, кегин эса Марснинг вақти келиб одамлар ташқарига чиқишган. Унгача уй, ховлилар, кўчалар тозаланиб, чиқиндиларни чаён юлдузлар туркими томон олиб чиқиб кў- милган.

Навруздан 15-20 кун олдин мевали дараҳт шоҳчалари (анор, олма, беҳи ва хоказо) кесиб уйга олиб кирилган ва дараҳт шоҳчалари шу кунларда гуллаган. Ҳонтаҳтада устига ҳархил таомлар таёрлаб қўйилган.

Фарвардин куни қуёшни кутиб олиш учун халқ тепаликларга чиқишган, ким қурғонга, ким қалъа устига, ким тепаликларга чиқиб ибодат қилишган. Йил давомида бирор гунох иш қилган кишилар бу тадбирга қатнашишга рухсат берилмаган. Қизиғи шундаки бундай одамлар жуда кам бўлган. Юксак маданият, тамадун, илм ва одамийликни жуда юқори тутишган. Сумалаг, халвойтар, қуй гўштидан хар ҳил таомлар, балиқ ва ширин- ликлар таёрланган. Хар ҳил сомсалар, нонлар, пишириқлар ва кукат билан датурхон безатилган. Қуруқ ва ҳул мевалар қўйил- ган. Албатта қизилга буялган тўҳумлар қуёшнинг рамзиси сифатида болалар қўлларига берилган, қизлар арғумчоқларда учиши удум хисобланган. Навруз байрами бир хафта давом этган.


АВЕСТО ВА ДАФН МАРОСИМИ

1965 йил апрел, Оқ дрёга кучли сел келганди, саккиз метрли балаликдаги кўприк устидан ҳам сув бир икки метр юқоридан оқди. Бизлар март ойдан дарёда чумилардик.

Селдан кегин бизлар чуқурроқ жойни излаб Кифтиобни ғарбий томонига бордик. Сувга шунғиб одам суякларини куриб олиб чиқдик. Унг томон қирғоқда саккиз-ун метр баландликда қа- димий қабристон бор эди. Ер сатҳидан турт –беш метр пастда қабирлар очилиб қолган ва бош суяклар шарқ, оёқ суяклари ғарбга қараб тўргани, дафн қилиниш одатини кўрсатар эди.

Тўпроқ ва чанглар ҳисобида қабристон сатҳи кўтарилишини ҳисобга олсак, бу қабрларга камида турт етти минг йиллар бўлган. 1972 йилда “Фан ва турмушш журналида, Фарғонада турт минг йиллик қабр топилгани унда аёл қамишга ураб дафн қилингани чоп этилганди. Ўзбекистонлик тарихчи академик Анатолий Сагдуллаевни ва башка ажнабий олимларни ёзиши- ча Авесто динига мансуб халқлар майтни тоғларга олиб бориб қолдириб келишар эканлар. Аммо минг йиллар ичида тоғлар- ни бирорта жойида инсон суякларининг ҳатто қолдиқлари то- топилмаган.


КАК УЛУЧШИТЬ ГЕНОФОН НАЦИИ.

САФАРОВ МИРЗОСУЛТОН

Для улучшения генофонда нации и для рождения здорового поколения делается многое: нано технологии, современные методы лечения – это все капля в море жизни. Человечество перестало обращать внимание на простое, устремляя свой взор на большее (как говорят в глубокомыслии легко перемудрить). Я хочу, чтобы все нации и народности жили долго и вели здоровый образ жизни, оттого я излагаю свое мнение. Как улучшить генофонд нации, вырастить здоровое поколение и увеличить продолжительность жизни своего подрастающего поколения. Прежде чем приступить к моей основной идее, Я хочу задать Вам вопрос и привести пример. «Почему 2-3 тыс. лет назад средняя продолжительность жизни н Египте было 35 лет, а в Средней Азии зороастрийцев 132 года?». Как удивлена была мать Александра Македонского увидев отправленное к ней двадцать парней и двадцать девушек из Наутака (западная часть долины Кашкадарья, Узбекистан), восхитительной красоты, при росте юношей 185 см, а девушек 180, и задала такой вопрос «где живут такие здоровые и красивые люди?». Однажды Александр Македонский со своими войсками шел по ущелью, по скалистым, каменным склонам, где увидел, как один старик нес на спине другого старика, переводчики Македонского спросили: «кто ты и кого несешь на спине?». Он ответил «Я несу своего отца к вековой арче, где он высыпается " четыре часа в сутки».

Переводчики задали еще один вопрос, – «Сколько лет тебе и твоему отцу?». Тот ответил, – «Отцу 138 лет, а мне 94 года». Александр Македонский и его люди были поражены такому возрасту и человечностью, любви и уважения сына к отцу.

Цивилизация зороастрийцев была уничтожена арабами в сорока восьмилетней войне VII в. н. э. ( Авеста – священная книга зороастрийцев, в нее входили география, астрономия, математика, музыка, и медицина, которую взял в основу канона врачебной науки Авиценна, и проповеди Заратуштры собраны в III до н .э» и. в 21 книги входили в нее. «Авеста» вписана золотыми санскритами в 200 бычьих шкурах, высота 160 см, а ширина 120 см). Парни и девушки должны были изучить и знать наизусть эту книгу до 17 лет, после чего им разрешалось бракосочетание. И представьте себе какая была цивилизация и знание медицины. За шесть месяцев до вступления в брак юноша и девушка должны лечиться, грубо говоря от зубов до костей, от волос до ногтей. Так как простые заболевания как: пиелонефрит, болезни желудочно-кишечного тракта и т.д., передаются ребенку. За шесть месяцев до вступления в брак человек не должен встречаться с плохими людьми (морально неустойчивыми, духовно низкими, с уго- ловным прошлым, больными, легкомысленными, психически не полноценными, с отрицательными взглядами на жизнь и т. д.), не должен смотреть фильмов, где есть моменты плохого намерения, жестокости, черства. Слушать можно лирическую и классическую музыку. Важным моментом шестимесячной подготовки является подготовка психологически, духовно, умственно, нравственно, физиологически, конечно физически с полным восстановлением здоровья. Потом только можно проводить бракосочетание молодых. Соблюдать правильность психологии и физиологии всей беременности, правильность питания. Вот тогда родиться ребенок нужный для будущего нации и народа. После брака мужчина может переходить в обычную жизнь после 42 дней, а женщина, родив и воспитывая ребенка до трех лет должна соблюдать все эти правила. После рождения, до пяти лет строго беречь психическое развитие ребёнка. Этому ребенку не будет нужды в дополнительном воспитании, дополнительной помощи в учебе. У него не будут плохих черт, имеющихся у 90% населения. У этого ребенка будут доброе слово и добрая мысль (что должно быть основным содержанием жизни у каждого человека, так считали зороастрийцы. Согласно зороастризму, человек сам выбирает себе дорогу, сам решает, чью сторону принять, кого защищать – в этом важную роль играет родительская кровь заложенная в его душе ребёнка. Человек за шесть месяцев до вступления в брак и женщина во время беременности должны правильно питаться, употреблять в день десять фисташек, орехи, айву. Овощи и фрукты должны быть природными и удобряться натуральными удобрениями. Перед тем как будем употреблять мясо мы должны знать, чем питалось животное, как вел убой мясник, убой должен быть моментальным. Во время убоя если животное выплескивало адреналин, то это мясо не стоит употреблять.


ЎТМИШДАН САДО

Амир Бухородан доим келишидан бир ойлар олдин жарчилар Шаҳрисабзга келиб қишлоқ-ма қишлоқ юриб Амир бир ойдан кейин келишини ва шу куни халқ Шаҳрисабз қалъаси ичида йигилишини халққа эълон қилиб кетаркан. Бутун Шаҳрисабз беклигига қарашли барча эркаклар қалъа ичида айтилган кун йиғилишаркан. Амир Кешга Қарши дарвозасидан кириб келар ва отдан тушиб қўлини кўкрагига кўйиб Оқ сарой қароргохига пиёда ўтар экан. Икки ёнида хатга тушурувчилар, қоғоз қалам билан одамлар ёндан юрар экан. Амир бир ўнг томон, бир чап тарафига қараб салом берар ва одамлар орасидан териб-териб одамларни исмини ва қишлоғини сўрар, Амирни ёнидагилар буларни исмини ва қишлоғини қоғозга тушириб боришар экан. Қароргохга етгунича 200-250 одам рўйхатга олинар экан.

Амир Оксарой қароргохига кириб икки соат дам олгандан кейин, рўйхатга олинганларни бирин кетин чақириб, уларни ойлави ахволи, нечта боласи борлиги, қанча ботмон ери борлиги, оти, қора моли, қўй эчкиси, боғи, ҳақида сўрар экан. Рўйхатга олинганлар билан гаплашиб чиқар экан кегин юзбоши, мингбошиларни ва бекларни чақириб, хар битта суҳбат қилинган одамнинг ахволи хақида улардан қайта сўрар экан. Масалан: Мелибой Вардондан бешта боласи бор экан, оти йўқ, сигир йўқ, бир ботмонлиг ери бор, беш қўйи бор. Бугундан бошлаб ҳар боласига икки ботмондан ер, оиласига битта от, иккита сигир ва битта обживоз берилсин, – деб фармон берар экан. Фармон, амир кетганигача бажарилиши шарт экан. Шуинг учун беклар, амалдорлар халқини ичида камбағал бўлишини ва қийналаётганлар бўлмаслигига харакат қилишар экан.


ЙЎЛДОШ ОҲУНБОБОЕВ

1942      ЙИЛ, КИТОБ БОЗОРИ, МАЙ ОЙИ

Халқ ўртасида табуреткада Йўлдош ота Охунбобоев ўтирар эдилар, олдиларида бир тахтали столчада чойнак, пиёла ва иккита нон қуйилган эди. Йўлдош ота халқ билан сухбат қилар эдилар.

Тушунишимча ҳаммадан оилавий ахволи, нима кийнаёттани ва ҳоказоларни сўрар эдилар. Сухбат чоғида бир киши келиб, -Йўлдош ота, кечиринг хабарсиз қолибман, деганди. (Бу одам Рахматуллаев асли Тошкандлик район ижроя қўмитаси раиси эди).



(фото из личного архива)


Тўҳтанг, Рахматуллаев, мен хозир Хазрати Халким билан сухбатлашяпман, сиз билан биз, шу азиз халқнинг қулларимиз иккаламиз кейин гаплашамиз, – дедилар.

Халқ билан мулоқотни тугатиб рулда ухлаётган шофер ол-

дига бориб, елкасига қоқиб уйғоттиларда, – Уғлим энди сиз ишлайсиз, мен дам оламан, -деб олдига утирдилар.

Бу одамнинг сиймоси, нурли юзи абадий кўзим олдида қолди, -деб сўзлаб берди Юсуф ота.


ФАРИШТА АЁЛ

Қиш. Хаммаёқ оппоқ қор. Бешинчи синифдаман. Биринчи дарс немис тили. Дарс бошланганидан бир оз вақт ўтиб эшикни таққиллатиб, рухсат сўраб бир аёл кирди. Саломлашди. Ўқитувчимиздан рухсат. сўраб голланд печкаларини ушлаб кўрди, ичини очди, кулдонни кўрди. Кегин болаларни кийми, усти боши ва оёқ киймиларини кўриб чикди. Катта танафусда нималар ейшимизни сўради. Ўшанда уч тийинлик картошкали бўғирсок олиб ердик. Деярли ҳаммага эътибор бериб чиққан аёл эшикнинг олдига борди. Ўқитувчимиз ўтирган жойидан хайрон ҳолда қараб турарди. Эшик олдига бориб, – Ким экан деб хайронсизлар, мен Насриддинова ман, Тошкент шахридан сизларни холатларингизни кўриб кетай деб келеандим,– деди.

(фото из свободного ресурса)


Ўқитувчимиз шу йили янги келган 120 килограмлик Флора опа эди, ирғиб ўрнидан турди ва, – Мен директорни чақирай, -деб қалтираб колди. Қизим, -деди Насритдинова, -дарсингизни ўтаверинг, бошқа синифларни кўраман, директорни ҳам ишдан қолдирмай, кейин ўзим топиб оламан, -деб чиқиб кетди.


МЕНИНГ

АЗИЗ УСТОЗИМ.

Қашқадарё вилятининг соғлиғини саклаш бошкармасининг бошлиғи. Акбаровнинг сўзларини ёзаман. «Аввало ўзингни покиза, рост-гўй, оқибатли, адолатли, фаол инсон килиб тарбия қилгин, кегин албатта узингни оила азоларингни, кейин ишлаган жамоангни, кучинг етса бутун шаҳрингни ва тангри имкон берса, бутун халқингни».


ОФАТ

Офат келса, – яхши-ёмон бирга кетади дейдилар. Пахта ишида қўшиб ёзишлар, порахўрлик, ишлаб чиқаришни суслаштириш, давлатни ва халқнинг мулкини ўзлаштириш, жиноий ишларни очилмасликлар оқибатида кўпгина яхши инсонларимиз, ўзбек миллатимизни обрўгини кўтариб юрганлар хам жазоланган, шулардан бири Нормўмин Туропов, бир мажлисда, деди, -

“-Ҳар йўналишда фақат хақиқат ва қонунчиликка таянинг. Билингки халқ хатто пайпоғингзни кир ва тозалигини билади. Халққа сиз тўғри муомилада бўлинг, ҳурматини билинг, чунки халқ ҳалол ишлаб сиз билан бизни боқади, жонини фидо қилиб яшайди”.

Биз синифдошим Нуриддин билан Қаршидан Китоб шаҳрига қараб Нуритдинни қизил москвич машинасида кетаётган эдик. Чироқчига яқинлашганимизда олдимиздаги вилоятни партия куммитасининг биринчи котиби Н. Туроповнинг мошинаси кўринди. Биз ошиб кетмасдан орқасидан кетавердик. Шофер қўлини чиқариб утинглар деб ишора қилди. Синифдошим Нуритдин Қарши сут камбинатида бош мухандис эди, Туропов уни танир эди, шунинг учун ўтиб кетишга жазм қилмади. Енгил машиналар бизни йўлда қувиб ўтиб олдимизда обком секретарини машинасини кўриб орқага қайтишар эдилар, шу холда 3-4 киллометр юрдик. Олдимиздаги кора волга тўхтади. Орка эшик очилиб Туропов чиқтида бизга қараб юрди, бизлар ҳам машинадан тушиб саломлашдик. Орқамизда йигирматача машиналар ҳам тўхташди, улар хам машинадан чиқиб олди- мизга қараб юриб келишди. Туропов ҳамма билан саломлашиб чиқтида, -Уртоқлар мен олтмиш киллометрдан зиёд тезликда юрмайман, сизларни эса зарурли ишингиз бордир, қувиб ўтиб кетаверинглар, бундан кейин ҳам йўлда учрашсак бемалол ўтинглар, -деди. Ҳамма тухтаган машиналар ўтиб кетмагунча машинасига ўтирмади.


УЛУҒ ИНСОН

Аслида бобоси Шахрисабзлик булган инсон хақида эсламоқ- чиман.

Иккинчи жахон урушини бошида Ўзбекистондан кетадиган аскарлар билан бирга ун тўрт ёшлик бола ҳам поездга чиққади. Оренбург шаҳрида аскарларни санаб текшираётганда болани тушуриб Тошкентга кетадиган поездга қайтариб юборишади. Тошкенга келиб бу ўсмир Сталинга, -

“Ёшим ўн тўртда бўлса ҳамда жасадим урушга кетадиган аскарлардан қолишмайди. Мени аскарликка қабул қилишсин, Ватанимни химоя қилмоқчи ман”. – деб ёзади. Бир ой ичида Сталиндан жавоб хатини олади.

“Ўғлим Тошкентда танк завод қурамиз, сен уша ерда ишлаб ғалабамизга ўзингни катта ҳиссангни қўшасан”, – деган жавоб келади. Йигитча заводга кириб ишлайди ва бир йил ўтиб олган маошига танкни сотиб оладида, урушга жўнатади. Танкда, -“Рафик Нишоновдан ғалаба учун”, – деб ёзилган эди. Урушдан кейин кўплаб юқори лавозимларда ишлайди. Доим элчи қилиб жўнатиларди. 1987 йилда Ўзбекистон марказий компартияси-

га биринчи секретари этиб тайинланади. Узбекистон равнақи учун кўп ишлар қилди.



(фото из свободного ресурса)


Энг биринчи қилган иши Москвага бориб беш ярим миллион тонна пахта етиштириш имкониятимиз йўқ, – деб тўрт ярим миллион тоннага планни тушуриб келади. Рафик Нишонов бу ҳақда телевизордан уз халқига элон қилганди. Кейин Москвада миллатлар Советининг райиси лавозимига тайинланди. Рафик Нишоновни саксон ёшлик юбилеини хақаро миқёсида нишон- лаб Т.В. марказдан олиб кўрсатилди.Бу доно,камтарин халқига садоқатли, покиза инсон кўз олдимизда туради.

РИВОЯТ

Бухоро шаҳри қозисининг, якка ўғил фарзанди бўлган. Ўғил беш ёшлигида кўчага чиқиб ўйнаб қулидаги бигиз билан сув ташувчиларини мешини орқасидан тешиб қочадиган қилиқ чиқазган. Кегин қизиқиб кетиб иккита бигиз олиб мешни икки томонидан иккита тешиб қочадиган бўлган. Сувини етказиб бераолмагандан сўнг мешчилар қозига мурожаат қилишган.

Сизни юзингиздан ўтиб айтолмаган эдик. Бир тешикни ёпиб улгурардик, сувни етказишга. Энди иккита тешикни ёполмай сувни етказаолмаяпмиз, оқиб тугаяпти, – дейишган. Қози ҳафа бўлиб уйга қайтади.

Хотинига қараб, – Мен тоза одам бўлсам, рўзғоримга ҳаром келтирмаган бўлсам, нега фарзандим бунақа ишни қилади- деб хотинига болани килиғини айтиб беради.

Меи ҳам отаси тоза, гуноҳ иш қилган эмасман- деб хотини уйланиб қолади. Хотини бироз вақт ўткандан кейин, Дадаси гунох менда эканку, эсладим, ҳомиладор бўлган вақтимда мехмонга борган эдик, шунда мезбонлар иш билан овора бўлиб менга эьтибор бермаган махалда хон тахтада турган анорни тешиб сурдим, яхши келмаганида, яна бита тешиб анорни сўргандим, -деб айтади.


АТРИ ФОЖИАСИ

1974 йил, куз, якшанба куни ёмгир томчилаб турипти. Мен район касалхонасида новбатчилигни қабул қилиб олган эдим. Новбатчилигини менга топширадиган ҳамкасбим, терапияда оғир бемор борлигини айтди. Бемор кеча кечда келган, кечаси гипертоник кризисга тушган. Мен биринчи бўлиб шу касални ёнига бордим. Эллик беш ёшлар чамасдаги оғирлиги юз эллик килорграмли бемор гипертоник кризисда хириллаб ётганини кўрдим.

Беморни тоғдан, Атри қишлоғидан келган. Ўзи юриб келган аммо кутўлмаганда кризисга тушиб қолган. Қилинган дори-дармонларни кўздан кечирдимда, -Қон қуйиш бўлимидан флакон келтиринглар, уч юз грамм қон чиқармасак бўлмайди, беморни гипертоник кризисдан чиқара олмаймиз, – дедим.

Уч юз миллилитирга яқин қонини олгандан кейн бемор ўзига келди.

–Мен олдин қамоқхонада ётканимда хам дорилар таьсир қилмас эди. Томиримдан қон олиб босимимни тушуришар эди, -деди узига келган бемор.

Мен касалхонани бошқа бўлимларини ҳам айланишга чиқиб кетдим. Бир неча бор хабар олдим, қон босими тушиб тинч ухлаётган экан. Кечаси соат ун бир яримда хамшира келиб, – Терапиядаги Атрилик бемор сизни чакираяпти, – деди.

Беморни ёнига келганимда, узр сураб дардини сўзлаб берди.

“Биз Атри қишлоғидан ун уч киши урушга кетиб, беш киши кайтдик, совуқларда қолиб хафталаб оч юрдик, мен урушда тўрт марта яраландим. Хуллас фашизим деган иллатдан Ватанни ва бутун дунёни озод қилиб қайтдик. 1952 йилда ғалаба байрами қишлоқда нишонланди. Ўшанда ўттиз қирқ хўжаликни бирлаштириб раис бўлиб урушдан қочиб қолган Ориф калта хали хам раис эди. Ғалаба билан қайтган беш аскар бошдан кечирганларини ва қилган қахрамонликлари ҳакида гапириб беришарди. Орифбой калта тўрда стулда ўтирганди, секин эгилиб ёнидагиларга эшитириб деди, – Сенлар урушда қахрамонлик килганларинда мен хотинларингизни....

Бу гаплари менга ва қолганларга хам эшитилди. Раисни тепиб кетишди. Аслида иблис куркоқ, чироғ билан ухлайдиган одам бахиллиги қўзғаб шу гапни айтганди. Райсни аранг аскарларни оёғини остидан, тепкилардан қутқариб олишди. Бу воқеядан кегин, хар кайси аскар хотинларини қистовга олган. Мен хам хотинимни сўровга олдим. Ғаламис туш пайтида аёлларникига кирар экан, мен хам тушликда келсам дарвозани ёпиб танбалаб қўяр эдим, – деди хотиним. Райсни аскарлар қаерда кўришса урадиган бўлишди. Мен бориб ажратадиган бўлдим. Хафтада бир марта тушда уйимга райсни таклиф қилиб дераза олдига ўтқизардим. Иккаламиз ошхурлик қилиб, ароқ ичардик. Кейин мен ховлига чиқиб милтиқдан битта ўқ отар эдим. Шу кунлардан бирида милтиқни дераза томон мўлжалладим ва деразадан кўриниб турган Ориф калтани бошини орқасидан ўқ уздим. Ориф калта йиқилди. Кечаси бир халтага бошини ва қулларини, иккинчи халтада танасини, учинчи халтага оёкларини солдим.

Учта халтани отга осиб олиб Атри осма кўпригидан дарёга улоқтирдим. Осма кўприк дарёдан йигирма метр баланд эди. Ой ёрўғида бир халта эски тол дарахти томирларидан хосил бўлган камарга кириб кетди. Икки уч кундан кегин Орифни қидира бошлашди. Тўрт аскарни гумон қилиб тергов қилишди. Бир ой ўтиб суд бўлди. Очиқ суд хам уч хафта чўзилди. Мен отга миниб бориб қараб турар эдим. Якуний суд бўлди ва тўрталасига йгирма йилдан хукм ўқилди. Милиция бошлиғи ўрнидан турдида, у хам уруш қатнашчиси эди. -Булар айбдор эмас, қани жасад, – деди.

Мен чидолмадим. Тўхтанглар, – дедим-да, от билан айланиб дарёга тушдим. Камардан, илашиб қолган халтани олиб келиб суд раисини олдига ташладимда, – Мен ўлдирдим, -дедим. Халта ичида Ориф калтанинг боши ва иккита қўли бор эди.

Шунда мен йигирма йил қамалдим. Даволанай деб касал хонага келсам, Ориф калтани кўрдим, шунда хангу-манг бўлиб қолдим. Қон босимим бирдан кўтарилиб кетди.

Аслида Ориф калтанинг уғли врач бўлиб ишларди…


ОХИРАТИ КУЙГАН

1975 йил райком биносига чақириб, – Ишлиқ қишлоғида уруш даврида колхоз райиси бўлган ва уни ўлганини айтиб ўн киши ва йигирмата пионерларни бориши кераклигини айтишди. Пазик автобусчасига ўнта катта одам ва йигирмата галстукли, ўн уч, ўн турт ёшлик боллар билан Ишлиқ қишлоғига бордик. Автобусдан тушганимизда қишлоқда бирорта одамни кўчада кўрмадик. Жаноза ўқиладиган ҳовлига борганда ташқарда тўрта одам ва ичкарда туртбешта аёл бор эди. Болларни қўлига собиқ райсни орденмедалари тақилган ёстиқчалар беришди, олдиндан йигирмата бола орқадан ўн турт киши тобутни кўтариб қабристонга бордик. Қабристонда гўр ковланган, лекин гўрковлар йўқ эди. Биз ўзимиз жасатни кўмиб қайтик. Қишлоқа қайтканимизда, кўчаларида одамлар пайдо булди. Мен Фармацевтика институтини тугатган бир дўстимникига бордим. Мени уйига таклиф қилди. -Кирмайман, жанозадан келаяпман, нега қишлоқдан одамлар жанозага чиқишмади? – деб сурадим. Уруш вақтида эркакларни бир баракда, аёлларни бир баракда, болларни бир баракда жойлаштириб, уйларига боришга рухсат бермай кечаю-кундуз ишлатган. Хуллас қишлоқда концлагер қилган. Урушдан кейн хам қахрамонлик оламан деб халқни жуда кийнаган. Ўлигинг кўчада қолсин, – деб халк жанозасига бормади, – деди.


СЎНГГИ КУНЛАР

Еттинчи ноябрь. 1997 йил. Жума. Дадам стулда ўтириб, бироз пинак қилдиларда кегин дедилар, -. Уғлим, душанба куни эрталаб бешларда тайёр туринглар, шошиб қолманглар, ҳамма ҳамма ишларни босиқлик билан бажаринглар. Аёллар дод-вой қилмасинлар. Дунёга келиб, тангри берган умрда, инсонийлик бурчини бажариб ўтдим. Йигитлик бурчимни етти ярим йили ҳарбийда, унинг турт йилини жаҳон урушда утказдим. Дунё халқларини кул қилмоқчи бўлган фашистларнинг қирилишига уз ҳиссамни қўшдим, урушдан кейин ўзимни халқимга азоб бериб келаётган жиноий гуруҳларни йўқотишга қиришдим. Ўзим ёлғиз фарзанд бўлганим учун тўққизта фарзандни катта қилдим. Бироз сукунатдан кегин, -Сен мени икки аёл ўртасига қўяяпсан, – деб уларни исмини ҳам айтдилар.

Шанба куни Сойиб бобо келиб анча суҳбат қилишди. Кейин мен Сойиб бобони кузатиб қўйяётганимда,– Дадам душанба куни тонг соат бешда тайёр бўлинглар, деб айтилар, – дедим. Якшанба куни тўққизинчи ноябрда Сойиб бобо ёсин ўқидилар. Дадам икки марта ҳамомга кирдиларда, соч ва соққоларини олдирдилар. Кечқурун мен ёнларида қолгандим. Кечаси ўн иккилардан кегин уйғониб, Ошқозоним оғрияпти, – дедилар. Мен игна санчиб дори юбдим. О қандоқ яхши, ўзимни жуда ҳам яхши ҳис қиляпман, – деб мен билан икки соат гаплашиб кейин ухлаб қолдилар. Мен ҳам ухлаб қолган эканман. Соат бешда укам мени, уйғотиб, -Дадам нафас олмаяптилар, тезроқ укол қилинг, – деди. Лекин нафас ва юрак тўхтаган эди. Э худо, бу энг даҳшатли кун. Мен етим бўлиб қолган кунимя. Юрагим, қалбим дод деяр эди. Жаноза! Қанчалик даҳшат, қанчалик оғир, оёғинг остида ер йўқ, нафас олай десам ҳаво йўқ. Кўзим очик, ёруғ, аммо калбда қоронғулик, ҳеч нарсани кўрмаяпман. Кўзда ёш ҳам келмай қолди, – Дод, -деб бақира олмайсан ҳам, аммо калбимдаги фарёд эса кўксимни ёриб юборай дейди, ва бутун вужудимни портлатай дейди.

Жаноза ўқилди, тахта отга солиб дадажонимни охирги марта дарвозадан чиқариб, сўнгги марта йўлга ва абадий тупроқдан ясалган, туйнуги йўқ, эшиги йўқ уйга қўямиз, уйлари устида қалин тупроғдан том ёпамиз.

Ўктам Аҳмаджон сўрупга хўралган отамизни қуруққинаиш ерга ётқизгани ва боши остига ёстиқ ўрнига кесак қўйилганини кўриб, -Мени тўнимни тўшанг, енгларини ёстиқ қилиб қўйинг, – деб додлади, аммо бу мумкин эмас эди.



(фото из личного архива)


Дадажоним олдиларидан кетким йўқ. Умримни охиригача дадажонимни абадий уйқуларини қўриқлаб туришга тайёрман. Ҳар тонгда қабрдан хабар оламиз. Э! Дунё! Ўша дадам исмини айтган аёлларни қабри икки ёнларида. Узр сўрадим, жаноза кун шошиб жой танладик, шу ер тозароқ қуруқроқ ва дарахт ости эди. Тўрт беш ой ўтиб, шом арафасида эшигим олдида бир капалак қўнди, кичик ўғлим шиппакни олиб урмоқчи бўлди, мен ушлаб қолдим, аммо тегди шекилли учиб кетди. Эрталаб ишга кетаётиб йўлда Гулсора синглимни кўрдим. Ака, – деди синглим, – тушимда, дадам сизникидан чикиб кетдилар, ўнг елкаларида оёқ кийм изи бор эди, нима экан бу?

Кечаги воқеани синглимга айтиб бердим. Болада тушунмайди, – деб қўйди синглим. Дадажон узр, болларимга ўргатмаган эканман, – дедим. Дадам ўлганларидан кейин, деярли ҳар куни боболар тушимга кирар эдилар. Қадимий баланд миноралар, ер остида пишиқ ғиштдан ишланган йўллар, қадимий сағанали қабрлар. Устиларида бухорий тўнлар, чап ёнларида осилган қилич ва салла боғлаган боболар тушимга кирар эдилар.




(фото из свободного ресур)


Дадам ўн икки ёшда, онам беш ёшда етим қолганлар. Мен улардан боболарим, бувиларим қабирлари ҳақида сўрамаган эканман. Онажонимга кўрган тушларимни айтиб берганимда.– Тушингизга кирган боболарни бири дадангизни дадалари, МирзоТурсун бобо, бирлари дадангизни боболари, – Хакимбек Мирзо, – дедилар онам. Қабр тошга боболаринг исмини ёзсанг аждодлар руҳлари тинчланади, дедилар. Кегин билсам бу минорали қабристон Бухородан экан. Дадамни қабр тошларига отларини ва боболарининг исмларини қўшиб ёздирдим, шундан сўнг бу боболар тушимга кирмай қўйишди.


ЖОСУС ИЛЛИАДИ

1977 йилдан мен вилоят болалар касалхонасида ишлардим. Иллиади Ғузор райони РТСда бошлиқ эди. Халқ Иллиядини жосус деб гапириб юришар эди. Кейин Иллиадини Муборак горкомининг биринчи котиби лавозимига тайнлангандан сўнг давлат қулашига оз қолипди-да, деб хулоса қилдим. Бироз утиб Илиади Қарши шаҳрининг гаркомини биринчи котиби бўлди. Навбатчилигимда саккиз ёшлик қизчани операция қилдим, операциядан чиққанимдан сўнг бу рус аёл ҳаммани ҳақорат қилиб турган экан. Бу ўша операция бўлган қизчанинг онаси. Мен бу хотинни жанжал қилгани учун чиқариб юбордим. Эртаси кунида бош врач мени чақириб, –Гаркомдан Иллиади сизни сўради, тез борар экансиз, – деди. Горкомга борганимда кечаги рус аёли котиба экан, мени кўрган заҳоти Иллиади олдига кириб чиқдида, менга қараб , -Заходи, -деди. Раҳмат тебе, – дедимда, Иллиади олдига кирдим ва биринчи марта жосуснинг кўзларига термилиб турдим. Ты почему обижаешь гаркомских работников, – деди Иллиади сансираб. Мен ҳам тикилиб кўзларига қарадимда сансираб,– Ты сам правильно воспитывай своих сотрудниц, – дедим. Ладно идите, – деди Иллиади. Уч, тўрт ойдан кейин Экономическая газетада

“ О себе” деган Иллиадининг мақоласи чиқди, унда у хотини Қримда туғилгани, экономик дипломга эгалигини, ўзи ҳақида РТСда бошлиқ бўлганидан бошлаб ёзилган эди. 1988 йилда “Известие” газетасига бир мақола сифатида собиқ Қарши гаркомини биринчи котиби Иллиади Туркия жосуси, Эрон чегарасида ушланганлиги ёзилган эди.

Қулга тушмаган яна қанча жосуслар лавозимлардалигини ҳаёт кўрсатди. Улар халқимга дўстлик ва Ватанимга садоқат қилма- дилар.


АНВАР СОАТОВ ҲИКОЯСИ

Юрий Андропов Генсек бўлганидан кейин крайком ва обком биринчи секретарларини чақиртириб, суҳбатдан утказар эди. Навбат Қашқадарёга келганда, область партия комитетининг иккинчи секретари Головачов, область ижройи қумитасининг раиси Анвар Соатов, Қаршистройиндустриянинг бошқармаси бошлиғи Чегибаевни чақирди. Бир кун олдин улар Москвага етиб бориб, Головачовни уч хонали хонадонида дам олишди. Головачовни ушанда, – “отец коррупции”– дейишарди. Эртаси кун соат 10:45 да Кремелни колонали залига кириб келгандик. Андропов қабул қиладиган хонанинг олдида олти етти киши турибди. Биз, Қашкадарё область раҳбарлари келдик,– деганди Головачов, сизларни соат 11:00 чақиришган, ҳали ўн беш минут бор, чиқинглар, – дейишди. Улар чиқиб 11:00 да қабулга келишди. Устиларидаги пальтоларини ечишди. Головачовни костюмида тақилган орден ва медаллар, социастик мусобақада значоклари билан тўлган.

Снимите железки, – деди эшикда турган одам. Головачовнинг кастюмидаги ордену медалларини ва значокларини ечишни бошладик, кўпларини узиб олишдида ва қул рўмолчага тугиб Андропов ҳузурига киритишди. Биринчи Головачов кетидан Соатов, учинчи бўлиб Чигибаев кириб эшик олдида тўхтаб қо- лишди. Андроповга кирганларни фамилиялари ўқиб берилди. С.С.С.Р.ни шунда бош прокурори Қашкадарёдаги припискалар миқдори, иқтисодий жаҳолатлар, очилмаган жиноятлар сони, халқдан келинган мурожатларнинг жовобсиз қолганларининг сони, қонунлар бўзилишлари ва ҳакозаларни ўқиб беришди. Бизларни бу жиноятлар учун отишса керак деб ўйлади Соатов.

Андропов,-Менга қолса маънавий бузуқ раҳбарларни отардим, – деганида, бутун баданидан совуқ терни оқадиганини сезди.

Андропов, – Сенларга олти соат вақт, иш жойларингга етиб боришга, уч ой муҳлат, барча камчиликларингни тузатишга, йўқса туқиз грам қурғошиндан кукрагингизга нишон тақаман, -деб кетишимизни айтди.

Биринчи Чегебаев, кетидан мен чиқаётганда, мени Голавачёв орқамдан тортарди. Тирик чиқаётганимизга шукур қилмасдан нима демоқчи бу одам, -деб уйлаб орқамга қарадим. Голавачёв ҳолсизланиб менга осилиб колганди. Мен суяб олиб чиқдим.

Етти соатдан кегин ҳаммамиз ўз кабинетларимизда ўтирардик,

–дея суҳбатини якунлади Соатов.


***

ЁҚТИРМАЙДИЛАР

Ёқтирмайдилар инсонлар асли бўларни,

Ота онага, қариндошга меҳри йўқларни,

Устоз, муалимни ҳурмат қилмаганларни,

Олди, орқадан хар ҳил сўзлаганларни,

Бир масалада икки ҳил гапирганларни,

Сўз бериб ўз сўзига турмаганларни,

Бир ишни ҳўп дея бажармаганни,

Бой ва мансабдорга малай бўлганни,

Виждонли инсонни ғийбат қилганни.

Одамлар орасига низо солганни,

Ўзидан кучсизга кучин кўрсатиб,

Кучлийнинг оёғин ўпиб юрганни.

Халқидан юлиб бой бўлганларни,

Меҳнаткаш, деҳқонни менсимаганни.

Ҳаётда тулки сифатда яшаганларни,

Оддий одамийлиги бўлмаганларни.

***


ПАРВОНАЛАР.

У отда қизил дуҳобали эгар устида,

Мағрур ва виқор билан ўтирганида,

Нигоҳларин қаратиб турар осмонга.

Ахамиятсиз атрофдаги парвоналарга.

Раҳмим келарди шунда улар ҳолига.

Парвоналар қарамас қувганларинга,

Эътиборсиз улар уни сўкканларига.

Барибир талпинишар унинг ёнига.

Бири эгилганди, қуллар кўксида,

Бири нозликдаю ҳам пардозликда,

Отнинг устидагига парвоналикда,

Талабини тайёр улар бажаришга,

Салла деса бошни ҳам олиб келишга.

Тайёрлар ўзларини тақдим этишга.

Нафратда раҳмим келди бўларга.

Отдан ва эгардан тушган кунида,

Парвоналарсиз қолганди шунда.

Одамийлик йўлига у кирмагандида,

Термуларди олисланган павоналарга,

Мухтож бўлди уларни бир донасига.

Ғазабим ва раҳмим келди бўларга.

Парвоналар ўчмоқда от атрофида ,

Отнинг янги эгасини улар кутмоқда.

Фақат сариқ эди дўхоба эгар ўстида,

Уша ман манлик бор янги отликда.

Парвоналар эса яна парвоналикда,

Қанчалар паст бўлар қнсқа ҳаётда.

Нафратим ва раҳмим келди уларга.

***

Келишмаганман…

Ҳеч келишмадингизда у билан,-

Деди менга ҳамкасбим Ҳўсан.

“Халқдан юлган муттаҳамлардан,

Пораҳур, ўғри, маддоҳийлардан,

Очкуз, амалпараст, ҳассислардан,

Халқига садоқат қилмаганлардан,

Мансабда виждонни йўқотганлардан,

Ахлоқсизликда бойлик тўплаганлардан,

Мансабдорга ва бойга бошларин эгиб,

Меҳнаткашни ҳурмат қилмаганлардан,

Ҳамкасбини ютуғини куролмагандан.

Ҳаётда тулкисифатда яшаганлардан,

Бақаламунлар билан келишмаганман.

Келишсам улардек пастда бўларман.


Тўрфа олам.

Инсоният экан бир тўрфа олам..

Бири доно покиза хақиқий инсон,

Ҳаммага намуна, қалбида виждон,

Халқи учун доимо бўлади қалқон.

Бири маймун сифатда умр утказиб,

Яшар ақл ахлоқдан йроқда бўлиб.

Бири эса шоқол каби ўзини тўтиб,

Кучлини оёғи орасида юрар гердаиб,

Ўзини бошқалардан юқори билиб.

Бири тулкиликда айёрлик қилиб,

Инсонларни алдар кўпга тўшириб.

Бири каламушликда, яратган иблис,

Ўғри муттаҳам, юлғич ва ҳамда хасис.

Бири илон каби ерда пойлаб ётади,

Захар сочишга инсонга тайёр тўради.

Бири лочин, юксакда парвоз қилади,

Баланд тоза қояларда инни қўради.

Ҳаётни софликда яшаб мағрур утади.

Улаксахур йқилишни пойлаб тўради,

Ётиб қолганни кўрса чўқий бошлайди.

Э инсон диққат билан қараганингда,

Ухшаб кетар одамдар турфа оламга.

***

Ҳаётда шошилманг асло…

Ҳаёт карвонида шошилманг асло,

Балки ерда пиёда ёки учиб самода,

Карвонда отда сиз ё балки уловда,

Сокин юригизда шошилманг асло .

Бироз тўхтанг ҳаёт деган бекатда,

Назар солингиз бир дам оламга, Тўғри бахо беринг унинг ҳолига..

Бироз тўхтаб адолат деган бекатга,

Эътибор қилингиз бор миқдорига.

Сероб бўлса олинг бир ҳовуч ундан,

Кам бўлса қўшинг сиз ўзингиздан.

Бироз туҳтаб бекатнинг хақиқатига,

Кўринг лойиқми оллоҳни у талабига.

Меҳр оқибатга ҳам сиз тўҳтаб утинг,

Инсонларда унинг миқдорин билинг.

Кам бўлса беринг кўп булса олинг,

Мухтож бўлганларга уни улашинг.

Тухтанг виждон имон деган бекатга,

Эътиборли бўлингиз унинг ҳолига.

Кегин тўхтаб қонун деган бекатга,

Бирлигин кўринг уни шоху гадога.

Пўл деган бекатга тўхтамай утинг,

Курасиз қадриятни унда йўқлигин.

Мансаб бекатидан сиз учиб утинг,

Нуқтаси унда йўқ одамийликнинг.

Америка дейдилар сеҳирли диёр,

Тўғри, унда чунки қонун устувор,

Сирли томонлари унда ҳам бисёр,

Қадим Турондаги эзгулик одат,

Уч минг йиллик йўқдир қадрият,

Имон этиқод ҳамда меҳр оқибат,

Сехирли диёрда топмайсиз излаб.

Бойлик қиймати инсонинг фақат.

Пул атрофида ку ҳамма шайтанат.

Инсон инсон бўлар одамийликда,

Тозаликда, покликда, оқибатликда,

Эзгу сўзлик, эзгу ният, эзгу амалда.

Инсонни яратгандир тангри аслида,

Оламни сақла,– деб,-Доим покликда.

***


Инсон билан иблисни таққослаганда,

Инсон яхшилик қилиб қувонар экан,

Яхши қушиқ эшитиб рохатланаркан,

Донолар сўҳбатидан ором олар экан,

Пок меҳнатдан инсон завқланар экан.

Иблисни боласига бўлар бегона экан,

Пора олмаган кун унга мусибат экан,

Ёмонлик қилмаган кун қайғули экан,

Инсон ҳақини емаса муртад бўларкан.

Одамлар қувонганда у ғамга ботаркан,

Яхши қушик эшитиб мурда бўларкан.

***

Келинларга.

Ҳар бир оила кичик бир давлат,

Ўзининг қонуни бор битта салтанат,

Ўзгача йўлларию ва қир адирлари,

Ўзининг булоғию ва ариқ сойлари.

Келин ўргангин сен бу йўларини.

Хар бир оила кичик бир давлат,

Ўзгача улардаги қонун қадрият,


Ўзгача турмуш тарзи ва маданият.

Оилада ишлатган бадий сўздари,

Фақат уларга ҳос муомилалари.

Келин сен ҳам урган буларни.

Хар бир оила кичик бир давлат,

Ўзгача мехр, оқибат, муносабат.

Улар орасидаги узаро ҳурмат,

Бир бирларига бўлган садоқат,

Хар бир ишда дид ва фаросат.

Келин шуларни қонун қил албат.

Шунда келин сен баҳтли бўласан,

Қизлари қаторида доим турасан.

Эҳтиёт бўл муллони ахмоқ гапидан,

Оилани ғанимининг қора сўзидан,

Қулоқ солсанг ахмоқликда қоласан,

Ўз ҳаётингни ўзинг дузах қиласан.

Хар оиладир кичик бир давлат,

Ўз ҳаёт қонунпари булади албат.

Қайнота қайнонангни ҳурматлаб,

Тортинмагин кирларини ювишдан,

Ковушларин ювиб артиб қўйшдан,

Тушакларин тўшаб кегин йғишдан.

Кам бўлмайсан шунда ҳурматдан.

Наслни обруйни сақлаганингдан,

Раҳматни оларсан аждодлариндан,

Савобга тўлдириб авлодингни сан,

Қадрда ва ҳурматда яшаб ўтарсан.

ҚАЛБ ОҒРИҒИ..

Қалб оғриғи юрагинга чандиқ бўларкан,

Буни вақт даволайди деб айтилар экан.

Ота онангни яқинингни йўқотиб қўйсанг,

Бир умрга қалбинга оғриқ қоларкан.

Бу оғриққа бу дунёда даво йўқ экан.

Вақт сени бу оғриққа куниктираркан.

Ота онангни якинларни эслаганингда,

Тўшда кўриб уларни ўйқинг қочғанда,

Қалбингдаги оғриқларинг кўчаяр экан.

Сочларингда бир куни оқ оралаганда,

Юзингда ажинлар чизиқ тортганда ,

Бел ва оёқларингдан мадор кетганда,

Қалбингдаги оғриқлар кўчаяр экан.

Ота онангни яқинларни эслатиб шунда

Нурсиз кўзларинга ёш келтираркан.

Вақт хар нарсага даво дерканлар,

Даво бўлмас экан, куникаркансан.

Инсон бу оғриққа чидаб яшаркан,

Удунёда улар васлин орзу қиларкан.


***

Бўлганда ҳам сени молу давлатинг хаддан зиёда,

Мансабда тўтиб ўзинг худодан беш кунлик катта,

Бўлмасанг покликда, аҳлоқда ва одамийликда,

Нархинг бўлар халқ олдида қиммат бир тийнга.

***

Она нидоси

Ярим ғишлар чиқиб қолса теппага,

Бўтун ғишлар чўкиб қолади пастга.

Ор номус ҳаё бўлмас яримталарга,

Садоқати ҳам бўлмас халқа Ватанга,

Ярим ғиштлар чиқиб қолса теппага.

Виждон ва иймон йўқдир уларда,

Покликдан ҳам улар доим йроқда.

Яхшилик кўтмангиз улар даврида,

Яримта ғиштлар чиқса теппага.

Пораҳўрлик ҳам бўлар авжида,

Қонунларга тортилар парда,

Ночорлар қоларлар ўзи кунида,

Яримта ғиштлар чиқса теппага.

Ақл идроқда ҳам улар яримта,

Одамийликни кўрмай уларда,

Овора бўларсиз бўндай ҳаётда,

Яримта ғиштлар чиқса теппага.

Илм маданият қулаб бу кунда,

Мехр ва оқибатни йўқолганида,

Афсусла боқасиз шунда ҳаётга, Я Ярим ғиштлар чиқса теппага.

Яримталар тўймас бойликка,

Мансаб талашиб юрганларида,

Астафурулло дейсиз сиз шунда,

Уларни курибо доим пастликда,

Минг афсуслар дейсиз бу кунда,

Яримта ғиштлар чиқса теппага.

***

ЕРГА ҚАРАТМАНГ.

Юзини ерга қаратманг авлодингизни,

Тоза ва покликда тўтинг ҳаётингизни.

Кўрдингизку қанча гадо шоҳлрни,

Ҳаётида қилишиб нопок ишларни,

Кўйдириб кетганлар авлодларини.

Бой бўлай деб тукманг иззатингизни,

Ҳам мансаб талашиб обругингизни,

Рисқига ҳиёнат қилмангиз халқни,

Ўғри пораҳур деган олмангиз номни.

Жирканмасин халқ ҳаром бойлигингздан,

Мансабчада қилган нопок ишларингиздан.

Бошини эгдирмангиз авлодингизни.

Ота ё бобони айтишса нопоклигини,

Йўллари ёпилар хар бир фарзандни.

Қийналар виждони ва эзилар қалби,

Сен учун бўлар унга ҳаётнинг зарби.

Шўни дейдилар,-урди отанинг касри.


МУНДАРИЖА

Одамийлик……………………………………………………………….…2

Cпитаман поэма……………………………………………………………4 Эхромлар…………………………………………………………….........47

Инсонийлик………………………………………….……………………49

Кифтиоб ………………………………………………..………………… 50

Яшагин яхшиси булиб…………………………….…..…………………52

Кексамуалим.............................................................................................110

Машрабни Балҳда………………………………………………..………111

Насимийдан қўрқдилар………………………………….………………112

Оллоҳни алдама сан…………………………………………………….112

Қайта яратган……………………………………………………………113

Нокастлар………………………………………………..…….…………114

Эътибор қилинг …………………………………………………………113

Инсон бўлсанг……………………………………………………………113

Ўз қулимизда……………………………………………………………113

Ўтиб кетади …………………………………………………….….……114

Юлдуз&шам………………………………………………………..……114

Тангри паноҳидагилар……………………………………………….…115

Оддий бахт……………………………………………………………….115

Каламуш…………………………………………………………………116

Кимлар янги бойлар? ……………………………………………………118

Асраймиз…………………………………………………………………120

Чўккан……………………………………………………………………120Қилишар ҳалак …………………….……………………………………122

Покланиб қил ибодатингни…………….………………………………122

Дўстим……………………………………………………………………123

Аёлга хам…………………………………………………………………123

Келин қилманг……………………………………………………..……125

Охират……………………………………………………………………127

Китобхонлик……………………………….….…………………………129

Чопиб кетарди бола………………………………………………………131

Тўйда……………………………………………….……………………132

Отдошим…………………………………………………………………133

Қайнона…………………………………………………….……………135

Наслингизни бузманг……………………………………………………138

Махмуд ахмади………………………………………………………….139

Андропов&Тетчер………………………………………………………140

Кўҳинур………………………………..…………………………………142

Ким ташлаб кетади ватанни? …………….……………………………145

Сталин……………………………………………………………………147

Қабрингизга……………………………………………………………..151

Горбачёв…………………………………………………………………153

Гитлер……………………………………………………………………155

Агела меркел …………………………………………………..………..157

Доно шоҳ…………………………………………………………………158

Тарихга тош отма……………..…………………………………………163

Яратган инсонни…………………………………………………………167

Ўзбегим………………….………………………………………………168

Тангри ғазаби……………………………………………………………171

Пул чуриси………………………………………………………………171

Фарзандингиз доно бўлсин………………..……………………………172

Хайкалга тегма……………………..……………………………………173

Яхшилик кутди………………………….………………………………173

Инсон елкасида……………………………………..……………………174

Келин………………………………………………….…………………174

Дўстлар ривоят.…………………………………………………………177

Оқибат қани?.............................................................................................178

Рухлар................…………………………………………………………178

Ўзбегим кишлоқлари……………………………………………………179

Капалак…………………………………………..………………………180

Яшаган инсон……………………………………………………………186

Кимлар булар? ……………………………………..……………………186

Адашган…………………………………………………………………187

Хайкал……………………………………………………………………187

Ота юзига…………………………………………………………..……188

Турналар…………………………………………………………………189

Онажоним…………………………………..……………………………190

Ойхоламга хотира……………………………….………………………191

Нурмухаммадникига тўйга борсангиз…………………………………193

Хофизга………………………………………………….………………193

Соғинч… ………………………………………….……………………..193

Набирам Элёрга…………………………………………………………195

Набирам Шахзодага…………………………………………………….196

Набирам Мирзосултонга……………..…………………………………197 Набирам Ракшонага…………………….……………………………….198

Набирам Cафияхонга …………………..………………………………198

Набирам Саидазим Мирзога…………..………………………………..199 Набирам Хазратали Мирзога…………….…………………………….200

Набирам Ардашер Мирзога…………….....……………………………201

Фарҳод махкамовичга………………………………………….……….201

Хамза Хакимовичга ………………………………………….…………202

Хуршид Фозиловга….……………………………………..……………203

Укахоним Ғиёсга…………………..………..…………………………..204

Йўловчилар ……………………………..………………………………206

Ёнида бўлгин ота онангни………………………………………………209

Дадажоним………………………………………………………………213

Усмон Чинозга…………………..………………………………………217

Жиянларим Мирзо Дилшод ва Мирзо Адҳам хожига …………………217

Саттор Рахматга………………..………………………………..………218

Ғафур Каримовга……………………………………………………..….219

Усмон Юсуфга……………………….....……………………………….220

Йўлдош Қараевга……..………………………………………………….222

Атамбаевга……………..……………..…………………………………222

Хуррам Қобуловни эслаб.……………….….…………………………..222

Абдулло Элмуродовни эслаб………………..………………………….224

Тожиддин Муродовга…………………………….……………………..226

Сирожхон дўстимни эслаб………………………….………….……….227

Дадажон Қаламбоевни эслаб……………………........……….………..228

Абу Хайит ибн қурбон ибн Абдирасул ал Ҳилолий……….………….229

Неъматхон Раимов хотирасига…………………….……..……..……..231

Наслида булғай………………………………………………..……..….234

Мангу аъмол (Aбдулла Элмуродов)……………………………....……235

Шох ва этикдуз……………………………………….……………........235

Икки мамлакат……………………………………....………………….237

Нега? ………………………………………….………..………………..239

Навруз тариҳи …..………………………………………….……………241

Авесто ва дафн маросими ………………………………………………243

Как улучшить генафон нации…….……………………………………244

Ўтмишдан садо…………………………………………..……………….248

Йўлдош оҳунбобоев 1942 йил………………………………………….249

Фаришта аёл…………………………………………………………….251 Менинг азиз устозим………………….……………………..………….251

Офат……………………………………………….………………..…….252

Улуғ инсон………………………………………….…………..…….…254

Ривоят………………………………….…………….…………………..256 Шатри фожиаси………………………………….……..…………….....257

Охирати куйган………………………………….………………………260

Сўнгги кунлар…………………………………………………..……….261

Жосус иллиади……………………………………………………..……265

Анвар соатов ҳикояси………………………………………….…….…266

Ёқтирмайдилар.........................................................................................268

Парвоналар ...............................................................................................269

Келишмаганман .......................................................................................269


Нашрга тайёрловчи Шахзода Сафари.

Суратларни муалифи Узбекистон журналислар уюшмаси азоси.

Бадий сурат устаси- Абдиазиз Холиқов.

Мухаррир – Азизбек Абдуллаев.

Муҳаррир – Сардора Рахмонова.

Расимларни танлаш. Kомпютер редактори –

Ҳазратали Турсунов.


Адади 5000 нусха.


19. 12. 2019йил.


Мудрец индус спросил Сескандера,-

Так звали в Индии царя Искандера.

В чём отличие людей от дикого зверя?

Отличаются умом,-ответ был царя.

Мудрец сказал,– А разница в том,

Что дикие звери, зверинным умом,

Не выберут идиота своим Важаком.

Как тебя македонцы избрали царём.

***

Давр келса бир чивиннинг бошига,

Семург қуш ҳам таъзим қилар қошига.

Мажбур чидаб бу тақдирнинг тошига,

Маймунлар йиғлар бундай ҳаёт ҳолига.

***

Қонхур чивин келса бир мамлакат бошига,

Ўлаксахўр парвонадир чивиннинг атрофига.

Адолат, виждон, ақл, ор номус йўқлигига,

Тангри хам ожиздир жонзотлар мушкулига.

***

Инсон билан иблисни таққослаганда,

Инсон яхшилик қилиб қувонар экан,

Яхши қушиқ эшитиб рохатланаркан,

Донолар сўҳбатидан завқланар экан,

Пок меҳнатдан инсон ором оларкан.

Иблисни боласига бўлар бегона экан,

Пора олмаган кун унга мусибат экан,

Ёмонлик қилмаган кун қайғули экан,

Нарҳни кўтариб сотмаса ҳаста бўларкан,

Инсон ҳақини емаганда муртад бўларкан.

Яхши куй қушик эшитса мурда бўларкан.

Инсонлар қувонса иблис ғамга ботаркан.

***


Биринчи ахмоқликни тарқатган фиръавинлар,

Бутўн умр очкўзликда бойлик йғиб утканлар,

Ўзларига қушиб ҳам бойликларин кўмганлар.

Дея,– Бу пастликни минг йилларда кўрсинлар.